Тошкент тиббиёт akademiyasi фарgъона филиали


Буйрак усти бези - glandula suprarenalis


Download 477 Kb.
bet34/44
Sana08.04.2023
Hajmi477 Kb.
#1342650
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44
Bog'liq
ALot-2

Буйрак усти бези - glandula suprarenalis.
Буйрак усти бези чап ва унг буйрак учтидан калпок холида коплаб турадиган жуфт аъзодир. У узунасига 30-60 мм ни ташкил килгани холда 12-13 г огирликка хам эга.
Буйрак усти бези уст томондан фиброз капсула ураган, бу капсула без ичига усиклар беради ва натижада без бир нечта булакларга булинади. Буйрак усти безини кесиб карасак унинг ташки саргиш пастлок кисмидан ва ички корамтир мия кисмдан иборат эканлигини курамиз. Пустлок кисми ва мия кисми тузилиши такомил этишиши ва функцияси жихатидан бир-биридан фарк килади.
Пустлок кисми липид доначалари ва холестеринга бой булиб, тузилиши жихатдан уч зонага булинади.
Буйрак усти безининг мия кисми эса хромли тузлар ёрдамида сарик - кунгир рангда буяловчи хромофин элементларидан тузилган, у нерв толалари ва ганглиоз нерв (симпатик) хужайраларга бой .
Пустлок кисми эмбрионлик даврининг 4-5 хафталарида, ичак туткичи асосининг икки ёнидаги мезодермадан, мия кисми эса симпатик элементлар - эктодермадан такомил этади. Шунинг учун бу кисм адренал ёки хромоффин система деб аталади. Эмбрион такомилининг 6-7 хафтасига келганда целомик эпителийдан таракий этаётган пустлок кисми мезотелийдан ажралади ва интеринал танага айланади. Интерренал тана аортанинг латерал томонида жойлашган хужайралар масаси хисобланади. Эмбрион 8 хафталик булганда булгуси мия кисми хужайралари - хромоффининолбластлар купая бориб, интерренал тана ичига ботиб киради ва безнинг мия кисмини хосил килади. Хромоффинобластлар айни вактида аортанинг олд томонда жойлашган (paraganglion aorticum) ни (парагонглийларни) хосил килади. Такомил этиши жихатидан эмбрионнинг турли пластинкаларидан келиб чикиши туфайли паст даражадаги умурткали хайвонларда буйрак усти безининг хар иккала (интерренал ва хроморффин) системаси алохида булади.
Буйрак усти безининг пустлок кисмида кортикостероидлар деб аталувчи бир гурух гармонлар (альдостерон, гидрокортизон, андроген) ишланади. Буйрак усти безининг магиз кисмида асосан адреналин ишланади. Адреналин гликогенни моносахаридларга парчалайди, натижада мускул жигардаги гликоген запаси камаяди. Айни холда конда моносахаридлар купаяди. Демак, адреналин инсулинга антагонист хисобланади. Юрак уришини тезлаштиради, кон томирлар деворини торайтиради. Бинобарин кон босимини оширади.
Буйрак усти бези барча ички безлари каби жуда бой кон билан таъминланади. Буйрак усти безига уч жуфт артерия: юкори буйрак усти артерияси (остки диафрагма артериясидан) урта буйрак усти артерияси (корин аортасидан) ва остки буйрак усти артерияси (буйрак артерияси) хисобига кон билан таъминланади. Буйрак усти безидан чиккан лимфа томирлари бел лимфа йулига куйилади.

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling