Тошкент тиббиёт akademiyasi фарgъона филиали


Download 477 Kb.
bet30/44
Sana08.04.2023
Hajmi477 Kb.
#1342650
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
ALot-2

Маърузанинг максади: Талабага эндокрин безларнинг тузилиши, жойлашиши ва топографиясини тушунтириш, бу безларни инсон хаётидаги ролини уктириш, юкори курсларда утиладиган фанларни узлаштиришда ушбу безларни билишни ахамиятини билдириш.
Маърузанинг режаси:

  1. Ички секреция безлари тугрисида умумий тушунча ва уларнинг тараккиёти.

  2. Калконсимон без ва калконсимон орка безлар.

  3. Меъда ости безининг инкритор кисми.

  4. Буйрак усти бези.

  5. Гипофиз. Эпифиз.

Ички секреция безлари.
Одам организмида бир гурух безлар булиб, улар ички секреция безлари дейилади. Буларнинг ташки секреция безларидан фарки шундаки, ички секреция безларида секрет чикарувчи найлар булмайди. Ички секреция безларида ишланган секрет - гормон (грекча-кузгатувчи) деб аталади. Ички секреция безларида ишланган гомон конга куйилади.
Одам хаётида нерв системаси мухим роль уйнайди. Организмда модда алмашинуви давом этар экан, ички секреция безларида мураккаб кимёвий моддалар юзага келади. Булар юксак физиологик фаол моддалар булиб, организм функциясини нормал физиологик функциясини кимёвий йул билан бошкариб туради. ички секреция безлари эндокрин (endo - ички, crino - ажратилган) безлари деб юритилади.
Демак, организмда руй берадиган физиологик жараёнлар нерв системасида ва кимёвий (гуморал) йул билан бошкарилиб турар экан. Хали нерв системаси булмаган хайвонлар организмдаги физиологик жараёнлар кимёвий йул билан, протоплазмада диффуз холдаги эриган физиологик фаол моддалар ёрдамида идора вазифасини бажаради.
Ички сереция безлари одам организмининг турли ерларида турлича шаклда ва хажмда булишига карамай, хамма ички секреция безларининг тузилишида уларга хос умумийлик бор. Бу умумийлик-ички секреция безларида секрет чикариш найларининг йуклигидир. Шу сабабли, бу безларда ишланган гармонлар конга утади. Шунинг учун хам барча ички секреция безларига жуда куп кон томирлар киради, уларда кон томир чигаллари, артериялар, капиллярлар бошка аъзоларга нисбатан купрок булади. Масалан: калконсимон без кичкина булишига карамасдан унга 4 та, баъзан 5 та катта томир киради. Буйрак усти бези эса жуфт махсус кон томирни олади. Хажми жуда кичкина булган калконсимон без ичида айланадиган кон микдори билакда айланадиган конга тенгдир.
Бундан ташкари эндокрин безлар ичидаги капиллярлар тузилиши хам бошка ердаги капилляралардан фарк килади. ичКи секреция безлари ичидаги капиллярлар турлича кенгайган булади. жуда кенгайган ерлари синусоидлар хосил килади. Синусоидлар ичида кон секин окади ва без хужайралари билан коннинг якиндан алока килиш имкони тугилади. Эндокрин безлар ичидаги капиллярлар буйракдагига ухшаш ажойиб артериал тур - rete arteriosum mirabili ни хосил килади, деган фикрлар хам бор. (Тарахонов).
Эндокрин безлар нерв охирларида хам бор. Бу нервлар марказий нерв системаси билан богланган. Марказий нерв системасида организмни, жумладан, эндокрин безларни хам идора килувчи марказлар бор. Шу марказлар ички секреция безларини ишини бошкариб туради. бу бирор сабаб билан бузилса, безларнинг иши тезлашиши (гиперфункция) ёки секинлашиши (гипофункция) мумкин.
Нерв системаси билан ички сереция безлари орасида икки ёклама богланиш бор. Биринчи богланиш марказдан чиккан нервлар безгача етиб келади. Иккинчи богланиш шундан иборатки, ички сереция безларидан чиккан гармонлар конга утар экан, кон оркали нерв системасига таъсир килади. Бундан ташкари, баъзи ички секреция безлари (гипофиз, эпифиз) мия билан бирга такомил килади. Бу мия ортиги хисобланади.
Ички сереция безлари эмбрионнинг хар учала каватидан такомил этади ва кайси эмбрион каватидан хосил булишига караб, асосан куйидаги 5 гурухга булинади.


  1. Download 477 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling