Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Download 1.37 Mb.
bet27/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўқув ишлари бўйича
проректор, профессор
Тешаев О.Р.
___________
«_____» __________2013 йил



ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ


Билим соҳаси: 700000 — «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот»


Таълим соҳаси: 720000 – “Соғлиқни сақлаш”


Таълим йўналиши: 5720400 - «Стоматология»
ФИЗИОТЕРАПИЯ ФАНИДАН


ИШЧИ ДАСТУР

Умумий ўқув соати - 42


Амалий машғулотлар - 17
Маъруза - 6
Мустақил иш соати - 19


Тошкент – 2013
Тузувчилар:


Высогорцева О.Н.

Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси қатта ўқитувчиси, т.ф.н.




Адилов Ш.Қ.

Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси доценти






Рецензентлар:



Якубов Р.К.

ТТА болалар жарроҳлик стоматоло-гия кафедраси профессори, т.ф.д.




Агзамова Ш.А.

ТошПТИ амбулатор тиббиёти ва реабилитология кафедраси доценти




Фаннинг ишчи дастур “Стоматология” йўналиши бўйича ўқув дастури ва ўқув режаси асосида тузилган, Тошкент тиббиёт академияси Илмий-услубий кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган, 2013 йил «_________»даги «____»-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.


1.Сўз боши (Кириш)
Физиотерпия фани физик муолажларни организмга таъсир этиш механизмини, турли стоматологик касалликларда даволаш, асоратларининг олдини олиш ва организмнинг қаршилигини ошириш мақсадида қўлланилишини, турли стоматологик касалликларда даволаш ва реабилитация даврида тулақон комплекс тузиб организмни соғломлаштиришда оқилона фойдаланишни ўргатади.
1.1. Ўқитиш мақсади ва вазифалари
Ўқитиш мақсади:
Шифохона ва амбулатор шароитида беморларни комплекс реабилитациясида, организм системалари ва турли стоматологик касалликларида ва патологик олди ҳолатларида организмга таъсирига асосланган ҳолда физиотерпия усулларини қўллаш.
Ўқитиш вазифалари :

  • физик муолажаларни организмга таъсир этиш механизмини ўргатиш;

  • турли стоматологик касалликларда даволаш, асоратларининг олдини олиш ва организмнинг қаршилигини ошириш мақсадида физик муолажаларнинг қўлланилишини ўргатиш;

  • турли стоматологик касалликларда даволаш ва реабилитация даврида тўлақонли комплекс тузиб организмни соғломлаштиришда оқилона фойдаланишни ўргатиш;

-клиника амалиётида даволашнинг физикавий усулларидан мохирона фойдаланишни талабаларга ўргатиш;
-даволашда муайян физиотерапевтик омилларни қўллаш услубларини ўзлаштириш.
1.2.Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар
Талаба билиши керак:
-турли стоматологик касалликларни даволашда физиотерапевтик муолажаларни танлашда умумий ва махсус кўрсатма ва моънеликларга риоя қилишни;
-даволаш муолажалар мажмуасини тузишда асосий ва ёндош касалликларни ҳисобга олишни;
-нормал ва патологик ҳолатларда физик омилларнинг хусусиятларини ва уларнинг организмга таъсир қилиш механизмини;
-физиоаппаратларнинг ишлаш принципларини ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни;
-соғломлаштириш мақсадида физиопрофилактик муолажаларни қўллашни;
Талаба малакаларга эга бўлиши керак:
-турли стоматологик касалликларда физиотерапевтик муолажаларини тўғри тавсия этишни;
-физик муолажаларни оптимал таъсирини аниқлашни;
-физиодаволашда ва электрожароҳат ҳолатидаги патологик реакция пайтида биринчи ёрдам кўрсатишни;
-физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш тартибини;
-умумий даволаш тадбирлари билан бир қаторда (дори-дармон, парҳез, жарроҳлик операциялари ва ҳ.з.) махсус физиотерапектик усулларини белгилаш ва дозалашни аниқлашни.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling