Вақт: 240 дакика
|
Талабалар сони: 7-9
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
3 соат Амалий ва 3 соат Клиник машғулот
|
Ўқув машғулотининг тузилиши
|
Амалий машғулот:
1. Кириш кисм.
2. Назарий кисм.
3.Аналитик кисм: (-органайзер, -тест ва вазиятли масалалар)
Клиник машғулот:
1. Амалий кўникмаларни эгаллаш
2. Беморлар курацияси.
3. Беморлар руҳий холатини ёритиш.
|
Ўқув машғулоти мақсади:
|
Депрессив ҳолатларни ташхислаш ва ушбу патологияли беморларни ҚВП ва ОП шароитида тўғри олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш.
|
Ўқув машғулоти вазифалари:
|
1. Депрессиянинг этиология ва патогенези бўйича билимларни шакллантириш.
2.Депрессиянинг асосий клиник белгиларини аниқлаш кўникмаларини шакллантириш:
-Депрессия билан оғриган беморга тўғри ёндошиш
-Шикоятларини тўғри йиғиш, амнестик ёки катамнестик маълумотлар йиғиш
-Рухий статусни бахолаш
-Мустақил тарзда тахминий ташхис қўя олиш
3.Депрессияни ташхислаш ва асосий даволаш тамойиллари билан таништириш.
|
Таълим усуллари
|
Маъруза, ақлий ҳужум, ҳикоя, намойиш, видеоусул, амалий иш усули, суҳбат, таълимий ўйин, органайзер.
|
Таълим шакли
|
Жамоавий, гуруҳларда ишлаш «Жуфтликда ишланг-Фикр алмашинг»)
|
Таълим воситалари
|
Доска-стенд, видеофильмлар, график органайзерлар, назорат варағи, матнлар, назорат саволлари, тестлар, вазиятли масалалар, мавзуга оид беморлар
|
Таълим бериш шароити
|
Махсус техника воситалари билан жиҳозланган, гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар (Бўлим, тематик ўқув хона)
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки сўров: тезкор-сўров, ёзма сўров: тест
|