Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг


Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар


Download 1.89 Mb.
bet6/52
Sana22.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1648301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Копия УМК Психиатрия ХТФ янги

2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар



нормал ва патологик анатомия ("асаб тизими", "бош мия"), нормал ва патологик физиология (нейрофизиология); биохимия (марказий асаб тизими биохимияси); умумий психология ("инсон рухий фаолиятининг конуниятлари"); неврология ("интоксикацион ва инфекцион, травматик, кон томирлар бузилишларига боглик марказий асаб тизими касалликлари, бош мия усмалари"), юкумли касалликлар (умумий ва нейротроп юкумли касалликлар); ички касалликлар (соматик ва эндокрин касалликлар), клиник фармакология (психотроп хусусиятга эга булган дори воситалар: нейролептиклар, транквилизаторлар, антидепрессантлар, психостимуляторлар, антиконвульсантлар).







3.Машғулотнинг таркиби



3.1. Назарий қисм
Психоген касалликларга рухиятга шикаст етказувчи омиллар таъсирида пайдо булган неврозлар ва реактив психозлар киради. Психогениялар кичик деб аталувчи еки чегара психиатриясига карашлидир. Кичик (чегара) психиатриясига яна психопатиялар хам киради. Кучли рухий шикаст етиши натижасида реактив психозлар ривожланади. Аввалгидан кучсизрок аммо давомли рухийтаъсиротлар неврозлар пайдо килади. Психоген касалликлар психозлардан фарк килиб функционал кайтиш хусусиятига эга ва шахсиятнинг интелектуал-мнестик суниши билан кузатилмайди. Аммо шахс учун айникса ахамиятли, суринкали, рухий шикастловчи таъсир холатларда вужудга келган невроз ва реактив психозлар давомли булиши мумкин.

НЕВРОЗЛАР.


Реактив психозлар каби, неврозлар психоген касалликлар ҳисобланади. Улар кучи ва ўткирлиги кам бўлган руҳий жароҳатловчи вазиятнинг узоқ вақт таъсири натижасида ривожланади. Бу ҳолатларда, одатда, оилавий-маиший, ишлаб чиқаришдаги келишмовчиликлар ҳақида гап кетиб, улар ҳатто ҳар доим ҳам бемор томонидан руҳий жароҳатловчи омил сифатида қабул қилинмайди. Руҳий фаолият бузилишлари чуқурлиги неврозларда нисбатан кам учрайди – бу ерда тафаккур, идрок ва онгнинг чуқур бузилишлари кузатилмайди, атрофдагиларга ва ўз ҳолатига танқидий муносабат сақланиб қолади. Неврозлар кўпинча конфликтли вазиятнинг соматик касалликлар, қаттиқ толиқиш, бошқа қўшимча зарарли омиллар билан биргаликда юзага келиб, улар, касалликнинг бевосита сабаби бўлмасада, катта патогенетик аҳамиятга эга. Шунингдек, баъзи туғма конституцион ҳусусиятлар муҳим аҳамият касб этади ва улар бир қатор шахсларда невротик реакцияларнинг жуда кўп учраши, оғирлиги ва давомийлигини белгилайди. Неврознинг клиникасида асосан вегетатив, соматик ва аффектив бузилишлар намоён бўлиб, улар яққол ҳулқ-атвор бузилишларини келтириб чиқармайди ва уларни нисбатан осонлик билан даволаш мумкин. Баъзи ҳолатларда, руҳий жароҳатловчи вазият йиллаб давом этганда, невроз шахснинг невротик ривожланишига ўтиши мумкин.
Неврозлар неврастения, истерия ва Ёпишқоқ ҳолатлар неврозига ажратилади.
Неврастения кўпинча тез толиқувчанликка мойил, кайфияти нотурғун бўлган шахсларда ривожланади. Бу ҳусусиятлар бу шахсларда оддий ҳолатларда ҳам кузатилади. Руҳий жароҳатловчи вазият таъсири остида уларда астеник синдром шаклидаги невротик реакция юзага келади. Иш қобилиятининг пасайиши, бош оғриғи, иштаха пасайиши, тунлари уйқусизлик ва кундуз куни ҳолсизлик уйқучанлик кузатилади. Беморларда диққатнинг концентрацияси бузилади. Улар тез хафа булувчан, сабрсиз, ипохондрик бўлиб қоладилар. Турли вегетатив бузилишлар кузатилади: артериал босимнинг ўзгарувчанлиги, тахикардия, кўп терлаш, тремор, кўпинча жинсий фаолиятнинг бузилиши кузатилади. Тез толиқувчанлик сабабли қўзғалиш бусағаси юқори кўтарилади. Беморлар қўзғалувчан бўлиб борадилар (“қўзғалувчан ҳолсизлик”), осон қўзғалувчан, кайфиятлари кескин ўзгаришларга мойил бўладилар. Бу ҳолатда неврастениянинг гиперстеник шакли ҳақида гап кетади. Агар касаллик клиникасида олдинги ўринга тез толиқувчанлик, апатия, бўшашганлик чиқиб қолса - бу гипостеник шакли дейилади.
Неврастенияни даволаш беморда конфликтли вазиятга нисбатан адекват муносабат ҳосил қилиш мақсадида психотерапевтик ёндошув, ва симптоматик таъсирлар биргаликда ўтказилиши зарур. Беморга узоқ давомли ҳордиқ зарур, яшаш шароитни ўзгартириш тавсия этилади. Беморни ўз кучига ишонишига эришиш, ижтимоий, оилавий муаммоларини оқилона ҳал қилиш йўлларини топишга ёрдам бериш муҳимдир. Медикаментоз воситалардан транквилизаторлар, баъзида уйқуни меъерга солиш учун – уйқу дорилар қўлланилади. Витаминотерапия, турли умумқувватловчи физиотерапевтик муолажалар кўрсатма бўла олади.
Истерия кўпинча руҳий жароҳатловчи вазиятга реакция сифатида истерик психопатик феъл-атвор белгилари бўлган шахсларда ривожланади, аммо патологик характерологик ҳусусиятлари бўлмаган шахсларда ҳам ривожланиши мумкин. Неврознинг бу тури кўпинча аёлларда учрайди. Истериянинг клиник белгилари жуда полиморф, шунинг учун у «буюк риёкор» номини олган. Истерик келиб чиқишга эга бўлган бузилишлар – оғриқлар, фалажликлар, қусиш ҳолатлари, спазмлар, кўрлик, карлик, тутқаноқлар ва бошқ. – ташқи кўриниши билан бошқа соматик ва руҳий касалликларнинг симптомларидан кам фарқланиши мумкин. Аммо, беморларни батафсил текшириш вақтида, уларда ҳеч қандай органик бузилишлар аниқланмайди. Баъзида руҳий жароҳатловчи вазият мазмунининг у ёки бу истерик белгилар билан боғлиқлигини кўриш мумкин, айниқса касаллик симптоми бемор кечинмаларининг символик намоён бўлиши билан боғлиқ бўлганда (масалан, истерик кўрлик умр йўлдошининг ҳиёнатига реакция сифатида, бемор буни ўз кўзи билан кўрганда) кузатилади. Локал бузилишларга боғлиқ бўлмаган ҳолда истерияли барча беморлар феъл-атворида кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, аффектларга мойиллик, театраллик, намойишкорлик ҳос. Улар ҳар қандай воситалар: ўз ташқи кўринишлари, сўзлашишда ўзини тутишлари, нигоҳлари, одатлари билан ўзларини атрофдагилар диққат марказига қўйишга интиладилар. Шунингдек ўзларини юқори баҳолашлари, бошқаларга ўхшамасликларини кўз-кўз қилиш, эгоизм ҳосдир. Шу билан бирга беморлар ўта ишонувчан, тақлид қилишга мойилдирлар.
Кўпинча истерияда тутқаноқ ҳуружлари кузатилади ва улар эпилептик тутқаноқларни эслатади. Аммо, бу касалликнинг бошқа белгилари каби, эпилептик тутқаноқлардан фарқланиб, конфликтли вазият билан боғлиқ ҳолда ёки беморга уни эслатилганда юзага келади. Беморлар ўз ҳатти-ҳаракатларини маълум даражада идора этиш қобилиятларини сақлаб қоладилар. Улар йиқилганда ўзларига эпилептик тутқаноқлардагига нисбатан камрок жароҳат етказадилар; тутқаноқ компонентининг яққоллиги, давомийлиги атрофдагиларнинг унга эътибор бериши билан боғлиқ бўлади. Унга ачинувчи одамлар олдида тутқаноқ узоқрок давом этади ва аксинча.
Касалликнинг бу ҳусусиятлари шу билан тушунтириладики, бу ерда онгнинг бутунлай йўқолиши содир бўлмайди. Шу сабаб билан беморларда пай ва кўз (шу қаторда қорачиқ) рефлекслари сақланган. Беморларда ҳар доим ҳам эпилептик тутқаноқларга ҳос бўлган тоник ва клоник тиришишларнинг яққол кетма-кетлиги кузатилавермайди. Беморларнинг ҳаракатлари хаотик ёки символик маънога эга – улар кийимларини йиртадилар, юзларини тирнайдилар ёки «эҳтиросли позалар»ни эгаллайдилар, қўлларини қайилтирадилар ва х.з. Истерик тутқаноқдан сўнг қисман хотиралар сақланиб қолиши мумкин. Тутқаноқларнинг давомийлиги нисбатан узоқ. Ўрта тиббий ходимнинг муҳим вазифаси - тутқаноқ ҳуружланини кузатув кундалигида батафсил ва аник ёзиб борилиши зарур.
Истерик неврозни даволашда марказий ўринни психотерапия эгаллайди ва у беморни реал ҳаёт шароитларига адаптациясига йўналтирилган бўлади. шуни ёдда тутиш керакки, истерия – бу касаллик, ва шунинг учун беморнинг ўзига хос ҳусусиятлари билан боғлиқ мазаҳ қилиш, тажанг муносабат кабиларни яхши муносабат, оғир босиқлик ва қатъийлик билан енгиб ўтиш лозим. Ўта эътиборлилик ва меҳрибонлик ҳам тавсия этилмайди. Фармакологик воситалардан транквилизаторлар кўп қўлланилади.
Ёпишқоқ ҳолатлар неврози кўпинча психастеник феъл-атвор белгилари бўлганда ривожланади, аммо аномал феъл-атвор ҳусусиятларига эга бўлмаган кишиларда ҳам учраши мумкин. У жуда ҳилма-ҳил Ёпишқоқ белгилар – шубҳалар, ҳавотирлар, фикрлар, қўрқувлар, ҳаракатлар ва бошқалар билан намоён бўлади. Кўпинча қўрқувлар (фобиялар) учрайди: рак билан касалланиб қолишдан қўрқиш (канцерофобия), сифилисдан (сифилофобия), юрак касалликларидан ўлишдан (кардиофобия), очиқ ва ёпиқ жойлардан, баландликдан, ўткир жисмлардан қўрқиш ҳолатлари ва х.з. Фобиялар руҳий жароҳатловчи кечинмалар таъсири остида юзага келади ва кейинчалик бемор онгида фиксацияланади. Аналогик вазиятнинг қайтарилиши ва ҳатто у ҳақида эслатиш хам ёпишқоқ қўрқувларни қайталанишига олиб келиши мумкин. Одатда улар, яққол вегетатив бузилишлар: кўп терлаш, тремор, гиперемия, юрак ритмининг бузилиши билан кечади. Касалликка танқид сақланган холда, беморлар одатда ўз қўрқувларининг асоссиз эканлигини тушунадилар, аммо у ҳақида ўйламасликка ўзларини мажбур қила олмайдилар. Бошқа фикрлар ва машғулотларга чалғиш уларга маълум даражада енгиллик беради. Ёпишқоқ ҳолатлар неврози ривожланиш жараёнида беморлар шаклига кўра турлича ритуаллар ишлаб чиқади ва улар ўзига ҳос ҳимоя реакциялари вазифасини бажаради. Кўпинча ташқи томондан улар тутуруқсиз ва маъносиз ҳаракатлардек кўринади. Масалан, бинодан чиқиш олдидаги қўрқувни енгиш учун, бемор девор буйлаб бир неча марта битта оёқда сакраши ва орқаси билан эшикдан чиқиши (унинг фикрича) зарур. Кўпинча ёпишқоқ рақамларни, харфлар, деразаларни, пиёда йўловчиларни санаш ва х.з.лар учрайди.
Ёпишқоқ ҳолатлар неврозининг давомийлиги турлича бўлади: бир неча ойдан бир неча йилгача.
Даволаш касаллик узоқ давом этганда осон кечмайди. Психотерапия катта ўрин эгаллайди. Даволашда нафақат беморда ҳозирги вақтдаги декомпенсация сабабларини аниқлаш, шунингдек, ўтмишда носоғлом фиксация бўлиб ўтган (баъзида болаликда), аммо ҳозир ёддан чиқиб кетган руҳий жароҳатловчи вазиятни аниқлашга ҳаракат қилиш ҳам муҳимдир. Беморга умумқувватловчи даволаш ва физиотерапия, транквилизаторлар (элениум, седуксен ва бошқ.) тавсия этилади.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling