Тошкент тиббиёт akademiyasi фарgъона филиали


Download 477 Kb.
bet2/44
Sana08.04.2023
Hajmi477 Kb.
#1342650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
ALot-2

Маърузанинг маqсади: Талабага анатомия фанининг спланхнология бoълими нималарни oъз ичига олганини билдириш, ички аъзолар хаqида бошлангъич qисqача тушунтириш бериш, хазм аъзолари тараqqиёти ва умумий хусусиятлари билан таништириш, огъиз бoъшлигъи, танглай, сoълак безлари, тишлар тузилиши ва ривожлантиришини тушунтириш.
Маърузанинг режаси:

  1. Ички аъзолар тoъгърисида умумий маълумотлар.

  2. Хазм аъзоларининг тараqqиётининг ва тузилишининг умумий хусусиятлари.

  3. Огъиз бoъшлигъи, танглай, сoълак безлари анатомияси.

  4. Тишлар тузилиши ва ривожланиши.

Ички аъзолар, яъни кoъкрак, qорин ва чаноq бoъшлиqларида жойлашган аъзолар хаqидаги илм (Splanhalogia) деб аталади. Splanchna ёки viceral сузи ички аъзолар деган маънони билдиради.
Ички аъзолар бажарадиган ишига караб алохида системаларга ажратилади. Хазм qилиш, нафас олиш, сийдик ажратиш ва таносил аъзолари шулар жумласидандир.
Организм тoъqималари ва хужайраларида кечадиган хаёт узлуксиз равишда давом этадиган моддалар алмашинуви натижасидир. Эволюцион тараqqиётнинг юqори табаqаларидаги хайвонларда модда алмашинуви бир мунча мураккаблаша боради, шу билан бирга ички аъзоларининг тузилиши ва ишда хам oъзгариш (такомиллашиши) лар юз беради.
Овqат огъиз бoъшлигъига лаблар, тишлар ва тил воситасида qабул qилинади (тишлар ёрдамида чайналиб, майдаланиб) айни вактда огъиз бушлигъига найчалари очиладиган уч жуфт сoълак безлари ишлаб чикарган-сулак (экскретлар) таъсирида qисман парчаланади. Сoънгра халqум тешиги (ist mus fouscium) орqали халqумга ва ундан qизилoънгач орqали меъдага тушади. Овqат меъдада маълум даражада майдаланиб, эзилиб, парчалангач, ун икки бармоqли ичакка, ундан оч ва ёнбош ичакка oътади.
Oън икки бармоqли ичакда жигар ва меъда ости безининг (бу безларнинг йoъли ун икки бармоqли ичакка очилади) экскритлар таъсирида овqат таркибидаги оqсиллар, углеводлар (карбонсув) ва ёглар, витаминлар ва минерал тузлар парчаланади. Бу моддалар ингичка ичакдаги qон томирларга (qисман лимфа томирларига) сурилади. Овqатдаги парчаланмай qолган, яъни хазм бoълмаган моддалар йoъгъон ичакка oътади (йугъон ичакда хам овqат пачаланади ва сурилади).
Йoъгъон ичакда парчаланмай qолган озиq моддалар таркибидаги сув qонга сурилади, qолганлари эса чиqинди (ахлат) сифатида тoъгъри ичакдан орqа тешик орqали ташqарига чиqиб кетади.
Хаво (нафас) йoъли бурун бoъшлигъидан халqумниг огъиз бoъшлигъи qаршисидаги qисмига oътади. Халqум билан нафас йoъли орqали бемалол нафас олинади. Нафас йoълининг умумий бoъшлиqдан сoънгги qисмлари хиqилдоq, кекирдак ва бронхлар деб аталадиган алохида тузилмалардан иборат бoълиб, oъпка пуфакчалари билан тугайди. Демак, хаво юqорида санаб oътилган йoъллардан бирин-кетин oътади.
Нафас аъзолари организмда газ алмашинуви жараёнини амалга оширади, яъни барча хужайраларга qон орqали кислород етказиб бериш ва хужайралардан карбонат ангидридни олиб кетиш вазифасини бажаради. Сийдик ва таносил аъзолари гарчи функционал жихатдан иккита алохида системадан иборат бoълсада, бироq анатомик холати ва ривожланиши жихатидан ягона битта системага бирлашгандир. Сийдик ажратиш аъзоларининг пастки (дистал) qисми жинсий аъзоларга туташиб умумий йулни хосил qилади.
Qорин бoъшлигъида жойлашган талоq (lien) топографик нуктаи-назардан ички аъзолар гурухига киритилсада, бажарадиган вазифаси жихатидан иммун (химоя) аъзолари системасига киради.
Ички аъзоларга кoъкрак бoъшлигъида жойлашган юрак хам киради, лекин юрак алохида бир катта системанинг яъни, кон айланиш системасининг маркази хисобланади, шу муносабат билан у алохида урганилади. ("Qон айланиш системаси бoълими"га qаранг).

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling