Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети


МАЪРУЗАНИНГ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИ


Download 318 Kb.
bet2/9
Sana06.05.2023
Hajmi318 Kb.
#1435362
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Окклюзионнқе заболевания аортқ и артерий н.к. узб

МАЪРУЗАНИНГ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИ



Босқичлар, давомийлиги

Фаолият

Ўқитувчи

Талабалар

1 босқич
Кириш
(5 минут)

1. Мавзунинг номи, мақсади, маърузадан кутилаётган натижа-лар ва уни ўтказиш режасини айтади

1. Тинглайдилар.

2 босқич
Билимлар актуализацияси
(20 минут)

2.1. Талабалар билимларини актуализация қилиш мақсадида йўналтирувчи саволларни бериш:
1.Қайси артериялар оёқларни қон билан таъминлайди?
2. Атеросклероз тушунчаси?
3. Оёқлар гангренаси – нима?
Блиц-сўров ўтказади.
2.2. Маърузанинг мақсадини экранга чиқаради ва у билан танишиб чиқишни сўрайди. Слайд №1ни таърифлайди.
2.3. Слайд №2ни экранга чиқаради.

2.1. Саволларга жавоб берадилар.

2.2.Слайд №1да кўрса-тилган маълумотларни ўрганадилар.


2.3. Слайд №2да кўрса-тилган маълумотларни ўрганадилар.



3босқич
Информацион
(55 минут)

3.1. Маъруза материалларини кетма-кетлик билан режадаги саволлар бўйича изоҳлайди, визуал маълумотлар ва йўнал-тирувчи саволлар тизимини қўллайди:
Режадаги 1-савол бўйича: Атеросклероз тушунчасига таъриф беринг?
Режадаги 3-савол бўйича: Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касал-ликлари ривожланиши хавф омилларини айтинг.
Режадаги 4-савол бўйича: Покровский А.В. бўйича оёқлар сурункали ишемияси нечта даражаси бор?
Режадаги 5-савол бўйича: Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касал-ликлари диагностикасида энг информатив усул?
Мавзунинг муҳим томонларини алоҳида эътибор билан ёритиб беради, уларни ёзиб олишни таклиф қилади.

3.1. Берилган маълу-мотларни мазмунини муҳокама қиладилар, аниқлик киритадилар, саволлар берадилар.

Асосийларини ёзиб оладилар.



4 босиқ
Якуний
(10 минут)

4.1. Саволлар беради:
1. Облитерловчи эндартериит – бу нима?
2. Лериш синдром – бу нима?
3. Покровский А.В. бўйича оёқлар сурункали ишемияси даражаларига таъриф беринг.
4.2. Мустақил ишлаш учун вазифалар беради:
Артерияларнинг фиброз дисплазияси.

4.1. Саволларга жавоб берадилар.

4.2. Тинглайдилар, ёзиб оладилар.





Мавзуни асослаш: Қорин аортаси ва ёнбош артерияларининг стенозлайдиган зарарланишлари туғма ва орттирилган касалликлардан юз бериши мумкин. Туғма касалликларга аорта қорин бўлими гипоплазияси ёки атрезиясини киритиш лозим. Касаллик ҳам яллиғланиш бўлмайдиган, ҳам орттирилган яллиғланиш касалликларидан келиб чиқиши эхтимол. Аортанинг яллиғланишга алоқадор бўлмаган касалликлари орасида атеросклероз кўп учрайди (70-85%). Аортанинг яллиғланиш касалликлари орасида унинг стенозига - захм аортити, инфекцион артериитларнинг бошқа турлари, шунингдек носпецифик аорта-артериит сабаб бўлиши мумкин.
Маъруза максади: талабаларга аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари, ривожланиш сабаблари, кечишини узига хослиги, асорати, қиёсий ташхислаш, даволашнинг самарадор усуллар, амалиётдан кейинги парвариш қилиш ни тушунтириш.
Маърузанинг тарбиявий максади: маъруза талабада билимни оширишни ёрдам беради, ташхис қуйишга ўргатади. аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари этиологиясини, патогенезини, жаррохлик асоратини уз вактида олдини олишга имкон берувчи чораларни қўллашни ва уларни ривожлантиришга имкон беради.
Маърузада куриладиган масалалар: аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари бўйича тушунтириш бериш, унинг этиопатогенези, ушбу касалликнинг клиник манзараси ва асоратларини ёритиш, диагностика ва дифференциал диагностикаси, замонавий даволаш усулларини ёритиш
Маърузада курилапиган масалалар ва уларга ажратила­диган вакт::

  1. Мавзуини асослаш - 5 мин

  2. Аорта ва оек артерияларининг бўйича қисқача анатомо-физиологик маълумотлар, текшириш усуллари - 15 мин

  3. Таснифи - 5 мин

  4. Оек сурункали ва уткир ишемияси тушунчалари ва боскичлари - 15 мин.

  5. Аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари дифференциал диагностикаси - 25 мин

  6. Даволаш усуллари - 25 мин



Мавзуни канчалик узлаштирганлигини билиш учун аудиторияга бериладиган саволлар:

  1. Аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари келиб чикиш сабаблари нимада?

  2. Аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари этиологияси ва учраши.

  3. Аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари патогенези ва боскичлари.

  4. Аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари классификация.

  5. Аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари клиникаси.

  6. Аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари диагностикаси.

  7. Аорта ва оек артерияларининг окклюзион касалликлари даволаш усуллари нимадан иборат?




Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling