Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 285.43 Kb.
bet3/10
Sana04.11.2023
Hajmi285.43 Kb.
#1747625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Битирув лойиҳа ишининг мақсади: “Фармацевтик технология, саноат фармацияси, фармацевтик биотехнология фанларининг моҳияти” мавзусини ўқитишда интерфаол усулларни қўллаш, назарий ва амалий масалаларни тадқиқ этиш ҳамда ўқитишни такомиллаштириш бўйича хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Битирув лойиҳа иши мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Биринчидан, Олий таълим муассасасида фармацияси факультети талабаларига ўқитилаётган “Фармацевтик технология, саноат фармацияси, фармацевтик биотехнология фанларининг моҳияти” мавзусини назарий ва амалий таҳлил қилиш;
Иккинчидан, “Фармацевтик технология, саноат фармацияси, фармацевтик биотехнология фанларининг моҳияти” мавзусини ўқитишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш йўлларини ёритиш;
Тўртинчидан, “Фармацевтик технология, саноат фармацияси, фармацевтик биотехнология фанларининг моҳияти” мавзусидан амалий топшириқлар ишланмасини тайёрлаш;
Бешинчидан, Олий таълим муассасаларида “Мутахассисликка кириш” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Битирув лойиҳа ишининг объекти. Тошкент фармацевтика институти Саноат фармацияси факультети талабаларига Мутахассисликка кириш фанидан “Фармацевтик технология, саноат фармацияси, фармацевтик биотехнология фанларининг моҳияти” мавзусини ўқитишнинг назарий масалалари ва ташкилий характерга эга бўлган маълумотларини ўргатиш ташкил этади.
Мавзунинг предмети. Саноат фармацияси факультети талабаларига Мутахассисликка кириш фанидан “Фармацевтик технология, саноат фармацияси, фармацевтик биотехнология фанларининг моҳияти” мавзусини ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланиш ҳамда уни назарий ва амалий тадқиқ этиш хисобланади.
Битирув лойиҳа иши назарий ва амалий аҳамияти. Олинган хулосалар натижасида “Мутахассисликка кириш” фани бўйича ташкилий характерга эга бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қолган мавзулар ва турдош фанларда амалий дастур бўлиши мумкин. Олинган хулоса ва билдирилган таклифлардан таълим муассасалари фаолиятида, “Мутахассисликка кириш” фанини ўқитишда ва такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.

Download 285.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling