Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Кўкрак қафаси пальпацияси Кўкрак қафасини пайпаслаш орқали қуйидагилар аниқланади


Download 1.2 Mb.
bet62/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

5.5. Кўкрак қафаси пальпацияси Кўкрак қафасини пайпаслаш орқали қуйидагилар аниқланади:

  • кўкрак қафасидаги оғриқлар;

  • кўкрак қафаси эластиклиги;

  • овоз дириллаши;

  • плевра ишқаланиш товуши;

  • сув шалоплаш товушлари.

а) Кўкрак қафасидаги оғриқли сохаларни аниқлаш тартиби:



  1. Беморнинг ўтирган ёки тик холатида ўтказилади.

  2. Кўкрак қафасида симметрик равишда иккала кўл билан пальпация ўтказилади, бунда бармок учлари (кончик) кўкрак қафасига кўйилади.

  3. Изчиллик билан ўмров усти сохаси пайпасланади.

  4. Умров пайпасланади.

  5. Умров ости сохаси пайпасланади.

  6. Тўш суяги пайпасланади.

  7. қовурғалар ва қовурғалар оралиқлари пайпасланади.

  8. Ундан кейин кўкрак қафасининг ён томони пайпасланади.

  9. Сўнгра курак усти пайпасланади.

  1. Кураклараро соха пайпасланади.

  2. Курак ости сохаси пайпасланади.

Кўкрак қафасида оғриқли соха аниқланса у ерни тўликрок иккала кўл билан пайпаслаш керак (қовурға синган бўлаклари, крепитация ва бошкаларни аниқлаш учун). Бунда оғриқни нафас олганда, нафас чиқарганда, танани сог томонига ёки касал томонига букканда ўзгаришига эътибор бериш керак. Кўкрак қафасининг мушаклари шикастланганда оғриқни дифференцировка қилиш учун кўкрак мушаклари ва кўкракнинг орқасидаги мушакларда бош ва кўрсаткич бармок орасида бурма хосил килинади. киррали ўсик ва паравертебрал сохадаги оғриқларни аниқлаш учун бош бармок ёрдамида уларни устидан енгил босилади.




б) Кўкрак қафасининг эластиклигини аниқлаш:

  1. Битта кўл кафти тўш суягига, иккинчи кўл кафти кураклараро сохага вертикал равишда кўйилади.

  2. кўл кафти билан ўзига хос равишда иккала томондан кўкрак қафасига мое холда пружинасимон харакат ёрдамида босим берилади (1-2 марта).

  3. Кейин кўл кафти кўкрак қафасининг ён томонига симметрик равишда кўйилади.

4. Сўнгра ён томондан горизонтал йўналишда босим берилади.

в) Овоз дириллашини аниқлаш.


Патологиядаги паст частотали товушларни аниқлаш учун ўтказиладиган усул бўлиб, бунда беморга "р" харфи бор сўзларни айтиш буюрилади.

  1. Пайпаслашда иккала кўлнинг хам кафти иштирок этади. кўл кафтининг симметрик равишда ўмров устига махкам ёпиштирган холда кўйилади.

  2. Бемордан "трактор", "арра" каби сўзларни талаффуз қилиш сўралади.

  3. Ундан сўнг кафт ўмров остига кўйилади ва яна бемор "трактор", "арра" сўзларини талаффуз қилиши керак.

  4. Сўнгра кафт кўкрак қафасининг ён томонига кўйилади.

  5. Ундан кейин курак усти сохаси пайпасланади.'

  6. Кураклар ораси хам.

  7. Курак ости сохасида барча холатларда бемордан "р" товуши мавжуд сўзларни талаффуз қилиш сўралади.

Нормада овоз дириллаши овоз бойламлари тебраниши натижасида пайдо бўлади ва кўкрак қафасининг симметрик сохоларида ўнг томонда хам, чап томонда хам бир хил бўлади. Овоз дириллашини бир томонлама сусайиши гидроторакс, цневмоторакс,фиброторакс ва обтурацион ателектазда кузатилади. ўпка тўқимасининг бўлакли, ўчокли зичлашиши ва бронх бўшликларининг ўпка билан биргаликда яллиғланиши натижасида зичлашиш ва компрессион ателектаз холатларида овоз дириллаши кўкрак қафасининг зарарланган томонида кучаяди. Ўпка тўқимасида хаво кўпайиб кетганида (ўпка эмфиземасида) икки томонлама овоз дириллашининг сусайиши кузатилади. Бронх бўшликлари торайганда (ўпка эмфиземасида, бўйин эмфиземаси йўқ бўлса ва яллиғланиш натижасида ўпка тўқимаси зичлашишида) овоз дириллаши чуқур ўзгармайди.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling