Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet49/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Препаратлар



Номи

Катталар учун ўртача терапевтик дозаси ва киритиш йўли.

Чиқариладиган шакли

Ацетилсалицилат кислотаси – Acidum acetylsalicylicum

Ичишга 0,25 – 1 г

Кукун; таблетка 0,1; 0,25 ва
0,5 г

Метилсалицилат – Methylil salicylas

Махаллий per se қўлланилади ва линимент хамда малхам таркибида бўлади.




Индометацин – Indometacin

Ичишга 0,025 – 0,05 г;
ректал 0,05 г

Капсула ва драже 0,025 г; ректал шамча 0,05 г;
10% малхам 30 ва 40 г

Ибупрофен – Ibuprofen

Ичишга 0,2 – 0,4 г

Қобиққа ўралган таблетка 0,2; 0,4 ва 0,6 г

Диклофенак-натрий – Diclofenac-natrium

Ичишга 0,025 – 0,05 г;
Мушак ичига 0,075 г дан

Қобиққа ўралган таблетка 0,025 ва 0,015 г; 2,5% ли эритма ампулада 3 мл

Напроксен – Naproxen

Ичишга 0,25 – 0,375 г

Таблетка 0,25; 0,375 ва 0,5 г

Целекоксиб – Celecoxib

Ичишга 0,1 – 0,2 г

Таблетка 0,1 г

АЛЛЕРГИЯГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.


Атроф муҳитнинг кимёвий бирикмалар билан ифлосланиши, халқ хўжалиги, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хонадонларда синтетик моддаларнинг кенг кўлланилиши аллергик хасталикларини жуда кенг тарқалишига олиб келади. Бунда иммун системасининг тутган ўрини катта, тез ва секин ривожланувчи аллергик реакциялар мавжуд.
Тез ривожланувчи аллергик реакцияларнинг патогенезида гистамин, брадикинин, МРС-А, серотонин, ПГ ва бошқа базофиллардан ва семиз ҳужайралардан ажралувчи биологик актив моддалар аҳамиятлидир. Аллергик хасталикларни даволашда аллергенлар таъсирини йўқотиш билан биргаликда дори воситалар қўлланилади.
Тез ривожланувчи аллергияда қуйдаги препаратлар қўлланилади.

  1. Базофил ва семиз хужайралардан гистомин, брадикинин ва бошқа биологик бирикмаларни ажралишига тўсқинлик қилувчи воситалар (глюкокортикоидлар, кромолин-натрий, эуфиллин, адреналин, изадрин, салбутамол, фенотерол, тербуталин).

  2. Гистомин рецепторларини блокловчи воситалар (димедрол, дипразин).

  3. Анафилактик шок (аллергик реакциялар) белгиларини даф этувчи воситалар.

А) адреномиметиклар (адреналин)
Б) миотроп таъсирига эга бронхолитиклар (эуфиллин)

  1. Тўқималар жарохатланишини сусайтирувчи воситалар. (стероид тузилишга эга яллиғланишга қарши воситалар).

Юқорида келтирилган воситаларнинг гистамин рецепторларига таъсир кўрсатувчиларидан бошқалари бизга маълум.
Гистамин биоген амин бўлиб гистидин аминокислотасининг декарбоксилланиши туфайли ҳосил бўлади. Организмда гистаминнинг махсус репцепторлари бор Н1, Н2, Н3.
Н1-рецеппторлари қўзғатилса бронхитлар, ичакларнинг спастик қисқариш, капиллярларнинг кенгайиши, қон босимини пасайиши (яъни гистоминни киритилгандаги ўзгаришлар), терининг ўтказувчанлиги ортиши кузатилади.
Н2-рецеппторлари қўзғатилса меъда секрецияси кучаяди. Бу репцепторлар силлиқ мушаклар (бачадон, томирлар, ичакларнинг) тонусини бошқаришда ҳам қатнашади.
Н3-рецепторлари асосан МНС да жойлашган.
Н1- рецеппторларини блокловчи, гистоминга қарши воситалар.
Кимёвий тузилиши бўйича улар қуйидаги бирикмаларга қарашлидир:

  1. этанол амтнлари-димедрол, тавегил

  2. этилендиаминлар-супрастин

  3. фенотиазинлар-дипразаин

  4. Хинуклидин хосилалари-фенкарол (Н1-рецепторини блоклайди ҳамда гистамин биосинтезини сусайтиради, чунки диаминоксидаза ферментини активлаб гистоминни парчаланишини оширади)

  5. Тетрагидрокарболинлар-диазолин

  6. Пиперидин хосилалари-терфенадин (селдан), лоратадин (кларитин).

Бу препаратлар гистоминга ва аллергияга қарши таъсирлардан ташқари бошқа аъзоларга ҳам тасир кўрсатадилар. Жумладан димидрол , дипразин, супрастин МНСни сусайтирувчи седатив ва ухлатувчи таъсир этади.
Дипразин наркоз, анестетик, наркотик оғриқсизлантирувчи воситалар таъсириини кучайтиради, тана ҳароратини туширади. Жуда катта дозаларда уччала препарат руҳий ва ҳаракат қўзғолишига, уйқусизликка, тремор, рефлектор қўзғолишининг кучайишига олиб келади.
Тавегил, фенокарол, терфенадин, лоратадин кучсиз седатив таъсирга эга.
Диазолин-бошқа препаратлардан (дипразин, димедрол, супрастин) фарқ қилиб, МНСга умуман таъсир кўрсатмайди. Кўпчилик препарат озми-кўпми маҳаллий анестезия чақириш хусусиятига эга. Димедрол эса яққол ганглиоболокаторик таъсир кўрсатиб, қон босимини пасайтиради. Дипразин бошқа фенотиазин унумларига ўхшаб альфа-адреноблокаторлик таъсирига эга. Дипразин, димедрол, супрастин-ўртача даражада спазмолитиклик таъсир кўрсатади. Бу гуруҳ препаратларининг кўпчилиги (супрастин, дипрпзин) М-холиноблокаторлар каби таъсир кўрсатади, яъни марказий ва перифирик холинолитиклик таъсирга эга.
Гистоминга қарши (Н1 блокаторлар) воситалар энтерал ва парентерал йўллар билан киритилганда яхши сўриладилар. Таъсир давомлиги ҳар хил: димедрол, супрастин, дипразин, фенкарол-4-6 соат, тавегил-8-12 соат. Терфенадин-12-24соат, лоратадин-24 соат, диазолин-2 кундан кўпроқ.
Қўллашга кўрсатмалар: эшакеми (крапивница), ангионовротик шиш, пичан иситмаси, аллергик ренит ва коньюнктивит, дори воситаларига аллергия хасталиги, зардоб хасталиги, аллергияли ревматизим, қичимали дерматитлар, анестезиологияда-суньий гибернацияни чақиришда, наркотик, оғриқсизлантириш, анестетиклар воситалар таъсирини кучайтиришда.
Антигистамин воситалар маҳаллий яллиғланиш чақириши мумкин. Шу сабабли диазолинни тери остига ва мушак ичига киритиш мумкин эмас (инфильтрат ҳосил бўлади).
Дипразин, фенкарол, диазолинларни овқатдан кейин ичиш керак.
Нохуш таъсири: оғиз қуриш, уйқучанлик, фикр тезлигини секинлашувчи. Транспорт ҳайдовчиларига иш вақтиларида, жигар ва буйрак хасталигида ушбу дориларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling