Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet154/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Кўкрак қафасини кўздан кечириш: нафас актида кўкрак қафасининг оркада қолиши, сезиларли тахипноэ, катта бўшлиқ устида кўкрак қафаси тушиб қолиши, ковургалараро оралик торайиши мумкин.
Кўкрак қафасини пайпаслаш: шикастланган томонда кўкрак қафасининг эластиклиги камайган, овоз дириллаши бўшлиқ устида кучайган (бўшлиқ атрофида яллиғланиш валиги хисобига).
Кўкрак қафасининг перкуссияси: солиштирма - бўшлиқ проекцияси устида тимпаниқ товуш, перифериясида - бугиклашган товуш.Топографик - зарарланган томонда пастки киргогининг харакатчанлиги камайган.
Ўпкани аускультацияси: бўшлиқ устида бронхиал нафас, баъзан (катта бўшлиқ булганда) амфорик, чунки тор бронхдан хаво кенг бўшлиқка утиб яна кайтади, урта ва йирик пуфакчали жарангли нам хириллашлар. Бронхофония кучайган.
5.3. Бронхоэктатик касаллик. Касалликнинг этиологик ва патогенетик механизмлари.
Бронхоэктазлар - бронхлар деворининг деструктив зарарланиши билан кечадиган бронхларнинг сегментар кенгайишидир, тугма ва орттирилган, бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин.
Бронхоэктатик касаллик (Morbus bronchoectaticus) - ўпканинг базал сегментида бронхоэктазлар мавжудлиги билан характерланадиган касаллик булиб, тугма еки эрта болалик даврида ривожланган бўлиши мумкин, бунда сурункали йирингли эндобронхит билан намоён булади.
Эркаклар кўпрок касалланади (3:1).Касалликни келиб чикишида бронхиал дарахтнинг генетик жихатдан норасолиги катта ахамиятга эга(бронхиал деворнинг тугма "бўшлиғи"), шунингдек, болаларда уткир респиратор касалликлар (тез-тез УРК, бронхитлар, пневмониялар, кук йўтал, кизамик ва б. билан касалланишлар) сабаб булади.
Патогенези бронхоэктазия ривожланишига олиб келувчи омилларни (бронхиал утказувчанликнинг бузилиши, обтурацион ателектаз, йўталганда ички бронхиал босимнинг ортиши, йигилган секрет билан бронхларнинг чузилиши, яллиғланиш жараёни натижасида бронхларнинг тогай ва эластик тўқимаси дегенерацияси), шунингдек, уларни инфицирланишига олиб келувчи омилларни (мукоцилиар клиренс бузилиши, кенгайган бронх секретининг димланиши ва инфицирланишига олиб келади, умумий ва махмллий иммунитет системасини бузилиши) уз ичига олади. Назофаренгиал сохадаги сурункали инфекция бронхларнинг инфицирланиш учоги бўлиши мумкин.
Бронхоэктазларнинг хосил бўлиши яллиғланиш жараёнинг бронх деворининг мушак кавати ёки барча каватларига таркалишидан келиб чикади. Мушак толалари халок булади бронх девори юпкалашиб, тонуси йуколади.Яллиғланиш сохаларида хилпилловчи эпителийнинг йуқолиши балғам йигилишига ва йукорида этилгандек бронхларнинг деформациясига олиб келади.
Таснифи:
1.Бронхларнинг кенгайиш шаклига кўра:
1.1. Цилиндрик
1.2. Копчасимон
1.3. Урчуксимон
1.4. Аралаш
2. Ривожланиш механизмига кўра:
2.1. Ателектатик
2.1. Ателектазга боглик булмаган
3. Клиник кечишига кўра:
3.1. Енгил
3.2. Ифодаланган
3.3. Огир
3.4. Асоратли (ўпкали юрак,ўпкадан кон кетиши, ички органларнинг амилоидози ва б. )
4. Кечиш фазаларига кўра:
4.1. Уткир фазаси
4.2. Ремиссия фазаси
5. Жараённинг таркалишига кўра:
5.1. Бир томонлама
5.2. Икки томонлама ( сегментлар буйича аниқ курсатилган)



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling