Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг
Download 1.89 Mb.
|
Копия УМК Психиатрия ХТФ янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ари уяси” ишли ўйинини ўтказиш технологияси ва методикаси.
Гриппоз энцефалитлар. Гриппоз энцефалитнинг келиб чикиши хакидаги масала халигача хал килинмаган. Бу касалликнинг албатта вирусли, хусусан, унинг токсик турида гриппда иккиламчи ривожлана деган ходисалари билан бр каторда бирламчи гипноз энцифалит хам мавжуд деб тахмин килишга асос бор.
Гриппоз энцифалитнинг клиник белгилари кандайдир битта кучли ёки кучсиз типик турдан иборат булмайди. Уткир гемморагик энцифалит, деффуз менинго энцифалит ва чекланган менинго энцифалит(у яна арахиоидитдеб хам аталади) гепноз энцифалитнинг энг куп учрайдиган турлари хисобланади Уткир геморрагик энцифалит. 0Касаллик гриппоз инфекцияси учун типик булган белгилар: камкувватлик, ланжлик, эт жунларда ёкимсиз сезгилар, нафас йуллари катари билан бошланади. Бош огриги гриппнинг одатдаги кечишига караганда купрок кузатилади. Температура хамиша хам очик-ойдин билинавермайди; шунинг учун одам купинча ишлашда давом этади ва амбулаторияга катнаб даволанади. Гриппоз касаллиги белгилари пайдо булгандан тахминан бир хафта утгач уйкусизлик авж олади, вахима ва сабабсиз куркиш пайдо булади, куркитадиган мазмундаги аник куриш ва эшитиш галлюцинациялар юзага келади. Кескин харакат кузгалиши геморрагик энцефалит учун айникса характерлидир. Бошда у гуе асосли табиатга эга булади: куркув ва галлюцинатор кечинмалардан таьсирланган беморлар сохта хавфдан узларини химоя киладилар, галлюцинатор образлар билан жанжаллашадилар, кочишга харакат киладилар, уларни уринда ушлаб туриш жуда кийин булади. Кейинчалик харакат кузгалиши бемаъни, ихтиерсиз гиперкинезлар табиатида булади: касаллар сузиш харакатларини киладилар, оекларини стереотип босадилар. Касаллик ривожлангани сари гиперкинезлар кучаяди ва сопор ва комагача борадиган даражада эс кирарли-чикарли булиб колади. Бу энцефалитдаги психик бузилишлар утган аср психиатрлари томонидан махсус нозологик бирлик сифатида таърифланган delirium acutumни эслатади. Одатда касаллик баланд температура билан кечади ва 7-10 кун утгач купинча беморнинг улими билан тугайди. ДИФФУЗ МЕНИНГО-ЭНЦЕФАЛИТ. Купинча менинго-энцефалит гриппнинг токсик турида кузатилади ва купчилик муаллифларнинг фикрича, инфекцион токсикоз иккиламчи реакциясининг худди узидан иборат булади. Токсик менинго-энцефалит клиник жихатдан геморрагик энцефалитни эслатади, бирок утишининг яхши сифатлилиги билан, тез-тез ремиссиялар бериши билан фарк килади ва одатда согайиш билан тугайди. Токсик менинго-энцефалитнинг одатдаги неврологик бузилишлар (куз харакати бузилишлари, бош огриги, кусиш)дан бошка энг характерли симптомлари ташвишли-депрессив кайфият хисобланади. Беморлар бу ташвиш сезгисининг нима сабабдан пайдо булганини тушунтириб бера олмайдилар. Кейинчалик атроф шароитни таxлил этишнинг бузилиши гуе иккиламчи пайдо булади ва беморларга уларга карши бирор фитна уюштирилаетгандек булиб туюлади. Улар якин кишиларининг ва касалxона xодимларининг муносабатларини кескин узгартирганликларини айтадилар. Улар шу якинда зурлаб улдирилишлари xакида уйладилар бу васвасали кайфият факатгина ваxима сезгиси билангина эмас, балки купинча пайдо буладиган эшитиш ва куриш галлюцииаци ялари билан мустаxкамланади. Беморлар одатда узларига екмайдиган танбеxларни, сукиш, дук, таги зил xазилларни, девор оркасидан уз якинларининг овозларини эшитадилар ва xокозо. Клиник манзарада галлюцинатор кечинмалар биринчи уринга чикмай. балки депрессив параноид xодисалар чикканда касаллик менинго-энцефалитнинг унча намоен булмайдиган невралогик белгилари билан кечади ва чузилиб кетишга мойиллик аникланади. Делироиз-депрессив синдромли менинго-энцефалитлар одатда бир неча хафта давомида ремиссиялар билан тугайди. ЧЕКЛАНГАН МЕНИНГО-ЭНЦЕФАЛИТЛАР.Чекланган менинго-энцефалит афтидан, гриппдаги бош миянинг хаммадан куп учрайдиган касаллиги булса керак. Зарарланишнинг хар-хил жойлашиши туфайли бу менинго-энцефалитлар клиникаси анча полиморфлиги билан фарк килади. Бундай менинго-энцефалитнинг оекда утказилган ходисалари кам эмас, касалликнинг уткир боскичида гриппоз инфекциянинг одатдаги белгиларидан бошка хеч нарса булмайди. Уткир ходисалар йук булиб кетгандан сунг, бош мия пустлоги очагининг зарарланиш симптомлари аникланади, улар уткир даврда одатда гриппоз инфекциянинг умумий умумклиник белгилари остида билинмайди. Болалик ешида чекланган менинго-энцефалит купинча психосенсор турда булади. Бунда касалликнинг уткир даври кутилмаганда иситма олиши ва температуранинг хар куни кутарилиши еки бир хафта давомида 37 дан то 39 даража атрофида булиши билан характерланади. Одатда кунгил бехузур булиши ва кусиш билан бошнинг каттик огриши кузатилади. Тумов, йутал куринишдаги катарал холатлар, шунингдек ангина ва айникса корин сохасидаги турли хилдаги огрик сезгилари, уткир даврда анча тургунлиги билан кайд килинади хамда гриппнинг одатдаги манзараси деб хисобланади. Уткир давр жуда зурайганда эс кирарли-чикарли булиб колади ва эпизодик куриш галлюцинациялари пайдо булади. Беморлар куз олдининг коронгилашиши, куз олдида туман ва тутун булиши, вазнсизлик, полнинг нотекислигидан, метаморфопсиядан шикоят килади. Умуман чекланган менинго-энцефалитнинг психосенсор турида окибат яхши булади. Уткир ходисалар утиб кетади ва болалар мактабга бора бошлаидилар. Купинча узок давом этадиган астения кайд килинади. Бирок бу турда колдик ходисалар анча куп учрайди ва асосан кейинчалик кандайдир ташки омил(такрор инфекциялар, интоксикациялар, шикастлар) таъсир этганда психосенсор бузилишларнинг кайта юзага келишидан иборат булади. ОРТТИРИЛГАН ИММУНИТЕТ ТАНКИСЛИГИ СИНДРОМИ (ОИТС) -узига хос касаллик булганлиги учун биология ва тиббиет мутахассислари катори психиатрлар хам урганиши керак булади. ОИТСда кузатиладиган рухий бузилишлар турли-тумандир. Маълумки, ОИТС вируси марказии нерв тизими хужайраларини зарарлайди. Шунинг учун рухий бузилишлар пайдо булиши билан куп утмай беморда иммунитет пасайиб кетади. Уларда ОИТСга хос харорат кутарилиши, тунлари терлаш, диарея ва лимфоадепопатия юзага чикади. ОИТСда рухий бузилишларлар келиб чикишининг асосии сабабларидан бири беморнинг сикилишидир. Бунда кузгалувчанлик, ипохондрик сикилиш депрессия, киска вактли реактив психозлар,параноид шизофренияга оид психозлар кузатилади. Шуни унутмаслик керакки, купинча депрессия ОИТСнииг биринчи синдроми булиши мумкин. Кузгалувчанлик куркув, анорексия ва уйкусизлик билан боради. Шунингдек, беморда мураккаб психопотологик белгилар келиб чикадики, шизофренияга ухшаш уткир, параноид ва депрессив психозлар хамда тургун гипоманикал ва маникал холатлар каби катор эндоген касалликлар билан киесий ташхишлаш керак булади. Бунда васваса майли, галлюцинация, параноид, вербигерация ва бошка сиптомлар кузатилади. Шу хил рухий холат ойлаб давом этади, кейин миянинг зарарланишига хамда, деменцияга утади. Агар беморнинг якинларидан бири ОИТСдан вафот этган булса, бемор уз-узини улдиришга харакат килиб куради. Бу касаллик невротик диперсияга нисбатан кам учрайди.Диперсия натижасида еки мустакил равишда беморда обсессив-комульсив бузилишлар тавсифлидир.Бу бузилишлар,беморникуп соатлаб уз танасидан тошмалар ахтариши,улим хакида уйлаши,касаллик юкиши мумкин булган жинсий алока хакида уйлаши каби холатларга олиб келади.Шуни хисобга олиш кераки,ОИТС нинг психапотологик симптомлари ракнинг терминал боскичидаги беморда кузатиладиган белгиларга жуда ухшаб кетади. Касалликнинг утиб боришига караб 40% холларда бош мия органик зарарланиши симптомлари, 80% холларда оператив йул билан диффуз энцефалопатияси тасдикланади. Бундай холларда беморларнинг диккати аста-секин пасаяди ва булиб утган вокеани тез унутади. Бир неча хафта ичида беморда акл пастлиги, онг бузилишлари, мутизм, сийдик-нажасни тута олмаслик ва кома юзага чикади. Компьютер томографиядан хар 10-13% холларда цербрал атрофия аникланади. Шундай килиб, ОИТС мураккаб, кам урганилган ва хозирча давосиз касалликдир. Бунда жуда куп аъзо ва тизимлар уз фаолиятини бажармай куяди. Айникса марказий нерв тизимидаги узгаришлар неврологик ва рухий бузилишларга олиб келадики, натижада беморни ижтимоий-мехнат ва рухий дезатаптацияга олиб келади. “Ари уяси” ишли ўйинини ўтказиш технологияси ва методикаси. Иш учун керак: Алохида қоғозда чиқарилган вазифа ва ситуацион масалалар вариантлари тўплами. Ҳар бир гурухчада қура ташлаш учун талабалар сонига мос бўлган рақамлар. Тоза қоғоз ва ручка. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling