Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети


Download 318 Kb.
bet5/9
Sana06.05.2023
Hajmi318 Kb.
#1435362
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Окклюзионнқе заболевания аортқ и артерий н.к. узб

Диагностика. Текширишнинг инструментал усуллари оёқлардаги қон оқими бузилишлари характерини аниқлашга имкон беради. Ультратовуш билан ўтказиладиган усуллар ғоят оддий. Чунончи, Допплер эффектида ишлаётган ультратовуш датчиги оёқ магистрал артериялари ўтказувчанлигини ва артериал босимни аниқлашга ёрдам беради. Реовазография, плетизмография, ҳажмли сфигмография ва бошқалар оёқларда магистрал қон оқими пасайганини қайд қилиш, ультратовуш тўлқинининг кечикишини аниқлаб бериши мумкин.
Ҳажмли сфигмография ва реовазографияни қайд қилишда дистал ўзан функционал ҳолатига баҳо бериш учун нитроглицерин билан синамага катта аҳамият берилади.
Пункцион полярография одатда тўқималарда кислороднинг анчагина пасайишини аниқлайди.
Бироқ бу усулларнинг ҳаммаси оёқдаги қон айланишини микдорига қараганда кўпроқ сифат ҳолатини характерлайди. Мушакдаги қон оқимини изотоп усулида микдорий аниқлаш - оёқдаги қон айланишини характерлайди. Бирок тинч турилганда мушакдаги қон оқими кўрсаткичи кам маълумот беради, ишемия даражаси харакат вақтида аниқлайди.
Радиоизотоп ангиография аортани кўрибгина қолмай, балки ундаги қон оқими бузилишини қайд қилишга имкон беради, бироқ қорин аортаси зарарланиши топик диагностикасининг асосий усули рентген контраст аортографияси бўлиб қолади. Уни хирургик даволаш тахмин қилинганда утказиш лозим. Транслюмбал аортография танланадиган усул ҳисобланади. Қорин аортаси зарарланишининг ангиографик манзараси жуда хилма-хил, қорин аортаси бифуркацияси ва ёнбош артерияларнинг стенотик ўзгаришлари энг кўп учрайди.
Атеросклеротик жараёнлар учун чекка тўлиш нуксонлари, аорта ва артерия контурларининг стенозлар участкалари билан текисланиб қолганлиги хос. Травматик шикастлар учун окклюзиядан проксималроқда аортанинг нормал кўриниши ва зарарланишининг сегментар характери типикдир. Постэмболик окклюзияда бу жойдан юқоридаги аорта деворлари текис, атеросклероз белгилари йўқ. Ёнбош артериясининг туғма гипоплазиясида унинг бўшлиги бир текис торайган контрастланиш нуқсони йўқ. Ёнбош артериясининг фиброз-мушак дисплазияси кўп сонли торайиш зоналари билан характерланади, бунда артерия чўткалар кўринишига эга бўлади.
Ишемик белгилар характери жараёнга дистал томир ўзани тортилишига боғлиқ.
Катта коллатераллар (пастки ичак тутқич, ички ёнбош, бел, думгаза артериялари ва б.) артерия тармоқлари ва оёқ артериялари ўртасида катта анастомоз боғланишлар ҳосил қилади.
Оёғида оғриқ борлигидан шикоят қилаётган беморда лоақал битта сон артериясида пульсация бўлмаса ва агар қорин аортаси, ёнбош ва сон артериялари устида систолик шовқин эшитилса, Лериш синдромига осонликча диагноз қўйиш мумкин. Инструментал текшириш усуллари билан оёқлардаги қон айланиши бузилишлари аниқланади. Агар операция билан даволаш тўғрисидаги масала хал қилинаётган бўлса, беморни аортография қилиш керак.
Дифференциал диагностика қилишда облитерация қиладиган эндартериит -20-30 ёшдаги эркаклар касаллигитўғрисида унутмаслик керак, бунда болдир томирлари зарарланади. Бундай беморларда сон, кўпинча эса тақим артерияси яхши пульсация қилади, систолик шовқин бўлмайди. Эндартериитли беморларда аортографияда одатда аорта, ёнбош ва сон артерияси ўтказувчанлигининг соннинг учдан бир пастки қисмигача нормал бўлиши қайд қилинади. Артериялар контурлари текис, силлиқ. Таким артерияси ва болдир артериялари одатда окклюзияланган ва болдирда штопорсимон коллатералларнинг майда тармоқдагина кўриниб туради.
Аорта окклюзияларида думбада соннинг орқа юзаси бўйлаб пайдо бўладиган оғриқ баъзан куймич нерви яллиглаши диагнози қўйилишига сабаб бўлади. Периферик артериялар спазмга учраганлиги ва оёқ панжасида пульсация аниқланмаслиги, оёқларнинг эса муздайлиги бу спазмни янада оширади. Бироқ ишиасда оғриқ, жисмоний ҳаракатга боғлиқ бўлмайди, улар тинч турганда йўқолмайди ва тунда қўзишга мойил бўлади. Бундай беморларда томир шовқини бўлмай, балки куймич нерви яллиғланишининг бутун неврологик симптоматикаси аниқланади.
Операция қилиб даво қилинмаса, касаллик прогнози жиддий, чунки бузилишлар тобора авж олиб боради. Кўпчилик беморлар симптомлар пайдо бўлгандан 1-2 йил ўтгач мехнатга лаёкатсиз бўлиб қоладилар.

Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling