7. Тарқатма материаллар
- ўткир ва сурункали бронхитлар таснифи
- назорат саволлари
- қон, балғам тахлиллари, рентгенограммалар
8. Амалий машғулотни жихозланиши
- фонендоскоплар, плакатлар, патологик ўпка товушлари ёзувлари.
- қон ва балғам тахлиллари, рентгенограммалар (тарқатма материаллар)
- ўткир ва сурункали бронхит Билан касалланган беморларни намойиш қилиш
9. Олинган билим ва кўникмаларни назорат қилиш.
Билимлар ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун талабаларга қуйидагилар тақдим этилади:
бронхит билан касалланган беморларни мустақил кўрикдан ўтказиш
тахлиллар ва рентгенограммаларни ўрганиш
тест ва вазиятли масалаларни ечиш
Тестлар
1. Қандай бронхит турида қўшимча ўпка шовқинлари эшиталади:
а. жаррангдор нам хириллашлар
б. Қуруқ хириллашлар
в. Крепитация
г. Плевра ишқаланиш товуши
д. Жарангсиз нам хириллашлар
2. Ўткир бронхитда перкуссияда аниқланади:
а. қутичасимон товуш
б. Ўпка товуши
в. бўғиқ товуш
г. тимпоник
д. бўғиқ-тимпаник товуш
3. Узоқ вақт кечувчи сурункали бронхит ва эмфизема қўшилганда ўпкада перкутор товуш:
а. ўпка
б. бўғиқ
в. Тимпаник
г. қутичасимон
д. Бўғиқ-тимпаник
4. Ўткир бронхитдаги асосий нафас шовқини:
а. бронхиал
б. везикуляр
в. Қаттиқ
г. Жўр бўлувчи
д. Везикулобронхиал
5. Ўткир бронхитда балғамнинг кўриниши.
а. шиллиқ-йирингли
б. йирингли
в. сероз
г. чиринди
д. зангсимон
6. Ўткир бронхитда қандай қўшимча нафас шовқини эшитилади?
а. тарқалган қуруқ ва жарангсиз нам хириллашлар
б. крепитация
в. Жарангдор нам хириллашлар
г. плевра ишқаланиш шовқини
д. Қаттиқ нафас
Do'stlaringiz bilan baham: |