Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Амалий машғулотлар бўйича ўқитувчини қайдлари


Download 1.2 Mb.
bet99/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

6. Амалий машғулотлар бўйича ўқитувчини қайдлари.
1. Назарий қисм. Амалий машғулотни бошлашдан олдин талабанинг билим даражасини олдинги дарсларга караб билиб олиш.
Бунинг учун бу қисмни дидактик формада ёки интерактив усуллар оркали («кучсиз бўғин», «галерея буйлаб саёхат», «қопдаги мушук») утказиш керак.
Саволларни бир хил махсусликда бошида физикадан, анатомиядан кейин физиологиядан бериш керак. Масалан:
- Инсон қулоғи кандай товушларни аниқлаши мумкин?
- Ўнг ва чап ўпкада нечта бўлак бор?
- Ўпканинг асосий функционал бирлиги нима?
- Сиз кайси асосий нафас шовқинларини биласиз?
- Нафас шовқинларининг хосил бўлиш механизмлари ва хоказо.
Агар талабаларнинг билим даражаси етарли булмаса асосий моментларни қисқа шаклда тушунтириш керак, чунки, кейинги материални тушунтириш қийин бўлади. Бунинг учун зехнли вариант саволлар берилади, бу саволларни даражаси пастроқ бўлади.
Масалан:
- Кўкрак қафасининг анатомик мулжалларидан қайсиларини биласиз?
- Везикуляр нафасга тавсиф беринг.
- Везикуляр нафас қаерда хосил бўлади?
Бу қисм давомида кучлирок талабаларни ва билим даражаси пастрок талабаларни аниқлаб олиш керак. Интерактив методни қўллашда –кучли- билим даражаси паст талаба кучлига қарши + кучсизга гурухни кейинчалик 3-4 та гурухларга бўлишда ёрдам баради.
Кейин берилган амалий машғулот мавзусини мухокама қилинади.
Бу текширувни савол- жавоб ва қопдаги мушук усули билан амалга оширилади. Бу методни куллаш учун шу мавзу бўйича саволлар тузилади ва канвертга солиб куйилади. Хаар бир талаба битта савол олиб бир дақиқа ичида жавоб ёзади.
Масалан:
- Везикуляр ва бронхиал нафаслар орасида дифференцировка утказинг.
- Качон везикуляр нафас сусайиши мумкин?
- Качон каттик нафас хосил бўлади ва бошкалар.
Кейин хамма биргаликда жавобларни мухокама килади ва оптимал жавоб танланади. Бу қисм учун 25 дақиқа вақт ажратилади.
2. Аналитик қисм. Машғулотнинг иккинчи қисмида муаммонинг аналитик ечими топилади. Шу максадда мосликка доир масалалар ва тестлар, шу билан бир каторда талабаларга нафас шовқинлари ёзилган кассета тинглашга берилади. Масала ва тестлар ечилгач талабаларни килган ишларини анализ килишга ўргатиш керак – кассетада везикуляр ва бронхиал нафасни фарклаш керак. Бу қисм учун 25 дақиқа ажратилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling