Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Жисмоний иш бажариш қобилиятини аниқлаш усуллари


Download 1.37 Mb.
bet5/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

Жисмоний иш бажариш қобилиятини аниқлаш усуллари.
Организмнинг иш бажариш қобилияти ва тикланиш жараёнлари ҳақида тушунча. Гарвард степ- тестининг ўтказилиш тартиби, олинган натижалар асосида Гарвард степ-тести индексини аниқлаш, олинган индекс орқали организмнинг тикланиш жараёнларини баҳолаш. Спортчиларда ва жисмоний тарбия билан шуғунланганлар билан Гарвард степ-тестини ўтказиш ва олинган натижаларни баҳолаш.
ПWC-170 субмаксимал тести ҳақида тушунча, ўтказилиш тартиби, олинган натижалар асосида организмнинг иш бажариш қобилиятини баҳолаш. Кислороднинг максимал истеъмол қилинишини аниқловчи бевосита ва билвосита усуллари ҳақида тушунча. Спортчиларда жисмоний тарбия билан шуғунланганлар билан ПWC-170 субмаксимал тестини велоэргометрда бажариш ва олинган натижаларни баҳолаш.

Шифокор- педагогик назорати. Жисмоний юкламалар таъсирида шуғулланувчи организмида бўладиган ўзгаришлар. Спорт билан шуғулланувчиларда кўп учрайдиган патологик холатлар. Спорт жарохати профилактикаси.

Шифокор-педагогик назоратининг вазифалари, назорат усуллари, яъни ўтказилаётган машғулот зичлиги (хронометраж), физиологик эгри чизиғи ва ҳолсизланиш даражаларини аниқлаш билан таништириш. Жисмоний тарбия машғулотларида шифокор-педагогик назоратининг усулларини қўллаш ва олинган натижаларини баҳолаш.




Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кўрсатма
ва қарши кўрсатмалар. Врач-жисмоний тарбия диспансери.
Врач назорати картасини расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар ҳақида тушунча бериш. Тиббий гурухлар ва уларга саралаш принциплари. Врач-жисмоний тарбия диспансери турлари, тузилиши, фаолияти. Талабалар томонидан шифокор назорати картасини расмийлаштириш ва уни ҳимоя қилиш. Картани топшириш.


Даволовчи жисмоний тарбиянинг умумий асослари –
воситалари, шакллари. Ҳаракат тартиботлари
Даволовчи жисмоний тарбия, даволаш усуллари ва жисмоний машқларнинг асосий таъсир қилиш механизмлари ҳақида тушунча бериш. Даволовчи жисмоний тарбиянинг воситалари, уларнинг турлари ва қўлланилиш мақсадлари. Шакллари, уларнинг гуруҳлари, турлари ва қўлланилиш мақсадлари. Беморларга даволаш жисмоний тарбия тавсия этилганда қўлланиладиган ҳаракат тартиботлари, уларнинг вазифалари ҳақида тушунча бериш

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling