Тошкент тиббиёт akademiyasi фарgъона филиали


Овоз бойламларини узайтирувчи мускуллар


Download 477 Kb.
bet26/44
Sana08.04.2023
Hajmi477 Kb.
#1342650
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
ALot-2

Овоз бойламларини узайтирувчи мускуллар.

  1. M. thyroepiglotticus калконсимон тогай билан хикилдок копкоги уртасидаги мускул калконсимон тогай пластинкасининг ички юзасидан бошланиб, хикилдок усти тогайи киргогига ёпишади. Функцияси: хикилдокка кириш ёригини кенгайтиради, овоз бойламларини таранглаштиради.

  2. M. vocalis (овоз бурмаси) - plica vocalis багрида ётади. у калконсимон тогай бурчагининг ички юзасидан бошланиб, processus vocalis ни олиднги томонга тортади, натижада, овоз бойламлари бушашади.

Хикилдок бушлиги.
Хикилдок бушлиги кесикда кум соатига ухшаб юкори ва пастки кенгайган, уртаси эса кисилган булади. хикилдокнинг торайган кисми овоз бойламлари сохасига тугри келади. Овоз бойламлари ана шу торайган ерда бир-бирига якинлашиб, овоз ёригини (rima glottidus) хосил килади.
Хикилдокка кириш тешиги - aditus laryngis, овал шаклга эга. Олдинги томонда хикилдок усти тогайнинг юкори чети, ён томондан хикилдок усти тогайи ва чумичсимон тогайларнинг бирлаштирувчи бурма - plica aryepiglottica билан, орка томондан эса чумичсимон тогайлар орасида тортилган plica interarythynoidea оркали чегараланган.
Хикилдокка кириш тешиги - aditus laryngis билан сохта овоз бойламлари бурмалари - plica vestibularis орасидан юкорига кенгайган кисмга хикилдок дахлизи - vestibulum laryngis дейилади. хикилдок дахлизи олдинги томондан хикилдок усти тогайининг орка юзаси билан, ён томонларидан lig vestibulare дан plica aryepiglottica га тортилган эластик толалардан иборат туртбурчак парда - membrana fibraelastica laringis ёрдамида, орка томондан эса чумичсимон тогайлар билан чегараланган. Хикилдок дахлизининг пастки чегараси plica vestibularis дир. унг ва чап томондаги plica vestibularis орасидаги ёрик - rima vestibuli узидан пастрокда жойлашган хакикий овоз бойламлари орасидаги ёрик rima glottidis га караганда хийла кенг ва катта.
Кекирдакдан келаётган хаво ана шу ёрикдан утар экан, овоз бойламларини титратади, натижада товуш пайдо булади.
Товуш булишида plica vocalis асосий ролни бажаради. Рlica vestibularis ни кесилиб кетиши товушнинг пайдо булишига унчалик таъсир килмайди.
Хикилдок шиллик кавати куп катори, киприкли бакалсимон хужайралар аралашган эпителий билан коплангандир. Хикилдок шиллик каватида нервлар хам куп. Сезувчи нерв охирлари айникса овоз бойламларидан юкорида куп таркалган. Хаво йулига бирон нарса кириб колганда каттик йутал пайдо булишига хам сабаб шу.
Товуш хосил булиши нафас чикураётган вактда руй беради. Чикаётган хаво овоз бойламларига урилганда овоз бойламлари ва овоз суст холад булмайди. Айни холда m vocales фаол кискаришлари натижасида товуш турли хил булади. товуш мембрининг узгаришига овоз бойламлари атрофидаги бушликлар: чунончи юткин ва огиз бушликларининг резонаторлари сифатида роли каттадир. Янги тугилган чакалокларда хикилдок нисбатан калта ва кенг булиб, катталарга караганда юкорирокда (IV-буйин умурткаси рупарасида) жойлашган. Калконсимон тогай ён пластинкалари ялпок булгани учун олдиндан оркага нисбатан улчови калтарок. Бола 4 ёшга тулганда хикилдок юмалоклашади. Бола 10-12 ёшга тулганда хикилдок катталашади ва бу катталашиш 25 ёшгача давом этади. Хикилдок усиб борар экан, сата-секин пастга тушиб боради. 7 ёшли болада хикилдокнинг остки чегараси 4 буйин умурткасига тугри келади. 17-20 ёшларда хикилдок узининг доимий шаклига жойига келади.

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling