Талаба кўникмаларни ортириши керак:
-физик муолажа усулларини мустақил бажариш;
-физиотерапевтик муолажаларга рецептларни аниқ ва тўғри ёзиш;
-физиотерапевтик аппаратларни муолажаларга тайёрлаш;
-бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
1.3.Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан алоқаси
Физиотерапия фани бўйича таълим бериш вертикал интеграция бўйича нормал анатомия, нормал ва патологик физиология, биофизика, биокимё, фармакология, ички касалликлар пропедевтикаси, горизонтал интеграция бўйича факультатив ва госпитал терапия, травматология ва ортопедия, жарроҳлик стоматологияси, терапевтик стоматологияси, ортопедик стоматология, болалар стоматологияси, педиатрия фанлари билан узвий боғланган.
1.4.Талабалар билиш керак бўлган амалий кўникмалар минимуми
1.Турли стоматологик касалликларда физиотерапевтик муолажаларини тўғри тавсия этиш.
2.Физик муолажаларнинг оптимал таъсирини аниқлаш.
3.Физиотерапевтик муолажаларга рецептларни аниқ ва тўғри ёзиш.
4.Физиотерапетик даволаш муолажаларини тўғри танлаш.
5.Физиотерапевтик аппаратларни муолажаларга тайёрлаш.
6.Физиотерапевтик аппаратлар билан ишлашда техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;
7.Беморларга физиотерапевтик муолажаларни режалаш ва тўғри тавсия этиш.
8.Беморларда физиотерапевтик муолажаларини ўтказиш.
9.Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
1.5.Талабалар билимининг назорати
Оғзаки сўроқ қилиш
Вазиятли масалаларни ечиш.
Билетлар бўйича оғзақи жавоб бериш.
Амалий кўникмаларни бажариш.
Интерактив усуллари бўйича машғулот ўтказиш ва баҳолаш.
“ОСКЭ” бўйича талаба билимини аниқлаш.
1.6.Ўқув технологияларидан фойдалниш
Ўргатувчи-назорат этувчи компьютер дастури.
Слайдлар, кроссвордлар.
Мультимедиа амалий машғулотлари.
Видео–кинофилмлар.
Турли физиотерапевтик аппаратлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |