Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet100/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

3.Амалий қисм. Амалий куникмаларни узлаштиришга каратилган.
Талабаларга касалларда нафас шовқинларини эшитиш, бир-бирида бронхофония қилиш, бундан ташқари беморларда хириллашларни, крепитацияни ва плевра ишқаланиш шовқини шовқинини аниқлаш таклиф қилинади.
Бу қисмда ревматология бўлимида ўқитувчи билан бирга талабалар беморларда курация ўтказилади. 2-3 та бемор тайёрланади.
Курик вақтида талабалар эътибори беморларнинг шикоятларига, куздан кечириш маълумотларига, ўпкани пайпаслаб кўришга ва аускультацияга қаратилган бўлиши керак.
Касалларни физикал текширишлар улардаги нафас шовқинларини ўзгаришларни талабалардаги билимларни мустахкамлаш учун кулланилади. Бу қисм учун 40 дақиқа ажратилади.
4. Якуний қисм. Кейинчалик беморни мухокама килиш керак бўлади: талабанинг коммуникатив кобилияти, касални текшириш конун- коидаларига амал килиши.
Амалий машғулотни охирида талабанинг нафакат огзаки балки маъруза ва амалий дафтарлари хамда беморни текширишда катнашиши хам хисобга олиниб бахоланади. Бу қисмга 10 дақиқа ажратилади.


7. Тарқатма материал
- « Кўкрак қафасининг фонографик чизиклари», «Ўпка аускультацияси»,
«Хириллашларни крепитациядан ва плевра ишқаланиш шовқинидан фарки», «Қўшимча нафас шовқинлари ва уларни характеристикаси» жадваллари.
- назорат саволлар.


8.Амалий машғулотни жихозланиши.
- фонендоскоп, плакатлар, нафас шовқинларини кайд килиниши
- нафас касалликлари билан касалланган беморни курсатиш.


9. Олинган билим ва кўникмаларни якуний бахолаш учун материаллар.
Билимларини текшириш учун талабаларга қуйидаги нарсалар таклиф килинади:
- нафас аъзолари билан касалланганлар ва волонтёрларда аускультация утказиш
- бериладиган тест ва масалаларни ечиш.


Тестлар:

  1. Қуруқ хириллашлар пайдо бўлишида асосий сабаблардан бири:

А) плевра бўшлиғида суюқлик бўлиши
В) албвеола деворининг ёпишиб колиши
С) бронх бўшлиғида суюқ секрет йигилиши
D) бронх бўшлиғининг торайиши
Е) плевра бўшлиғида хаво борлиги

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling