Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа
Download 1.37 Mb.
|
ўқув услубий мажмуа ФТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Маърузалар. 3.1. Маърузалар мавзу режаси
- Маъруза 2. Сунъий омиллар. Электр токи билан даволаш. Электр токи билан даволаш (доимий ва импульсли токлар). Стоматологияда қўлланила-диган хусусий усуллари ва ўзига хос хусусиятлари. 2 соат
2. Ўқув юкламасининг ҳажми
3. Маърузалар. 3.1. Маърузалар мавзу режаси
Жами 6 соат 3.2. Маъруза матнларининг мазмуни Маъруза 1. Физиотерапия фани масалалари. Физик омилларнинг классификацияси. Физик омилларнинг таъсир механизми. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. 2 соат Физиотерапия тарихи. Ибн Синонинг физиотерапия соҳасидаги илмий мероси. Умумий ва хусусий физиотерапияни ўрганиш мақсади ва вазифалари. Физик муолажалар ёрдамида касалликнинг олдини олиш. Физик омилларнинг таъсир механизми. Физиотерапиянинг асосини ташкил қилувчи физик омиллар, классификацияси. Умумий кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Маъруза 2. Сунъий омиллар. Электр токи билан даволаш. Электр токи билан даволаш (доимий ва импульсли токлар). Стоматологияда қўлланила-диган хусусий усуллари ва ўзига хос хусусиятлари. 2 соат Гальваник токнинг физик характеристикаси. Тўқима ва хужайраларда рўй берадиган биофизик жараёнлар. Доимий токнинг одам организмига таъсири. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Электрофорез усулининг афзалликлари. Дори моддаларини юбориш қоидалари, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Импульс токлари, шакли ва частотасига биноан тафсиф бериш (электроуйқу, ДДТ, амплипулс, флюктуаризация). Уларнинг таъсир механизми, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, электр ташҳис қўйиш, электр қўзғатувчанлик. Стоматологияда қўлланиладиган хусусий усуллари. Маъруза 3. Сунъий омиллар. Ўзгарувчан токлар. Ўзгарувчан электр ва магнит майдонлар. Ёруғлик билан даволаш. Ультратовуш билан даволаш. Сув ва иссиқлик билан даволаш. Стоматологияда қўлланиладиган хусусий усуллари ва ўзига хос хусусиятлари. 2соат Ўзгарувчан токларнинг физик характеристикаси. Юқори частотали терапия усуллари, уларни тебраниш частотаси, энергияни юбориш усуллари ва аппарат тузилишига биноан фарқи (дарсанвализация, ультра юқори ва ўта юқори частотали токлар). Ўзгарувчан ток ва юқори частотали тебранишлар таъсири остида тўқималарда рўй берадиган биофизик ҳодисалар. Ҳар бир омилнинг физиологик таъсири. Стоматологияда хусусий кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Магнит майдонининг физик тафсифи. Кўрсатма, қарши кўрсатмалар, Ультратовуш терапия. Физик омил тафсифи. Муҳитга қараб ультратовушни ютилиши. Ультратовушнинг асосий дозиметрик параметрларни организмга таъсири. Кўрсатма, қарши курсатмалар. Ёруғлик билан даволаш. Ёруғлик оқимининг физик характеристикаси. Турли спектрдаги нурларнинг биологик таъсири. Организмда кечадиган фотобиологик жараёнлар. Биодоза ҳақида тушунча. Балчиқ билан даволаш (пелоидотерапия). Балчиқ турлари ва унинг таркиби. Балчиқнинг асосий фракциялари ва қўллаш усуллари, таъсир механизми ва организм реакцияси. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Парафин ва озокеритнинг хусусиятлари ва таркиби. Таъсир механизми. Организмнинг физиологик реакцияси. Қўллаш усуллари. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Сув билан даволаш. Чучук сув билан даволаш - гидротерапия, минерал сув билан даволаш - бальнеотерапия. Маҳаллий ва умумий сув муолажалари. Сувларнинг умумий ва хусусий таъсири, ташқи ва ички қўлланиш усуллари, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling