Тошкент Тиббиёт Академияси. "Тасдиқлайман"


ХАЗМ АЪЗОЛАРИНИ ЛАБОРАТОРИЯ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАР ЁРДАМИДА ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ


Download 395.69 Kb.
bet10/10
Sana29.04.2023
Hajmi395.69 Kb.
#1400254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5.Hazm sistemasi kasalliklari

ХАЗМ АЪЗОЛАРИНИ ЛАБОРАТОРИЯ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАР ЁРДАМИДА ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ
МЕЪДА ШИРАСИНИ ТЕКШИРИШ
Меъданинг секретор фаолиятини текшириш унинг касалликларини аниклашда катта ахамиятга эга. Бунинг учун меъда ширасини олиш ва уни лабораторияда текши­риш зарур, чунки унинг микдори, таркиби, кислоталилик даражаси турли касалликларда узгаришга учраиди. Бир суткада соглом одамда 2,0-2,5 литр меъда шираси ажра-либ чикади. Киши овкат истеъмол килмаган вактда шира оз микдорда ажралади.
Меъда секретор фаолиятининг кучайиши, яъни шира ажралишининг купайиши — гиперсекреция деб аталади. Бунинг асосий белгиси меъдада нахорга куп микдорда (50—60 мл дан ортик) ширанинг булишидир. Гиперсекреция меъда шираси кислоталили-гининг купайиши, камайиши хамда меъёрида булиши би­лан кечиши мумкин. Меъда шираси качон куп ажралиши-га караб, бир неча хилдаги гиперсекретор холатни фарклаш мумкин.
1. Гастросукоррея — меъда тинч холатда (овкат ис­теъмол килинмаганда хам) куп микдорда шира ажрали­ши. Бемор кечаси ёки сахарда каттик жигилдон кайнаши, чанкаш ва кунгил айниб, кусишдан шикоят килади. Кусгандан кейин бемор узини яхши хис килади.
2. Вакти-вакти билан юзага келадиган гиперсекрецияда тусатдан куп микдорда шира ажралади ва бу купинча марказий асаб системаси касалликларида кузатилади. Бунда беморнинг тусатдан кунгли айниб, у куп микдорда кусади.
3. Овкат истеъмол килгандаги гиперсекреция соглом одамларда кайд этилади. Лекин хаддан ташкари куп ши­ра ажралиши меъданинг турли органик ва функционал ка­салликларида кузатилиши мумкин. Меъда секретор фао­лиятининг сусайиб кетиши (Ьурозесге1ю) гипосекреция деб аталади ва у турли хил, турли даражада булади. Ги-похилия холатида меъда ширасида хлорид кислота ва пеп­син микдори камайиб кетади. Ахилияда эса меъда шира­сида хлорид кислота хам, пепсин хам булмайди. Ахлор-гидрия ахилиядан фарк килиб, бунда меъда ширасида факат хлорид кислота булмай пепсин хам булади. Бундай холат бирор касаллик натижасида юзага келиб, кейин яна меъда ширасининг кислоталилик даражаси тикланиши мумкин. Ахилия эса одатда тургун булади, чунки у меъда хужайралари атрофияси натижасида юзага келади. Ле­кин ахилиянинг росмана эканлигини кушимча усуллар ёр-дамида аниклаш лозим. Агар ахилия меъда ширасини одатдаги китикловчи махсулотлар ёрдамида текшириш натижасида аникланган булса, унда гистамин юбориб хам текшириш керак. Гистамин таъсирида меъда ширасида хлорид кислота ёки пепсин пайдо булса, б.у хакикий ахи­лия эмаслигини билдиради. Демак, меъда шиллик парда-сидаги хужайралар бутунлай атрофияга учраган эмас. Ахилия турли касалликлар натижасида кузатилади. Баъзан бир оила аъзоларида болаликдан бошлаб аниклана диган тугма ахилия холатини хам учратиш мумкин. Меъданинг узок вакт давом этган сурункали касалликла­ри, турли инфекциялар, захарланишлар, куйиш, асаб системасидаги уз-гаришлар, бир канча эндокрин касалликлар, камконлик, меъда раки ахилияга сабаб булиши мумкин. Ахлоргидрия ёки бошкд гипоацид хо-латлар меъданинг ял-лигланиши билан кеча-диган касалликларида ва бошка бир канча уму-мий касалликларда кузатилади.
Меъда ширасининг микдори ва унинг таркибига оид маълумотларни аниклаш учун аввало меъда шираси зонд ёрдамида йигилади. Бунинг учун йугон ва ингичка зонд ишлатилади.
Йугон зонд деворининг калинлиги 1—2 мм, ичи 8 мм, узунлиги 70—80 см булиб, учида 2 та овал тешиги бор ре­зина найчадир. У меъда ширасини нахорга ва синов но-нуштасидан кейин олиш ва меъдани ювиш учун ишла­тилади.
Ингичка зонд диаметри 4—5 мм, узунлиги 1 метр кела-диган резина найма булиб, одатда меъда ширасини фрак-цион текшириш учун ишлатилади.
Зондни юбориш учун бемор тинч холатда стулда утиради, врач беморнинг унг томонида туриб унг кули бй-лан зондни тил илдизига кучаяди ва бемордан ютинишни сурайди. Бемор ютинган вактда зондни эхтиётлик билан тез итариб, кизилунгачга киргизади. Ингичка зондни бе­мор узи ютиши керак. Агар бемор зондни юта олмаса, уни бурун оркали киритиш мумкин.
Хозирги вактда йугон зонд факат меъдани ювиш учун ишлатилади.
Бемор ингичка зондни ютгандан кейин (56—60 см гача) 20 г ли шприц билан нахорга меъда шираси тортиб олинади. Шундан кейин хар 15 минутда яна 4 марта олинади. Кейин зонд оркали 300 мл микдорда илик холда синов нонуштаси юборилади. Синов нонуштаси гушт кайнатмаси, 5 % ли спирт, кофеин эритмаси, 7 % ли карам кайнатмаси ва бошкалардан иборат булиши мумкин. Бундан ташкари парентерал юбориладиган гистамин, гастрин, инсулин, пентагастрин ва бошкалар хам меъда секрециясини ку-чайтиради. Улардан гистамин фосфат энг куп ишлатила­ди. У беморнинг 1 кг огирлигига 0,01 мг микдорда тери остига юборилади. Лекин баъзи касалликларда (юрак-кон томир касалликлари, артериал босим ошганда, феохромо-цитома касаллигида) парентерал кузгатувчиларни ишла-тиб булмайди.
Синов нонуштаси юборилгандан кейин 1 соат ичида хар 15 минутда меъда шираси олинади. олинган меъда шираси алохида идишга йигилади ва унинг микдори ёзиб куйилади.
Нахорга соглом одам меъдасидаги шира микдори 50 мл дан куп булмайди. Синов нонуштасигача йигилган бутун меъда ширасининг микдори базал секреция дейилади ва у 30—150 мл (уртача 50 мл) микдорда булади. Синов нонуш­таси берилгандан 20—25 минутдан кейинги меъда шираси микдори 70—80 мл дан ошмаслиги керак. Бу курсаткич меъданинг харакат фаолиятига боглик булади.
Меъда ширасининг 8 та порцияси йигилгандан кейин лаборатория шароитида текширилади.
Энг аввал хар бир порциянинг микдори, ранги, консис-тенцияси, кушимча аралашмалар ва хидига эътибор берилади.
Ташхис учун нахорги меъда шираси микдорининг купайиб кетиши ахамиятга э.га. Бундай холат кучли ги­персекреция хамда турли сабаблар билан (стеноз, рак) меъданинг чикиш кисми торайиб колганда ва ун икки бармок ичак шираси ут билан бирга меъдага тушганда (регургитация) кузатилиши мумкин.
Соглом одам меъда шираси рангсиз булади. Агар унда ут аралашган булса сарик, баъзан яшил туе олади, кон аралашган булса кизил, кунгир ёки корамтир рангга ки-ради. Меъда шираси анча суюк булади. Унда турли сабабларга кура (гастрит) шиллик микдорининг купайиб кети­ши унинг ёпишкок, куюк булишига сабаб булади. Меъда ширасининг устида сузиб юрувчи шиллик купинча нафас йулларидан тушган булади. Бундан ташкари ширада яна овкат колдиклари хам булиши мумкин. Бу меъда эвакуа­тор фаолиятининг бузилишидан дарак беради.
Download 395.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling