Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Download 1.37 Mb.
bet1/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ҲАЛҚ ТИББИЁТИ, РЕАБИЛИТОЛОГИЯ ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ КАФЕДРАСИ


ФИЗИОТЕРАПИЯ ФАНИ БЎЙИЧА ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУА


Тузувчилар:









Адилов Ш.Қ.




Высогорцева О.Н.












МУНДАРИЖАСИ'>Тошкент - 2013

ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУА МУНДАРИЖАСИ





МУНДАРИЖА

БЕТЛАР

1

Намунавий ўқув дастури

3-18

2

Ишчи ўқув дастури

19-54

3

Таълим технологияси

55-297

4

Масалалар ва машқлар тўплами

298-304

5

Тест саволлари

304-314

6

Назорат учун саволлар (ЖН, ЯН)

315-318

7

Умумий саволлар

318-319

8

Тарқатма материаллар

320-341

9

Глоссарий

342-344

10

Реферат мавзулари

345-346

11

Адабиётлар рўйхати

347-348

12

Таянч конспект

-

13

Ўқув материаллари

349-446

14

Хорожтй манбалар

447

15

Курс иши мавзулари

-

16

Аннотациялар

448-450

17

Муаллифлар тўғрисида

450

18

Фойдали маслаҳатлар

-

19

Норматив ҳужжатлар

451-532

20

Баҳолаш мезонлари

533-537


Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201_ йил «____»даги «_____»-сон мажлис баёни билан маъқулланган.


Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:


Усманходжаева А.А.

Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедра мудири, доцент, т.ф.н.

Высогорцева О.Н.

Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси қатта ўқитувчиси, т.ф.н.



Тақризчилар :



Федорова М.В.

ТТА ички касалликлар пропедевтикаси ХДТ, гематология ва касб касалликлар кафедраси доценти. т.ф.н.

Хамрабаева Ф.И.

ТошВМОИ гастроэнтерология ва физиотерапия кафедраси мудири т.ф.д, профессор

Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академияси Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (201_ йил ________даги «_____» «____»-сонли баённома)




Кириш

Врач назорати, шифобахш жисмоний тарбия ва физиотерпия бўйича дастур. Давлат ўқитиш стандарти асосида тузилган ва тиббий олийгоҳларнинг тиббий-педагогика, даволаш, стоматология факултетлари учун мўлжалланган. Дастур умумий физиотерапия, жисмоний реабилитация ва шифокор назорати соҳасида тиббий таълимни ва маълумот савсиясини оширишга қаратилган.




Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанларни ўқитишдан мақсад – ахолини саломатлигини яхшилаш ва мустахкамлаш, тиббиёт сифатини ошириш да даволаш-профилактик чора тадбирларни амалга ошириш. Шифохона, шифомаскан (санаторий) ва амбулатор (поликлиника) шароитида турли касалликлар билан хасталланган беморларни даволашда, асоратларини олдини олишда ва профилактика мақсадида физикавий ва даволовчи жисмоний тарбия усулларни қўлланишига ўргатиш. Аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва маиший шароитларга мослашишини (адаптациясини) яхшилаш. Шифокор назоратида -жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланганлигини, организмнинг функционал ҳолатини, асосий тизимларни ҳолатини, жисмоний юкламаларнинг организмга таъсирини, организм томонидан берилаётган жавоб реакцияларини баҳолашни ўргатиш.


Фаниннг вазифалари:



  • физик муолажаларни организмга таъсир этиш механизмини, турли касалликларда даволаш, асоратларининг олдини олиш ва организмнинг қаршилигини ошириш мақсадида қўлланилишини ўргатиш;

  • турли касалликларда даволаш ва реабилитация даврида тўлақонли комплекс тузиб организмни соғломлаштиришда оқилона фойдаланишни ўргатиш;

  • жисмоний машқларнинг организмга таъсир этиш механизмини, турли касалликларда даволаш, асоратларининг олдини олиш ва организмнинг қаршилигини ошириш мақсадида қўлланилишини ўргатиш;

  • даволаш ва реабилитация даврида даволовчи жисмоний тарбиянинг ҳаракат тартиботларини, восита ва шаклларини тўғри танлашни ва қўллашни ўргатиш;

  • аҳолининг турли контингентлари орасида, уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кўникишлари учун тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини ўргатиш;

  • аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва маиший шароитларга мослашишини (адаптациясини) яхшилаш учун жисмоний юкламанинг организмга таъсирини баҳолаш усулларини ўргатиш.



Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling