Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet15/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Сопор (уйқучанлик) – бемор қаттиқ қичқириш ёки силташдан кейин қисқа вақтга ўзига келади. Рефлекслар сақланган. Бундай холат инфекцион касалликларда, ўткир уремия илк босқичларида кузатилади.
Кома – ташқи таъсиротларга нисбатан реакцияларни, рефлексларни ва хаёт учун мухим бўлган функцияларни йўқлиги билан тавсифланувчи бехуш холатдир. Комани ривожланишида бош мияда қон айланишини бузилиши ва аноксия етакчи ўринда туради.


5.5. Коматоз холатлар турлари
Коматоз холатларни қуйидаги турлари кўпроқ учрайди:
Алкогол кома – юз цианотик, нафас олиш секин, чуқур, шовқинли, пульс кучсиз, тез-тез, артериал босим паст, оғиздан алкогол хиди.
Апоплексик кома – юз қип-қизил, нафас олиш секин, чуқур, шовқинли, пульс тўлиқ, кам.
Анемик кома – “мурдасимон” рангпарлик, ёпишқоқ тер ажралиши, ипсимон пульс, юрак тонлари бўғиқлиги, гипотония.
Гипогликемик кома - диабетни инсулин билан даволашда тери қопламлари оқарган, нам, мушак тонуси ортиши, тиришиш.
Диабетик (гипергликемик) кома –ўтказиб юборилган қандли диабетда. Ацетон хиди, тури қуруқ, мушак тонуси ва пай рефлекслари, кўз мушаклари тонуси пасайган.
Жигар комаси – жигар циррозини охирги босқичларида ва жигар тўқимаси некрози ва дистрофиясида кузатилади. Тиришишлар, Куссмаул нафаси, оғиздан “жигар хиди”, жигар катталашиши ёки кичиклашиши, сариқлик.
Уремик кома – сурункали буйрак касалликлари сўнги босқичларида ва ўткир токсик шикастланишларида юзага келади. Куссмаул ёки Чейн-Стокс нафаси, мушаклар қалтираши.
Эпилептик кома – юз цианотик, клоник ва тоник тиришишлар, тилни тишлаш, ихтиёрсиз сийдик ажратиш ва дефекация, пульс тезлашган, кўз олмаси четга сурилган, қорачиқлар кенгайган, хираллаб нафас олиш.


5.6. Бемор вазияти
Актив вазият – касалликнинг нисбатан енгил шакли ёки оғир касалилкнинг бошланғич даври учун хосдир. Бемор ўз вазиятини холатга қараб енгил ўзгартириши мумкин.
Пассив холат - бехуш холатда ёки ўта холсизликда кузатилади. Беморлар харакатсиз, бош ва оёқ-қўллар осилиб туради, гавда ўриннинг пастига қараб сурилиб кетади.
Мажбурий холат – беморлар ўзидаги оғриқли сезгилар (оғриқ, йўтал, хансираш) ни камайтириш ёки йўқотиш учун шу холатга тушади. Масалан, қон айланиши етишмовчилигида хансираш оғирлигини камайтириш учун ортопноэ холати. Қуруқ плевритда бемор ёнбошга ётган холда бўлишига сабаб плеврал варақлар харакатини чегаралишдир.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling