Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги.
Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган одам анатомияси, нормал ва патологик физиология, биология, биофизика, умумий гигиена, жисмоний тарбия фанларини билиши, ички касаликлар пропедевтикаси, педиатрия, факультет терапияси ва хирургияси, акушер(доя)-гинекология, травматология фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларида реабилитация бўлимлари, физиотерапия бўлимларни бўлиши ва уларда олиб бориладиган физиотерапия ва даволовчи жисмоний тарбия усуллари одам организмида соғломлаштиришда, чиниқтиришда касалликни даволаш вақтини қисқартиришда ва асоратларни олдини олишда қўлланилиши долзарб масала хисобланади. Чунки юқоридаги услубларни қўлланиши асосий терапияни таъсирини кучайишига ва дори моддалардан кузатиладиган асоратларни олдини олишига имконият беради. Спорт тиббиёти бўлимларида спортчиларни саломатлигини саклашда ва мустахкамлашда ахамияти юқори.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, компьютер дастурлари, электрон материаллар, амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик технологиялар қўлланилади.
Асосий қисм
Шифокор назоратни асосий вазифалари. Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи аҳолининг ҳар хил тоифаларини тиббий текшируви. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти.
Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғуланувчиларда ўтказиладиган тиббий кўрик турлари билан таништириш. Тиббий гуруҳлар ҳақида тушунча бериш. Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларнинг анамнезини йиғиш хусусиятлари. Шифокор назорати картаси билан таништириш ва расмийлаштиришни ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |