Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet135/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

С. Кўздан кечириш.
Беморларда юз ва лаблар цианози, нафас 1 минутда 25-30 марта, касалланган томон нафасдан орқада колади.
D. Пальпация.
Чуқур жойлашган, катта булмаган яллигланиш ўчоқлари пальпацияда билинмайди. Йирик яллигланиш ўчоқларида, шунингдек қўйилган пневмонияда овоз дириллаши ваўпканинг резистентлиги кучайган.
E. Перкуссия.
Чуқур жойлашган яллигланиш ўчоқларида перкутор товуш ўзгариши кузатилмайди. Ўпка тўқимаси перифериясида жойлашган яллигланиш ўчоқларида перкутор товуш бўғиқлашади. Шунингдек ўпка пастки чегараси экскурсияси камайган.
F. Аускультация
Чуқур жойлашган яллигланиш ўчоқларида аускультацияда хеч кандай ўзгариш кузатилмайди. Яллигланиш ўпка тўқимаси перифериясида жойлашганда, шунингдек қўйилган пневмонияда везикулобронхиал нафас эшитилади. Қуруқ ва нам хириллашлар, асосан жарангдор нам хириллашлар ва крепитациялар ўпканинг маълум қисмида эшитилади. Шунингдек брохофония кучайиши кузатилади.
5.9. Крупоз ва ўчоқли пневмония билан касалланган беморларни тўлиқ текшириш усуллари.
Қон текширувида нейтрофил лейкоцитоз, ЭЧТ ошиши, балғам шиллик-йирингли, ёпишкок, суюқ, баъзан қон аралаш-зангсимон. Кўп миқдорда лейкоцит, макрофаг, цилиндрсимон эпителий саклайди. Бактериал флора хар-хил. Рентгенологик текширувда ўпканинг коронгилашган, пневмонияда догсимон бўлади. Ўпканинг пастки қисмида лимфатик тугунлар катталашиши хисобига ўпка илдизлари кенгайган.


6. Амалий машғулот бўйича ўқитувчи эслатмалари.
1. Назарий қисм .Амалий машғулот ўтказилганда талабаларнинг нафас органлари анатомия ва физиология бўйича билим даражасини текшириш.
Савол жавоб ёки интерактив педагогик технологиялар қўллаш. Саволларни анатомия ва физиологиядан бериш.
Масалан: Қандай ўпка бўлакларини биласиз?
Альвеоляр рефлекс кандай содир бўлади?
Дастлабки билимлар етарли булмаганда дарсни тушуниш кийин бўлади. Буни ечиш учун осонрок булган саволлар берилади. Масалан: Нафас олишнинг кандай фазаларини биласиз?
Дарс давомида яхши тайёрланган ва кам тайёрланган талабаларни текшириш керак. Бу дарс давомида гурухни 3-4 гурухчаларга булиб, педагогик-интерактив уйинлар утказишга ёрдам беради. Хаар бир талаба биттадан савол олиб 2 минут давомида жавоб ёзади. Жавоб вариантлари текширилади. Дарснинг бу қисмига 25 минут ажратилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling