Тошкент Тиббиёт Академияси. "Тасдиқлайман"


БЕМОРЛАРНИ УМУМИЙ КУЗДАН КЕЧИРИШ


Download 395.69 Kb.
bet5/10
Sana29.04.2023
Hajmi395.69 Kb.
#1400254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5.Hazm sistemasi kasalliklari

БЕМОРЛАРНИ УМУМИЙ КУЗДАН КЕЧИРИШ
Беморларни умумий куздан кечирганда узок, вакд ич кетиши, тухтовсиз каФт килиш натижасида, хавфли усмалар таъсирида овкат истеъмол килмасликдан бемор жуда хам озиб кетганлигинн куриш мумкин. Хаддан ташкари озиб кетиш — кахексия деб аталади. Бундай бе-морларда кон камайиб кетиши натижасида анемия хам юзага келади ва уларкинг тери ва шиллик пардалари жу­да рангпар бўлади Камконлик меъдада темир сурилишининг бузилиши ёки гемопозтик фактор ишлаб чикари-лишининг бузилиши натижасида узок, давом этган сурун-кали меъда касалликларида хам кузатилиши мумкин. Жуда огир холларда оксилнинг сурилиши жуда камайиб кетса, беморнинг танаси шишиб кетади Буни оксилсиз шишлар деб аталади.
Бундан ташкари бемор терисининг намлилиги, тери ос­ти ёг катламининг ривожланиш даражасига эътибор берилади.
Лимфа тугунларининг катталашуви, купинча хавфли усмалар метастаз берганда кузатилади.
Беморни умумий куздан кечириб булгандан сунг огиз бушлиги куздан кечирилади. Бунда тишлар холатига, тил, огизнинг шиллик пардаларидаги узгаришларига эътибор берилади. Тишларнинг касалланган, синган ва кам булиши бир томондан овкатнинг яхши чайналмаслигига сабаб булса, иккинчи томондан инфекция манбаи хамдир.
Милкларнйнг яллигланганлиги, конаб туриши, тиш-ларнинг кимирлаб туриши С гипо- ва авитаминознинг бел-гиси хисобланади. Бундай холат кандли диабет касалли-
гида хам учрайди.
Тилни куздан кечириш хам катта ахамиятга эга. Меъ­да, ичак шиллик пардаларининг атрофияси билан кечадиган касалликларда тилнинг усти силликлашиб, ялтираб, сургичлари текисланиб колади, буни лакланган тил деб аталади. Бундай тил яна яллигланган булса, тук кизил туе олади ва кардинал тил деб аталади. У купинча В гурухига кирувчи витаминлар етишмовчилиги натижасида юзага келади. Ичакнинг сурункали касалликларида витамин-ларнинг сурилиши хам бузилади, шунинг учун тилдаги ик-киламчи узгаришлар купинча гипо- ва авитаминозлар-нинг белгилари билан бирга учрайди.
Огиз бушлигини куздан кечириш, томокни, бодом безларини куздан кечириш билан тугатилади. Бунинг учун бемордан «А» ёки «Э» харфини талаффуз этиш суралади ва тилнинг орка кисми куракча билан босилади. Бодомча безлари сурункали яллигланган булса, улар катталашган, кизарган, баъзан эса окиш парда билан копланган булади.
Шундан сунг корин сохасини куздан кечиришга утилади. Коринни дастлаб бемор горизонтал холатдалигида куздан кечириш лозим. Бунда унинг шаклига ва кат-та-кичиклигига, терининг рангига эътибор берилади Крриннинг шакли соглом одамларда хам гавда тузилиши-га караб турлича булади. Астениклар корни бир оз ичига тортилган, таранг булади, гиперстеникларда эса катталашган булади.
Патологик холатларда кориннинг шакли узгаради, яъни кориннинг ичига ботиб, каттиклашиши купинча Корин парда яллигланганда кузатилади. Кориннинг хад-дан ташкари катталашиб кетиши бир неча сабабларга кура юзага келади. Бу тери ости ёг каватининг хаддан ташкари ривожланиши (семизликда), коринда суюклик йигилиши (асцит), ичакларда хаво йигилиши (метеоризм) ва бошкалар. Бундай холларда корин купинча бир текис катталашади. Кориннинг ассиметрик равишда каттала-шиши, жигар ва талокнинг катталашиши, корин бушлигида, бачадонда, меъда ости безида усмалар пайдо були­ши натижасида кузатилиши мумкин.
Агар корин семизлик натижасида катталашган булса, У бир текис катталашади, корин териси текис булади, киндик ичига кириб туради. Коринда суюклнк йигилганда бе­мор горизонтал холатда булса, корин киндик атрофида те-кисланиб (яссиланиб), унинг ён томонлари кутарилиб ту­ради. Кориннинг бундай шакли «курба, корни» деб ата-лади. Коринда бир вактда куп микдорда суюклик ва хаво йигилса, корин ичи босимининг кутарилиши натижасида, киндик ташкарига туртиб чикади, киндик халкаси очилиб кетади. Буни бемор вертикал холатда турганида яхширок аниклаш мумкин.
Ичаклар пастга тушганда (энтероптозда) кориннинг шакли узига хос, яъни унинг юк,ори кисми текисланган, пастки кисми буртиб осилиб чиккан булади.
Кориннинг катталашганлигини аникрок белгилаш учун унинг айланаси сантиметрли улчов тасмаси билан кориннинг энг катта жойидан улчанади.
Корин деворидаги кон томирларнинг ривожланишига хам эътибор бериш зарур. Соглом одамнинг корин териси-да томирлар куринмайди. Дарвоза венасида кон туриб (димланиб) колиши билан кечадиган касалликлар (жигар циррози) да кориннинг олдинги ва ён деворларидаги юза вена томирлари коллатерал кон айланиши хисобига кен-гаяди. Натижада корин терисида буртиб, кукариб турган илон изи шаклидаги вена томирларини куриш мумкин Бу­ни медуза боши деб аталади.
Бундан ташкари корин тугри мушакларининг бир-би-ридан кочмаганлигига, коринда (киндик, чов ва ок чизик) чурраларнинг бор-йуклигига хам эътибор бериш керак.
Соглом одамда ташкаридан кузатганда ичаклар перистальтикаси куринмайди. Баъзи патологик холатларда (меъда чикиш кисми стенозида, ичак утказувчанлиги бу-зилганда) ичак уралиб ёки усмалар билан ёпилиб колганда тусикдан юкорида перистальтика кузга куринарли даражада кучаяди ва кучли гулдираш билан бирга юзага ке-лади, Бармоклар билан секингина туртиб курилганда бундай перистальтика яна хам кучаяди.
Корин сохасини куздан кечирганда унинг нафас харакатларида катнашишига хам эътибор бериш лозим. Одатда, купинча аёлларга нафаснинг кукрак, эркакларга эса корин тури хосдир. Корин парда яллигланганда кориннинг нафас харакатларида иштироки чекланади, чунки беморнинг хар кандай харакатидан огрик кучаяди. Агар корин парданинг чекланган кисми яллигланса, на­фас харакатларида кориннинг уша томони катнашмайди, таркалган перитонитда эса корин тахтадек котиб колади. Корин мушакларининг нафас харакатида катнашиши-нинг кучайиши эса одатда нафас аъзолари касалликларида кузатилади.

Download 395.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling