Тошкент Тиббиёт Академияси. "Тасдиқлайман"


ОВКАТ ХАЗМ КИЛИШ АЪЗОЛАРИ


Download 395.69 Kb.
bet2/10
Sana29.04.2023
Hajmi395.69 Kb.
#1400254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5.Hazm sistemasi kasalliklari

ОВКАТ ХАЗМ КИЛИШ АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ
БЕМОРЛАРНИНГ ШИКОЯТЛАРИ
Овкат хазм килиш системаси одам организмидаги энг катта система хисобланади ва бир канча аъзолардан ташкил топади. Шунинг учун хазм системаси касалликлари билан огриган беморни текшириш учун хар бир аъзонинг физиологик хусусиятларини хамда касаллангандаги узига хос узгаришларни билишимиз лозим. Организмнинг бир бутунлиги хакидаги тушунчанинг тугри эканлигини хазм аъзолари мисолида яккол куришимиз мумкин, чунки бир аъзонинг шикастланиши унга анатомик ёки физиоло­гик жихатдан якин турган иккинчи аъзо фаолиятининг хам бузилишига олиб келади.
Хазм системаси касалликлари билан огриган беморларнинг шикоятлари жуда хам хилма-хил булади. Агар беморда огиз бушлигида касаллик юзага келса, унинг да-стлабки шикоятлари — овкат чайнаш кийинлашиши, ти-нинг ачишиши, караш боглаши хамда огиздаги турли ач-чик таъм ва баъзан хиддан иборат. Бундай шиКоятлар одамда тиш, милк ва огиз шиллик пардаси яллигланганда кузатилади. Огиз шиллик пардасининг яллигланиши (сто­матит) бирламчи ва иккиламчи характерга эга булади, яъни у бошка касалликлар натижасида бемор организм-нинг химоя фаолияти пасайиб кетганда (лейкоз, агронулоцитоз ва бошк.) юзага келади.
Тил купинча гипо- ва авитаминозларда, камконликда яллигланади. Бундай беморларнинг тиллари ачишиб, огрийди. Огрик овкат еганда кучаяди.
Огизда нохуш ва аччик маза сезилиши хам купгина ка­салликлар (ичак, ут йуллари, жигар) учун характерлидир.
Кизилунгач касаллангандаги энг характерли ва дастлабки шикоятлардан бири — бу овкат утишининг кийин-лашувидир. Бу дисфагия деб аталади ва кизилунгачнинг органик (рак, чандиклн торайиши) ва функционал (спазм) узгаришларида кузатилади. Купинча бемор куюк овкат еса, у туш оркасида туриб колгандек булади. Агар касал­лик органик характерга эга булиб, зурайиб борса, кейин-чалик суюк овкатнинг утиши хам кийинлашади. Агар кизилунгач ичи бирорта ташкаридан тушган бегона нарса билан ёпилиб колса ёки куйиб колса, овк.ат шу захотиёк, утмай колади. Бундан ташкари кизилунгачни ташкари­дан аорта аневризмаси, кукс оралигидаги усмалар хам сикиб куйиши мумкин. Функционал дисфагияда кизилунгач мушакларининг рефлектор равишда кискари-ши (спазми) к.айд этилади. Бу шу аъзонинг нерв иннерва-цияси бузилганда ёки неврозларда кузатилиши мумкин. Бундай дисфагия учун сув ва суюк овкатларнинг кийин утиши, куюк. ва каттик овкатларнинг яхширок утиши ха­рактерлидир. Функционал дисфагия доимий булмай, вакти-вакти билан (хаяжонланганда, шошиб овкатланганда) юзага келади ва тез йуколади.
Кизилунгач касалликларида куп учрайдиган шикоят­лардан яна бири — овкат ютишда юзага келадиган огрикдир. Огрик хам дисфагия кайси касалликларда уч-раса, шу касалликларда учрайди. Огрик бемор овкат юта-ётганда ёки тинч турган холатда хам юзага келиши мум­кин. У купинча туш оркасида бутун кизилунгач буйлаб се-зилади, баъзан оркага, курак оралигига хам йуналиши мумкин. Диафрагманинг кизилунгач тешиги чуррасида хамда меъда-кизилунгач рефлюксида огриклар кукрак кафасининг чап томонига йуналиб, купинча юрак касал-лигидаги огрикни эслатади.
Кизилунгач ичи торайиши билан кечадиган касаллик­лар хамда дивертикулёзда бемор кусади (эзофагеал). Кизилунгачнинг торайган жойдан тепада ёки дивертикул халтасида бемор истеъмол килган овкат туриб колади ва маълум вактдан кейин тескари перистальтик харакатлар натижасида ташкарига кайтиб чикади. Эзофагеал кусиш-нинг меъда кусишидан фарки шуки, бунда кусишдан ав-вал беморнинг кунгли айнимайди, у туш оркасида овкат нинг туриб колишхисси пайдо булгандан сунг юзага кела-ди, кусук массаси асосан хазм булмаган, хатто ташки томондан узгармаган овкатдан иборат булиб, унда кислота хамда пепсин булмайди. Агар бемор овкат узокрок туриб колгандан кейин кусса, кусук массаси чириган, куланса хидли булади.
Кизилунгачдан кон окиши купинча унинг ярали касалликларида, жарохатларда, хавфли усмалар парчаланганда хамда варикоз кенгайган кизилунгач веналари ёрил-ганда (жигар циррозида) кузатилади. Бунда кон куп микдорда бўлиб, ранги деярли узгармаган булади, кон келишдан олдин беморни йутал безовта килмайди (упкадан кон келса, аввал кучли йутал булади).
Бундан ташкари, кизилунгач торайганда ёки невроз касаллигида мушаклар спазми натижасида кекириш, яъни ейилган овкатнинг бир кисми огиз бушлигига кайти-
ши хам кайд этилади.
Меъда касалликларида куп учрайдиган шикоятлар: кориннинг юкори кисмида (эпигастрал сохада) огрик, кунгил айниши, кусиш, кекириш, жигилдон кайнаши хамда иштаханинг узгаришидир.
Эпигастрал сохада буладиган огрик меъданинг турли касалликларида учрайди (меъда ва ун икки бармок ичак яраси, гастритлар ва бошк.) Кориннинг юкори кис­мида буладиган огрик факат меъда касалликлари билан огриган беморлардагина эмас, балки бошка купгина касалликларда хам кузатилади (жигар, меъда ости бези касаллиги, аппендицит, миокард инфаркти, хатто диафрагмал плевра яллигланиши). Шунинг учун бемор кориннинг юкори кисмидаги огрикдан шикоят килса ундан куйидаги-
лар:
— огриклар каерда жойлашганлиги, иложи булса, бемордан уша жойни кули билан курсатиш;
— огрик кайси йуналишда таркалиши (яъни иррадиацияси);
— огрикнинг характери — санчиб, зиркираб, ачишиб огриши;
— огрикнинг доимий ёки хуруж билан булиши;
— огрикнинг нимадан кейин бошланиши, зурайиши, тухташи (овкат ейиш, бирор дори-дармон ичиш, иссик килиш) ва бошкалар аникланади. Агар огрик овкат еган­дан кейин бошланса, ундан канча вактдан кейинлигини аникрок суриштириш лозим. Овкат еган захоти бошлана-диган огрик, купинча меъда касалликларида, овкат егандан 1 —1,5 соат утгач бошланадиган огрик 12 бармок ичак ярасида учрайди.
Огрикнинг фаслга хослиги, яъни бахор ва кузда зурайиши хам меъда ва 12 бармок ичак яраси учун харак-терли булади. Бундан ташкари ичакнинг спазми натижа­сида хам коринда огрик юзага келиши мумкин. Бу ичак коликаси деб аталади. Беморлар бирдан бошланиб, бирдан тухтайдиган киска муддатли огрикдан шикоят кила-дилар. Огрикнинг пайдо булиш жойи хам узгариб туради. Ичакнинг яллигланиши билан кечадиган касалликларда (энтерит, колит) спастик характерга эга булган турли даражадаги огриклар кузатилиши мумкин. Ингичка ичак касаллигида огрик гижимловчи характерга эга булиб, киндик атрофида кузатилади. Сигмасимон ичак (сигмоидит, полип, рак) касаллигида чап бикинда, куричак касал­лигида унг бикинда, тугри ичак касаллигида думгаза хамда чов сохасида пастга тортувчи огрик булади.
Кусиш (уотИиз) ёки кайт килиш меъда ичидаги нарса-ларнинг кизилунгач оркали ташкарига чикариб ташланиши. Бу мураккаб рефлектор акт булиб, марказий асаб еис-темаси (кусиш маркази)нинг кузгалиши туфайли юзага келади. Факат меъда касалликларидагина эмас, балки баъзи асаб касалликларида, инфекцион ва захарланиш холатларида хам бемор кайт килиши мумкин. Хазм аъзо-лари касалликларидан уткир ва сурункали гастритларда, меъда ва ун икки бармок ичакнинг яра касаллигида, меъ­да ракида хамда сифатсиз овкат истеъмол килинганда хам кузатилади.
Бемор кайт килишдан шикоят килса, ундан качон ва овкат егандан канча вактдан кейин бошланиши, кусишдан олдин куп микдорда сулак ажраладими ёки йукми, унинг канча микдорда (куп ёки кам), кандай характерда (якинда ейилган овкат биланми, ут, кон аралашганми-йукми) эканлиги суралади.
Овкат еган вактда кайт килиш уткир гастритдан, овкатни хазм килиш жараёнида кайт килиш меъда ярасидан, овкат егандан 4—6 соатдан кейин кайт килиш меъда мушаклари атонияси хамда гиперсекрециясидан далолат беради. Агар бемор нахорга кайт килса, меъданинг чикиш жойи торайиб колганлиги (яра натижасида, хавфли усмалар туфайли) хакида фикр юритиш лозим. Бунда кусук массасида факатгина меъда шираси эмас, балки бе­мор аввал истеъмол килган овкат колднклари хам булади. Бундай холларда бемор кайт килганяан сунг узнни анча
енгил хис килади, чунки туриб колган овкат чикиб кетиб, меъда бушайди. Аксинча ут йуллари, жигар ва меъда ости бези касалликлари натижасида кайт килинса, бемор ен-гиллик сезмайди, хатто огрик кучаяди.
Кусук массаси одатда нордон таъмли булади, агар ун-га ут аралашган булса, аччик. таъмли булади. Хиди аччикрок, баъзан эса чириган еки куланса хидли булиши мумкин (овкат узок туриб колганда). Баъзан бемор кон аралаш кайт килиши мумкин.
Кон аралаш кайт килганда унинг ранги кон окишидан бери канча вакт утганига боглик. Агар кон катта томир-нинг зарарланиши натижасида куп микдорда кетса, бемор шу захоти кайт кила бошлайди ва кон алвон рангида булади, акар секин-аста кон кетса, у меъдада йигилади ва у ерда меъда билан араЛашиб, кофе куйкаси рангига ки-ради. Меъда ярасида, меъда ракида, эррозив ва геморра­гии гастритда, баъзан саркома, туберкулёз, захм касаллигида бемор кон кусади,

Download 395.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling