Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Амалий машғулот бўйича ўқитувчининг қайдлари


Download 1.2 Mb.
bet126/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Амалий машғулот бўйича ўқитувчининг қайдлари.

  1. Назарий қисм. Амалий машғулот пайтида биринчи навбатда студентни асосий дарс - анатомия, гистология хакида маълумотга эга булиши керак. Аввало саволлар анатомия, физиологиядан берилади, масалан:.

    1. ўнг ва чап ўпкада нечта бўлак мавжуд?

    2. Ўпканинг асосий функционал бирлиги нима хисобланади? ва бошқалар.

Агар талабалар асосий фанлар тугрисида билимга эга булмаса, уларга кискача тушунтириш керак, чунки кейинги материаллар тушунарсиз булади. Бу муаммони хал килиш учун 2- вариант саволлари ишлатилади. Масалан:
- юқори нафас йўлларига нималар мансуб?
-Қайси бронх кенг ва узунроқ?
Бу усул ёрдамида тайёрланган ва дарсга тайёр булмаган талабаларни аниклаш мумкин. Бу ёрдамида кейинчалик 3-4 гурухчага булиб, кучлидан кучсиз студент, кучлидан кучсиз педагогик техналогия буйича дарс олиб борилади. Студентни тайёргарлик даражасини ротация усули ёрдамида аникланади. Бу усулни куллаш учун аудитория кичик группаларга булинади. Хар бир группа бу саволга уз вариант жавобини ёзади, сунгра кейинги машғулотга утилади. Берилган жавоблар дискуссия килинади. Практик машғулотнинг 1-кисми учун 25 мин. ажратилади.
2. Аналитик кисми, 2-кисмида аналитик муаммо ечилади. Шу максадда ситуацион масалалар ишланади. Кейин студентларга ўпка рентгенограммалари, балғам ва қон тахлили берилади. Бунга 25 мин. ажратилган.
3. Амалий кисм. Амалий кисм амалий куникмаларни узлаштиришга асосланган. Бу кисмида муаллим назорати остида ревматология бўлимида касаллар курация қилинади. Ўткир ва чурункали брохит Билан касалланган 2-3 та бемор тайёрланади. Кўрик вақтида талабаларнинг диққатини йўтал, балғам кўчиши, хансираш ва бошқаларга қаратилади. Тахминан 0,5 соат вакт кетади.
4. Якунловчи булим. Кейинчалик студентларни хатолари текширилади. Талабаларни нафакат огзаки жавоби маъруза ва амалиёт дафтарлари текширилади, шунингдек талабанинг беморни текшириши хисобига олинади. (10 дақиқа вақт ажратилади.)



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling