Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Download 1.37 Mb.
bet227/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

МАЪРУЗАНИНГ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИ

Босқичлар, вақти –
90 дақиқа

Фаолият

Ўқитувчи

Талабалар

1 босқич
Кириш
(5 дақиқа)

1.Мавзу номи, мақсади, маъруза натижалари ва режасини эълон қилади.

1. Эшитадилар

2 босқич
Билимни жамлаштириш
(15 дақиқа)

2.1.Талабалар билимини жамлаш максадида саволлар беради:
1. Физиотерапия деганда нимани тушунасиз?
2. Физик омиллар ва уларнинг орга-низмга таъсири нима?
3. Физиодаволаш ва физиопрофилак-тика нима?
4. Қандай қарши кўрсатмаларни била-сиз?
Блиц сўров ўтказади.
2.2.Маъруза мақсади билан таниш-тиради.

2.1. Саволларга жавоб берадилар.

2.2.Маъруза мақ-садини ўрганади.



3 босқич
Маълумот бериш
(60 дақиқа)

3.1. Маъруза материалларини режадаги саволлар асосида кетма-кетлик билан тушунтиради ва аниқ саволлар беради:
Режадаги 1 савол: Физиотерапияга тушинча беринг?
Режадаги 2 савол: Физик омилларни санаб ўтинг.
Режадаги 3 савол: Физик омилларнинг таъсир механизмларни айтинг.
Режадаги 4 савол: Физиотерапевтик муолажаларда қўлланиладиган қандай усуларни биласиз?
Мавзунинг асосий қисмларига эътиборни қаратади ва ёзишни тавсия қилади.

3.1.Берилган маъ-лумотларни мухо-кама қилади, аниқ-лик киритади, са-вол беради.

Асосий маълумот-ни ёзади





4 босқич
Якуний
(10 дақиқа)

4.1.Савол беради:
1.Физик омилларнинг афзалликлари нимада?
2.Физиотерапевтик усулларни қўллаш-га талаблар?
4.2.Мустақил иш учун вазифалар беради: электрофорезни ўтказиш методикаси стоматологияда.

4.1.Саволларга жавоб беради

4.2. Эшитади, ёзиб олади



1-Маъруза. ФИЗИОТЕРАПИЯ ФАНИ МАСАЛАЛАРИ. ФИЗИК ОМИЛЛАРНИНГ ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ. КЎРСАТМА ВА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР. ФИЗИОДАВОЛАШ ВА ФИЗИОПРОФИЛАКТИКА


Маъруза стоматология факултетининг 4 курс талабалари учун мўлжалланган.


Маърузанинг мақсади
Талабаларни физиотерапия усулларининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш. Физик омилларнинг таъсир механизми, физиологик таъсири, қўлланилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, физиодаволаш ва физиопрофилактика тадбирлари билан талабаларни таништириш.
Тарбиявий мақсад
Фан орқали талабаларда ватанпарварлик хисини тарбиялаш, ҳар бир одамнинг ишга қобилиятини ва жисмоний иш қобилиятини оширишда фаол иштирок этиш.
Маърузанинг вазифалари
1.Талабаларда беморларга бўлган жавобгарликни тарбиялаш.
2.Физиотерапия фани ва бўлимлари ҳақида тушунча бериш.
3.Физиопрофилактика ҳақида тушунча бериш.
4.Физик омилларини даволаш мақсадида қўллаш билан таништириш.
Маърузани қисқача асослаш
Маърузани ўқишдан мақсад талабаларга физиотерапия ҳақида тушунча бериш, унинг амалий тиббиётдаги аҳамиятини тушунтириш. Амалий тиббиётда физик омиллар кенг қўлланилади. Бу шу соҳада ўтказиладиган илмий ишларга, янги даволаш усулларининг яратилишига ва даволаш мақсадларида дори-дармонсиз даволаш услубларини қўллаш талабларига боғлиқдир. Физик омилларнинг физиологик ва шифобахш таъсирини ўрганиш, баъзи муолажаларнинг техникасини ва қўлланилиш услубини, аппаратларнинг тузилишини, токларнинг қўлланилишига умумий кўрсатмаларни ва бунга йўл қўймайдиган монийликларни ўрганиш, даволашнинг таъсирини кучлантиришга имконият беради.
Маърузада кўриладиган саволлар
1.Физиотерапия фани, вазифалари, бўлимлари - 20 минут
2.Физик омилларнинг таъсир механизми - 15 минут
3.Физик омиллар гуруҳи - 15 минут
4.Физиопрофилактика ҳақида тушунча - 20 минут
5.Гальванизация, электрофорез усуллри ҳақида
тушунча, қўлланиш усуллари - 20 минут

Физиотерапия табиатнинг бир тармоғи бўлиб, табиий ва одам ҳосил қиладиган физик омилларининг физиологик ва даволаш таъсирларини ўргатади, уларнинг касалликни олдини олиш ва даволаш учун янги усулларни, шунингдек даволаб-тиклаш усулларини ҳам ишлаб чиқаради, шу билан бир қаторда уларни ҳаётга тадбиқ этади. Физик омилларга қуйидагилар киради : сув, қуёш, ҳаво, балчиқ, электр токи, озокерит ва бошқалар.



Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling