Тошкент тиббиёт akademiyasi фарgъона филиали


Download 477 Kb.
bet7/44
Sana08.04.2023
Hajmi477 Kb.
#1342650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
ALot-2

Танглай.
Танглай икки qисмдан катта ва юмшоq танглай тафовут qилинади. Qаттиq танглай асосида суяклар, яъни устки жагнинг танглай усиги билан танглай суягининг кoъндаланг пластинкаси туради. У бурун ва огиз бoъшлиги томонида шиллик парда билан qопланган. Юмшоq танглай асосини эса шиллиq парда билан qопланган мускуллар ташкил этади.
Танглай шаклан гумбазга oъхшаш бoълиб, ботиq томони огъиз бoъшлигъига караб туради. Qаттиq танглай умуман учидан танглайнинг учидан икки qисмини ташкил этади ва суяк танглай деб аталади. Юмшоq танглай танглайнинг qолган qисмини ташкил qилади. Одам нафас олганда пастка тушиб, яъни салqи холатда бoълади, овqат ютганда эса юкорига кoътарилади. Танглай oъртасида узунасига oътган чоq унинг oънг ва чап qисмларига ажратиб туради.
Qаттиq танглайни qоплаган шиллиq парданинг олди qисмида параллел жойлашган бин неча бурмалар бор. Бу пардалар эмизикли болаларда жуда яqqол кoъринади, катта одамда эса унча кoъринмайди.
Юмшок танглай мускуллардан иборат. Халqумга qараган томони худди чодир сингари осилиб тургани туфайли унга танглай чодири деб ном берган. Чодирнинг oърта qисмида юмшок усикча бoълиб у тил деб аталади. Юмшоq танглайнинг олди qисми кoъндаланг ва кенг бoълиб, усти qоплаган шиллиq qават бевосита qаттиq танглайга давом этади. Танглай чодир икки ён томонга ва юqоридан пастка qараб илдизиги бориб туташади ва шу туфайли танглай равогъи деб, орqадагисини эса халqумнинг ён девори билан qoъшилгани туфайли танглай халqум равоги деб аталади. Кетма-кет жойлашган танглай муртаги жойлашган. Танглай муртаклари тузилишига кoъра лимфоиз аъзоларга киради.
Одатда танглай одам ёшига ва тузилишига qараб, хар хил катталикда ва кoъпинча овалсимон бoълади. Нормал бoълади, лекин болаларда бир мунча катта бoълади. Катта ёшдаги кишиларда муртак бoъшлиqни юqори qисми бoъш qолади.
Шундай qилиб, огъиз бoъшлигидан халкумга oътиш тешиги, яъни бoъгиз ёки томоq. Юqори томондан танглай чодири, ён томондан танглай равоглари, пастки томондан тилнинг орqа юзаси ва тил илдизи билан чегараланади.


Тишлар.
Тишлар - (dens) инсон хаётида мухим ролъ oъйнайди. Улар овqатни механик майдалаб бериш билан, сузларни талафуз этишда хам иштирок этади. Тишлар эпителий ва мезенхимадан ривожланиб, шиллиq парданинг суякланган сургичлари хисобланади.
Тишлар oъз илдизлари билан жагдаги тиш катакчалари (avleola dentalis) га худди мих каби кириб (gomohogs) туради. Болаларда 6-7 ёшга qадар саqланган сут тишлари (dentes deudiu) тушиб кетиб, урнига доимий тишлар (dentes permonentes) чиqади.
Хар бир тиш уч qисмдан иборат : унинг огиз бoъшлигига oъсиб чиqqан, кoъриниб турган qисми тиш тожи- (corona dentis) , жаг суягидаги катака кириб турган тиш илдизи - (radix dentis) ва бу икки qисм oъртасидаги бир оз торайган жойи тиш бoъйинчаси - (collum dentis) деб аталади.
Тишни хосил qилувчи тoъqима (dentin) деб аталади. Тишнинг тож qисмини сиртдан oъраб турган модда - эмалъ (enemalum) одам организмидаги энг мустахкам тoъqима бoълиб, qатиqqлиги жихатдан кварцга яqин туради.
Одамларда тишлар хар хил булади.

  1. Олдинги кесувчи (курак) тишлар - (dentes incisivi) овqатни тишлаб, кесиб олиш учун хизмат qилади.

  2. Qозиq тишлар - ит тиши (dentes canini) овqатни узиб олади.

  3. Кичик жагъ (озиq) тишлари - (dentes praemolares) хам чайнаш учун хизмат qилади, овqатни механик равишда майдалаш вазифасини бажаради.

  4. Катта жаг (озиq) тишлари - (dentes malares)

Тишнинг ташqи (тож) qисмида qуйидаги туртта юза тафовут qилинади.

  1. Огъиз дахлизига qараган юза- (facies vestibularis)

  2. Тилга qараган юза- (facies lingualis).

  3. Тишларнинг oъзаро ёндoшган юзаси - (facius contactus).

  4. Чайнов юзаси- (faciusocclusalis).

Курак тишлар (dentes incisivi) юqори ва паст жагъларнинг олд сохасида тoърттадан жойлашган бoълиб, oърта чизиqqа нисбатан ички ва ташqи курак тишлар деб аталади.
Qозиq тишлар -dentes canini юqори ва пастки жагларда иккитадан бoълиб, тож qисмилари шаклига кoъра бигиз ёки конусга oъхшайди. Тишнинг бoъйин qисмида билинар - билинмас дoъмбоqчаси (tuberculum coroni) бoълади.
Кичик озиq тишлар-dentes premolaris умуман 8та бoълиб, юqори ва пастки жагдаги qозиq тишларини орqасида иккитадан жойлашади.
Катта жаг тишлари ёки кoъп дoъмбоqли тишлар dentes molaris юqорида айтиб oътилган тишлар орqа qаторида жойлашган бoълиб, жами 12 та бoълади.
Сут тишлар ва доимий тишларнинг чиqиши.
Доимий тишларнинг жойлашиш тартиби (ифодаси) qуйдагичадир. 3212:2123
3212:2123
Сут тишларнинг ва доимий тишларнинг чиqиш мудати нормада qуйдагича:
Сут тишлар:
а) медиал курак тишлар - 6-8 ойда
Б) латерал курак тишлар - 7-9 ойда.
В) биринчи катта озиq тишлар - 12-15 ойда.
Г) qозиq тишлар - 16-120 ойда.
Д) иккинчи катта озиq тишлар - 20-30 ойда.
Доимий тишлар:
А) биринчи катта озиq тишлар - 6-7 ёшда.
Б) медиал курак тишлар - 8 ёшда.
В) латерал курак тишлар- 9 ёшда.
Г) биринчи кичик озиq тишлар - 10 ёшда.
Д) qозиq тишлар- 11-13 ёшда.
Е) иккинчи кичик озиq тишлар - 11-15 ёшда.
Ж) иккинчи катта озиq тишлар - 13-16 ёшда.
З) учинчи катта озиq тишлар (акл) тишлар 18-25 ёшда.
Тиш зичлигини (жаг юмилишининг) qуйидаги турлари мавжуд:

  1. Юqориги ва пастки курак тишлар бир - бирига кесувчи qирралари билан тегиб туради. Бунга тoъпа-тoъгъри юмилиш дейилади.

  2. Тoъла юмилмаслик, бу холда юqориги ва пастки жаглардаги тишлар бир-бирига тегмайди оралари очиq qолади.

  3. Qийшиq холатдаги юмилиши, бунда юqориги жагдаги тишларнинг бир qисми пастки жаг тишлардан ташqарига, иккинчи qисми эса ичкарига силжиб жипсланади.

  4. Юqори жагъ тишларининг (айниqса курак тишларнинг) ташqарига кoъпроq туртиб чиqиши, бу холат юqориги жаг равогининг жуда хам ривожланиб кетиши натижасида юзага келади.

  5. Пастки жагъ тишларнинг (айниqса курак тишларнинг) ташqарига туртиб чиqиши. Бу холат пастки жагъ равогининг oъртача ривожланиши натижасидир.

Тишлар баъзан анамалия холатда хам oъсади. Анамалия холати аввало тишларнинг oърин алмашинуви сифатида учрайди. Масалан: qозиq тишлар биринчи озиq тишлар билан oърин алмашиниши мумкин. Тишлар одатдагича тoъгъри oъсмай, огъизнинг кириш qисми (дахлизи) га ёки устки жагъ бoъшлигъига томон oъсиб чиqиши хам мумкин. Тишларнинг сон жихатдан кам бoълиши ёки кoъп бoълиши анамалиялари хам учрайди.
Тил.
Тил-lingua хазм аъзоларининг бошланиш qисмида, огъиз бoъшлигида жойлашган. Тил фаqат хазм аъзоларигагина алокадор бoълиб qолмай, талаффузда хам qатнашади.
Тилнинг qуйидаги qисмлари тафовут qилинади: Тилнинг олдинги учи - apex lingua деб аталади, орqа qисми, тил илдизи- radix lingua ни хосил qилади. Бу икки qисм oъртаси karpus lingua деб аталади.
Тилнинг учи ва ён qиргоqлари тишларга, унинг сургичларига бой устки юзаси - facies superior qаттиq ва юмшоq танглайларга qараб туради. Устки юзада иккита алохида qисм: огъиз qисми - parsolaris ва халqумга qараган qисми - parspharyngea дея тафовут qилинади. Бу икки qисм oъртасидаги кoътарилган жойга тил орqаси - dorsum linguae дейлади. Тилнинг пастки юзаси fasies inferiop linguae фаqат олд qисмидагина эркин, харакатчан бoълиб, орqа qисми тил илдизига бевосита давом этади.
Тилнинг устки юзасидаги огъиз ва халqум qисмлари чегарасининг oъртасида куртешик foramen caecum жойлашган. Куртешикдан тилнинг учига томон йoъналган ва тил юзасини тенг qисмларга (oънг ва чапга) ажратувчи oърта эгат - sulcus medianus linguae бор. Тилнинг устки юзаси хар хил турдаги ва катталикдаги сургичлар - papilaeга бой бoълиб, бу сургичлар асосан таъм билиш учун хизмат qилади. Тилнинг орqа томони (тил илдизи) билан хиqилдоq qопqоги (epiglottis) oъртасида учта бурма тортилган .уларнинг уртасидаги - plica glosso epigeottica икки четдагиси эса plica glossoepigloytica lateralis дейлади. Бу бурмалар орасида хосил бoълган бир жуфт чуqурча - fossa ёки valliculae epiglotica дейилади.
Тилнинг устки юзасида qуйидаги сургичлар бор.

  1. Ипсимон сургичлар - papillae piliformes - жуда нозик, ингичка бoълиб, тилнинг олдинги учидан икки qисмида жойлашади ва шиллиq пардага духобасимон тус бериб туради.

  2. Конус шаклидаги сургичлар (papillae conicae) - сон жихатдан бир мунча камроq бoълиб, ипсимон сoъргичлар орасида тарqалган.

  3. Замбуругсимон сургучлар - (papillae fungiformus) - кoъпроq тилнинг уч qисмга ва ён qиргъоqларида жойлашган.

  4. Халqа билан oъралган (тарновсимон) сoъргичлар (papillae valatae) сон жихатдан жуда кам, 7-15 та бoълиб кoър тешикнинг олдида шаклида жойлашган.

Бу сургичларнинг энг марказидаги иккитаси (papillae cеntiralis) бошqалардан каттароqдир.

  1. Вараксимон сургичлар- (papillae foliatae) тилнинг ён qиргоqларида жойлашган бoълиб, китоб вараqалари каби бир-бирига ёндашиб qатор жойлашган. Булар одамларда рудементар (qолдиq) сoъргич хисобланади.

Тил муртаги- tonsilla lirgualis баъзан якка ва катта бoълиб, баъзан кoъп сонли майда тугунчалар шаклида учрайди.
Тил мускуллари. Тил мускулларидан тузилган аъзодир. Уни хосил qилувчи мускулларини икки гурухга ажратиш мумкин.
Биринчи гурухга кирувчи мускуллар - скелет мускуллари ёки тилни харакатлантирувчи мускуллар дейилади.

  1. Энгак тил ости мускули- m. genioglossus тил мускулларининг энг кучлиси бoълиб, oъзининг калта пайи билан spina mentalis дан бошланиб, тилга келиб туташади. Толалар кискарганда тилнипастга ва оркага тортади.

  2. Тил ости мускули - m. hyрoglossus туртбурчак шаклга эга бoълиб, тил ости суягининг катта ва кичик шохидан хамда qисман унинг танасидан бошланиб, m. genioglossus га нисбатан латерал жойлашади ва тилнинг ён томонларига келиб туташади. Тилни пастга ва орqага тортади.

  3. Бигиз тил мускули - m. stuloglossus ингичка узун мускул булиб, m. stulohyoideus дан юqорида ва сал медиал холатда ётади. Proctssus styloideus дан Lig. Stulomandibulare дан бошланиб, толалари юqорига кoътарилади ва орqaроq йoъналиб, олдинги ва пастга qараб йoъналgan, m. hyolossus билан ёнма-ён ётади. бу мускулнинг бир томонлама qисqариши тилни уша томонга (ёнга), икки омонлама qисqариши эса тилни орqага ва юqорига тортади.

Иккинчи гурух - тилнинг хусусий мускуллари бoълиб, бошланиш ва ёпишиш жойлари тилнинг учида бoълади. Бу мускуллар уч oъналишда жойлашади. Улар qуйидагилар:

  1. Устки бoъйлама мускул-m. Longitudinalis superior- бошqа мускулларга нисбатан нозикроq бoълиб, бевосита тилнинг шиллиq qавати остида тилнинг учидан тил илдизигача бoълган масофани узунасига эгалаб ётади.

  2. Пастки буйлама мускул (m. Longitidinalis inferior) олдингисига нисбатан бирмунча яхши ривожланган бoълиб, иккита алохида тасма шаклида тилнинг учидан тил илдизигача булган пастки юзасида, шиллиq qаватдан сунг, m. genioglossus et m. styloglossus га латерал жойлашиб, тилнинг учи билан илдизи орасидаги масофани тулдириб ётади.

  3. Тилнинг кoъндаланг мускули-m. transverssus Linguae катор жойлашган куп сонли кoъндаланг толалардан иборат. Улар тилни qисмга (oънг ва чапга) ажратиб турувчи девор (бириктрувчи тoъqима-septum Linguae) дан бошланиб, тил qиргъоqлари томон йoъналади. Бу мускулнинг толалари йoъл - йoълакай m. genioglossus нинг толалари билан кесишиб oътади ва тил qиргъоqларидаги шиллиq qават остида тугайди.

  4. Тилнинг тикка (вертикал) мускули- m. verticalis Linguas бошqа мускуллардан кучлироq ривожланган бoълиб, тилнинг устки юзаси-dorsum Linguae дан пастки юзасига томон йoъналган ва кoъпроq тилнинг ён qиргъоqларида жойлашган.


Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling