Инфекцион касалликлар патогенези.
Қўзғатувчини плеврал бўшлиқка Кириши куйидаги холларда кузатилади:
- Ўпка тўқимасида жойлашган инфекцион учоклардан инфекциани билвосита утиши.
- Плевра бўшлиғининг лимфоген инфицирланиши.
- Гематоген йул.
- Кўкрак қафасининг жарохатларида ёки операцияларида ташки мухита плевранинг бевосита инфинйирланиши. Плеврит. Ривожланишинниг биринчи суткасида лимфатик томирларнинг кенгайши, ўтказувчанликнинг ортиши, плевранинг шишиши, субплеврал каватнинг хужайравий инфилтрацияси содир бўлади. Плеврал бўшлиқка кўп микдорда ажралма бўлади. Кам микдордаги ажралма ва яхши функционерловчи лимфатик «люкларда» ажралманинг суюк қисми шимилади ва плеврал варақлар юзасида экссудатдан тушиб колган фибрин қолади – шундай килиб, қуруқ (фиброз) плеврит шаклланади. Аммо яллиғланиш жараёнининг юқори интенсивлигида экссудатив плевритнинг ривожланиши учун хама шароитлар яратилади:
Кон – томир капилярларининг ўтказувчанлигини ортиши ва яллиғланиш экссудатининг кўп микдорда пайдо бўлиши.
Оксил борлиги туфайли плевра бўшлиғида онкотик босимнинг ортиши.
Лимфатик капилярларнинг босилиши ва лимфатик «люклар» нинг тушган фибрин плёнкаси билан ёпилиши
Экссудация тезлигини сурилиш тезлигига нисбатан ортиши.
Юқорида айтиб утилган омиллар таъсирида плевра бўшлиғида экссудат тўпланади, экссудатив плеврит ривожланади.
Ноинфекцион плевритларнинг патогенези:
Усмали плевритлар патогенезида усманинг алмашинув махсулотининг плеврага таъсири, шунингдек лимфа окимининг усма Билан блокадасида ёки унинг метостазларида лимфа циркулациясининг бўзилиши асосий уринни эгаллайди.
Сурункали касалликлар ва васкулитларда аутоиммун жараёнлар ва томирлар генерализланган шикастланиши катта ахамиятга эга бўлади.
Буйрак етишмовчилигида уремик токсинлар Билан плевранинг таъсирланиши содир бўлади.
Миокард инфаркти (Дрессмер синдроми) Аутоиммун механизм ва бошқалар асосий уринни эгаллади.
Do'stlaringiz bilan baham: |