Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар


Download 1.37 Mb.
bet2/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
«Врач назорати, шифобахш жисмоний тарбия ва физиотерпия» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- Организмнинг жисмоний иш бажариш қобилиятини аниқлаш усулларини, мустақил равишда соматоскопия ва антропометрияни ўтказишни, мустақил функционал синамаларни ўтказиши ва олинган натижалар асосида юрак-қон томир, нафас ва вегетатив нерв тизимларни функционал ҳолатларини баҳолашни, юрак-қон томир, нафас ва вегетатив нерв тизимларнинг берилаётган жисмоний юкламаларга жавоб реакцияларини аниқлаш ва баҳолашни, спорт иншоатларга бўлган санитар-гигиеник талабларни, врач-жисмоний тарбия диспасерларининг турлари ва ташқил этилишини, жисмоний машқларнинг таъсир механизмини, ДЖТни қўллаш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, даволаш жисмоний тарбия воситалари ва унинг турларини, даволовчи жисмоний тарбиянинг даволаш усулларини, даволаш жисмоний тарбия шаклларини, даволовчи жисмоний тарбиянинг ҳаракат тартиботларини ва даволовчи жисмоний тарбиянинг самарадорлигини баҳолашни. Асосий ва ёндош касалликларни ҳисобга олган ҳолда даволаш гимнастик машқлар комплексини тузишни, ДЖТ ҳаракат тартиботи вазифаларини аниқ белгилашни, ДЖТнинг воситаларини тўғри танлашни, ДЖТ хонасини жиҳозлашни, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишни, турли касалликларда физиотерапевтик муолажаларини тўғри тавсия этишни, физик муолажаларни оптимал таъсирини аниқлашни, беморларни шифомаскани курортларга танлаш ва даволаш масалаларини хал этишни, санатор-курорт карталарни тўлдиришни, физиодаволашда ва электрожароҳат ҳолатидаги патологик реакция пайтида биринчи ёрдам кўрсатишни, физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш тартибини, умумий даволаш тадбирлари билан бир қаторда (дори-дармон, парҳез, жарроҳлик операциялари ва ҳ.з.) махсус физиотерапектик усулларини белгилаш ва дозалашни аниқлашни билиши керак;
- Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини баҳолаш усуллари, диспансиризация ўтказишда врач назоратининг асосий усуллари, нафас ва юрак-қон томир тизимларининг организмга таъсир этаётган жисмоний юкламага нисбатан бўладиган жавоб реакциялари, жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни тиббий гуруҳларга саралашлар, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида жисмоний машқларнинг самарадорлигини баҳолаш усуллари, асосий, тайёрлов ва махсус тиббий гуруҳларида шуғулланиш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, спорт иншоатларига қўйилган санитар-гигиеник талабларнинг бажарилиши ва даволовчи жисмоний тарбиянинг умумий асослари, жисмоний машқларнинг таъсир механизими, ДЖТни қўллаш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, даволовчи жисмоний тарбия воситалари ва унинг турлари, даволовчи жисмоний тарбияси даволаш усуллари, даволаш жисмоний тарбия шакллари, даволовчи жисмоний тарбиянинг ҳаракат тартиботлари ва даволовчи жисмоний тарбиянинг қўлланилиш эффективлигини баҳолаш, турли касалликларни даволашда физиотерапевтик муолажаларни танлашда умумий ва махсус кўрсатма ва моънеликларга риоя қилиш, даволаш муолажалар мажмуасини тузишда асосий ва ёндош касалликларни хисобга олиш, нормал ва патологик ҳолатларда физик омилларнинг хусусиятларини ва уларнинг организмга таъсир қилиш механизми, физиоаппаратларнинг ишлаш принципларини ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, соғломлаштириш мақсадида физиопрофилактик муолажаларни қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.


- Мустақил тиббий хулоса бериш ва врач назорти картасини тўлдириш, асосий, тайёрлов ва махсус тиббий гуруҳлари машғулотларида шуғулланишга рухсат бериш учун тиббий кўрик турларини ва ўтказилиш тартиблари, академик гуруҳларда ва даволовчи жисмоний тарбия машғулотларида врач - педагогик назоратини ўтказиш ва шифокор назорати хонасини жиҳозлаш, организмнинг жисмоний иш бажариш қобилиятини аниқлаш ва усулларини ўтказиш, соматоскопия ва антрепометрияни ўтказиш, функционал синамаларни ўтказиш ва олинган натижалар асосида юрак-қон томир, нафас ва вегетатив нерв тизимларини функционал ҳолатларини баҳолаш, юрак-қон томир, нафас ва вегетатив нерв тизимларни берилаётган жисмоний юкламаларга жавоб реакцияларини аниқлаш ва баҳолаш, спорт иншоатларини санитар-гигиеник баҳолаш ва спорт инвентар нормативлар, врач-педагогик назоратини ўтказиш ва машғулотларда (спорчиларда) қўлланилаётган жисмоний юкламаларнинг адекватлигини ва эффектилигини баҳолаш, беморларга ДЖТни режалаш ва тўғри тавсия қилиш, беморлар билан индивидуал машғулотлар обориш, врач-педагогик назоратини ўтказиш, машғулотда қўлланилаётган жисмоний юкламаларнинг адекватлигини ва эффектилигини баҳолаш, реабилитация босқичида поликлиника ва шифохонада ДЖТ вазифаларини ва ҳаракат тартиботларини аниқлаш, физик муолажа усулларини мустақил бажариш, физиотерапевтик муолажаларга рецептларни аниқ ва тўғри ёзиш, физик аппаратларни муолажаларга тайёрлаш, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакаларига эга бўлиши керак.



Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling