Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet41/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Амалий қисм. Амалий кўникмаларини ўзлаштиришга бағишланган. Бу қисмда лимфа тугунларнинг ва қалқонсимон безнинг барча гурухларини пайпастлашда қадамлаш методидан фойдаланиш лозим. Бошида ўқитувчи ёки кўнгиллида лимфа тугунларни барча гурухларни пайпаслаш услубни уларнинг хусусиятларини (сони, хажми, шакли, зичлиги, харакатчанлигини, оғриқлиги ва бир-бири билан ва атрофидаги тери, хар бир тугунни ўтган тўқималар билан бирикканлигини) санаб утган холда кўрсатиб беради. Кейин қалқонсимон безнинг 2 хил пайпасланиши кўрсатилади, бунда талабаларнинг диққати шифокорнинг холатига жалб қилинади: пайпасланишнинг тартиби ва қалқонсимон безнинг хусусиятларига эътибор килинади. Кейинчалик гурухни жуфтларига бўлиш лозим ва уларни бир-бирларида лимфа тугунларининг ва қалқонсимон безнинг пайпаслаш услубига ва пайпаслашда олинган маълумотларни тахлил қилишга ўргатиш керак. Кейин бемор талабаларини ревматология ва эндокринология бўлимида ўқитувчи хозирлигида курациялаш ўтказиш лозим. 2-3та бемор тайёрланади, уларнинг лимфа тугунларида ўзгаришлар бўлади, шунингдек қалқонсимон бези турли даражада каттлашган беморлар хам. Беморни текширгандаги барча маълумотлар унинг амалиёт дафтарига ёзилади.

Тахминий вақт 30 дақиқа.

  1. Якуний бўлим. Кейин талабалар томонидан бир бирларининг қалқонсимон безларини ва лимфа тугунларини пайпаслаш вақтида йўл қўйилаган хатолар устида ишланади, уларнинг коммуникатив қобилиятлари, беморни текшираётгандаги харакатларининг тғгрилиги ва тартиби, талабанинг бемор маълумотларини изохлашдаги аналитик кобилиятлари бахоланади. Амалий машғулотга хулоса қилинаётганда фақат оғзаки жавобнинг тўлиқлиги эмас, балки маъруза ва амалий дафтарларининг мавжудлиги, шунингдек талабанинг беморни текшираётгандаги қатнашиш даражаси хам хисобга олинади.

Вақтнинг сарфланиши тахминан 10 дақиқа.



  1. Тарқатма материал

- Назорат саволлари.
-қадамма-қадам амалий кўникмаларнинг шаблонлари.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling