"АМАЛИЙ КУНИКМАЛАР " ШАБЛОНЛАРИ
I. Перкуссиянинг умумий қоидалари ва техникаси
Кенг ва ёруғликнинг бўлиши.
Тинчлик.
Шифокор тирноклари олинган ва кули иссиқ.
Бемор белигача ечинади.
Текширув бемор учун хам шифокор учун хам кулай бўлиши керак.
Бемор ен томонга нафас олади.
Бармоқ-плессиметр ва шифокорнинг чап бармоқлари терига зич ёпишиб турган бўлиши керак.
Бармоқлар ораси очиқ бўлиши керак.
Бармоқ-болғача бармоқ-плессиметрга нисбатан перпендикуляр равишда 1-2 см масофада бўлиши керак.
10.Ўнг қўл чап қўлга параллель
11.Перкутор куч қисқа вақт ичида узлук-узлук бўлиб урилади.Интервал 1-2 сек.
12.Ўнг қўлнинг харакати фақатгина билак бугимида бўлиши керак. 13.Перкутор зарбнинг кучи перкуссиянинг чуқур ёки юзаки бўлишига боғлиқдир.
II. Солиштирма перкуссия қоидалари
Бармоқ-плессиметр навбатма-навбат симметрик бўйича унг ва чап сохаларга қуйилади.
Перкутор зарб бир хил кучда берилади, баланд ёки ўртача перкуссияга караб.
Симметрик сохаларда олинган перкутор товушларни характери солиштирилади.
III.Топографик перкуссия қоидалари
1. Бармоқ-плессиметр аниқ топографик линиялар бўйича аьзога параллель равишда қўйилади
2. Перкутор зарбнинг кучи секин ёки секин.
Перкуссиянинг йўналиши аниқ товушдан ёки бўғиқроқ товушдан бўғиқ товушгача аьзо чегарасига параллель равишда олиб борилади.
Чегара бармоқ-плессиметр чеккасидан аниқ товуш хосил бўлган жойдан белги қўйилади.
1. 9-мавзу: "Нафас аъзолари билан касалланган беморларни текшириш усули. Нафас касалликлари билан касалланган беморларни сўраб-суриштириш. Кўкрак қафасини кўздан кечириш ва пальпация."-2 соат.
Do'stlaringiz bilan baham: |