Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети
Download 318 Kb.
|
2. Окклюзионнқе заболевания аортқ и артерий н.к. узб
Даволаш. Қорин аортаси бифуркацияси ва ёнбош артерияси зарарланган беморда II Б, III ва IV босқичлардаги ишемия операция қилиб даволашга кўрсатма ҳисобланади. I ва II А босқичларда консерватив даволаш керак бўлади.
Янги бўлган миокард инфаркти, 3 ой бўлиб ўтган инсульт, III даражадаги юрак етишмовчилиги, оғир ўпка эмфиземаси, жигар циррози, жигар ва буйрак етишмовчилиги операция усулида даволашга қаршилик ҳисобланади. Сон чукур артерияси дистал бўлимларининг окклюзияси ва болдир ҳамма учала артериясининг тўлиқ тутилиб қолганлиги операцияга қарши кўрсатма бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги вақтда Лериш синдромини операция усули билан даволаш томир хирургиясининг яхши ишлаб чиқилган бўлими ҳисобланади. Қорин аортаси бифуркацияси ва ёнбош артериялари нормал ўтказувчанлигини тиклаш учун реконструктив операцияларнинг хар учала тури: резекция қилиб протезлаш, аллошунтлаш ва эндартерэктомиядан фойдаланилади. Қорин аортаси окклюзиясида резекция билан (аортани кесиб ташламай) протезлаш ўтказилади. Агар қорин аортасининг стенозловчи зарарланишида (ёки ёнбош артериялари ўтказувчанлиги сақланиб қолган бўлса, бифуркацион аорто-сон аллошунтлашни амалга оширган яхши. Беморнинг оғир соматик ҳолатида оёқларда қон айланишини тиклаш учун «юза» ёнбош-сон ёки чатишма сон-сон ва чатишма ёнбошсон шунтлаш методларидан фойдаланиш мумкин. Оёқнинг хатто III ва IV даражали ишемиясида 70% беморларда реконструктив операция қилиш ва оёқни сақлаб қолиш мумкин. Кўпчилик беморларда томирларнинг икки томонлама зарарланиши учрайди. Клиникаси бир томонда ифодаланган бўлишига қарамай, томирлар реконструкциясини иккала томондан бажариш зарур. Қорин аортасидаги операцияларда ўлим 2 дан 10% гача ўзгариб туради. Кўпчилик беморларда хирургик даволаш натижалари яхши. 83% беморларда яхши натижа сақланиб қолади. Операция қилинган 10-15% беморларда атеросклероз жараёни авж олиши ёки дистал анастомозлар сохасида янги интима ўсиб қалинлашуви сабабли реконструкцияланган сегмент тромбози туфайли симптомлар яна пайдо бўлиши эхтимол. Томир протезлари одатда асоратлар бермайди. Оёқ дистал томир ўзани ўтказувчанлиги сақланиб қолганда (сон чукур артерияси ва лоақал битта болдир артериясида) беморда такрор операция ўтказиш мумкин, у 75% беморларда яхши чиқади ва оёқда қон айланиши қайта тикланади. Рeконструктив операциялар натижаси кўп жихатдан қон томир ўзани ҳолатига боғлиқ. Оёғида гангреналари бўлган беморлар гурухида реконструктив операциядан 5 йил ўтгач яхши натижалар ва ампутацияга маҳкум бўлган беморларда оёқнинг сақланиб қолиш 58% ҳолларда қайд қилинган. Лериш синдромида реконструктив операциялар кўпчилик беморларда симптомларни бартараф этади ва нормал хаётга қайтиш имконини беради. Рентгенэндоваскуляр дилатация. Сўнгги вақтларда ангиография ва рентгенэндоваскуляр хирургиянинг жадал ривожланиши муносабати билан янги истиқболли йўналиш - зарарланган артерияларнинг транслюмбал ангиопластикаси билан бир вақтда нитинол спираль ёрдамида эндопротезлаш вужудга келди (И. X. Рабкин ва б.). Ёнбош ва сон артерияларининг рентгенэндоваскуляр дилатацияси реконструктив операциялар ҳажм ини камайтиришга, ўлимни камайтиришга ва кейинги натижаларни яхшилашга имконият яратди . Консерватив даволаш. Қорин аортаси бифуркацияси ва ёнбош артериялари зарарланиб, ишемиянинг I-II А даражаси бўлган беморларда 1-2 ойгача консерватив даво қилинади. Бундай давони йилига 2-3 марта реконструктив томир операцияларидан кейин ўтказиш мақсадга мувофиқ. Қуйидаги препаратлар гурухлари ишлатилади: 1. Ганглиоблокаторлар: бупатол, мидокалм, васкулат. 2. Меъда ости безлари препаратлари: андекалин, дилминал, ангиотрофин, падутин, депо-падутин, депо-калликреин, прискол, вазоластин. 3. Томирларни кенгайтирадиган препаратлар: папаверин, ношпа, никошпан, кампламин, галидор. 4. Антикоагулянтлар: фенилин, пелентан, неодикумарин, синкумар ва б. Ўткир тромбозда гепарин, стрептаза, стрептокиназа ва урокиназа ишлатилади. 5. Қон реологик хоссаларини яхшилаш ҳамда дезагрегация мақсадида аспирин, курантил, ангинин ва продектин қўлланиш мақсадга мувофиқ. Микроциркуляцияни яхшилаш учун реополиглюкин (5-10 инфузия) тайинланади. 6. Баротерапия, диодинамик токлар (Бернар токлари), массаж, водород сульфидли ванналар. Реконструктив операциялардан кейин беморларга 0,5 г дан кунига 3 марта аспирин, 1 таблеткадан кунига 3 марта курантил, йилига 2-3 марта 1-2 ойлик компламин билан даволаш курслари ва физиотерапевтик даво тайинланади. Даволаш физкультураси зарур. Томирлар операцияларидан кейин беморлар 1-3 ойгача мехнатга лаёкатсиз бўладилар. Ишемия симптомлари бар ҳам топгандан кейин беморлар ўз ихтисослиги бўйича ишлай оладилар: йилига 2 марта амбулаторияда профилактик даво курслари оладилар. Download 318 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling