Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Порошоклар таснифи. Порошокларга қўйилган талаблар
Download 285.43 Kb.
|
1.3. Порошоклар таснифи. Порошокларга қўйилган талаблар.
1. Бир хиллиги. Тайёрланган порошок оқ қоғозга сочилиб кўрилади (100г). Намуна порошок массасининг четидан, олдидан, оркасидан олинади. Хар бир намунада порошокнинг миқдори бир хил бўлиши керак. 2. Заррчалар ўлчами. Куролланмаган кўз билан кўрилганда порошок заррачалар ўлчами бир хил бўлиши керак. 3. Сочилувчанлиги. Порошок массалари бир хил бўлиши, котиб қолган нам катмоқлар бўлмаслиги керак. Масса осон сочилиши, оқиши керак. 4. Мазаси. Ўзига хос мазали бўлиши керак. Aччиқ мазани коррегирлаш керак. 5. Порошокларнинг оғирлиги. Ичиш учун порошоклар жудаям кам (0,1 г кам ) еки кўп (1 г кўп) оғирликка эга бўлмаслиги керак. Бу қўллаш учун қулайликка ега бўлиш учун. Тарозининг метрологик тавсифи унинг турғунлиги ишончлилиги, сезгирлиги ва доимийлиги каби кўрсаткичлами ўз ичига олади. 1) Турғунлиги - бу тарози елкасини мувозанат ҳолатидан чиқиб кетиб 4-6 марта ҳаракатлангандан кейин яна дастлабки мувозанат холатини егаллашга айтилади. 2) Ишончлилиги- бу тарозини ўлчанадиган модда ва тош ўртасидаги мувозанатига айтилади (тош билан ўлчанадиган моддани алмаштириб қўйган холатда ҳам биринчи мувозанат холатини кўрсатишига айтилади). 3) Доимийлиги - бу тарозининг бир хил шароитда бирорта моддани бир неча марта ўлчаганда ҳам, бир хил кўрсаткични кўрсатишига айтилади. 4) Сезгирлиги - бу тарозининг жуда кичкина оғирликни сезиб, ўз мувозанат холатидан чиқиб кетишига айтилади. Оғирлик ўлчов бирлиги қилиб килограмм қабул қилинган. Килограмм платина - ирридий қотишмаларидан тайёрланган силиндрсимон масса. Дорихонада иккинчи синф техник тошлар қўлланилади. Уларга май да (миллиграмм) - 10 мг дан 1000 мг гача ва йирик (граммли) - лг дан 200 г ёки 500 г гача бўлган тошлар киради.
Умумсатҳ ошиши билан дори модданинг тана билан туташган сатҳи ҳам ортади. Натижада ерийдиган моддаларнинг ериши тезлашади, танага сўрилиши кучаяди. қаттиқ моддаларга механиқ таъсир кўрсатиш ҳар хил бўлиши мумкин. Уларни парчалаш, майдалаш, езиш, ёриш, синдириш, кесиш, арралаш, уриш ёки шу усулларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади (1.1.-расм). 1.1.-расм. Майдалаш усуллари а — езиб майдалаш; б — ёриш; в — синдириш; г — кесиш; д — арралаш; е — езгилаб майдалаш; ж — уриб майдалаш; з — еркин тушиш. Ёришда – жисмнинг босим кўп таъсир қилинган жойи ёрилади.Ҳосил бўлган заррачалар бир-бирига ўхшаш бўлса ҳам шакли, катталиги жихатдан бир-бирига якин бўлади. Синдиришда — егилтирувчи кучлар остида жисм парчаланади. Парчаланишдан ҳосил бўлган заррачалар катталиги ва шакли жихатидан турлича бўлади. Кесиш ва арралашда - жисмларни белгиланган катталикда ва шаклда майдалаш мумкин. Янчишда - жисм сиқилувчи, чўзувчи, кесувчи, езувчи кучлар таъсирида майдаланади. Бунда майда кукунга ўхшаш маҳсулот ҳосил бўлади. Урилганда - мўлжалга олиб урилганда ёрилгандаги куч таъсири қайтарилиб жисм ёрилиши мумкин, умуман урилишда езиш таъсир кучи билан майдаланади. Дори моддалари физик жихатдан майдаланган, қаттиқлик жихатдан ўрта қаттиқликдаги қовушқоқ жисмлар бўлганлиги сабабли (хох кристал, хох аморф модда бўлсин) уларни майдалашда янчиш ва езиш усулидаги кучлар таъсиридан фойдаланилади. Езиш ва ишкалаш модда заррачаларини майдалаш билан бирга уларни ўзаро яхши аралашишини ҳам таъминлайди. Бу еса мураккаб кукунларни тайёрлашда айниқса кўл келади. Хозирги кунда елаки дорилар тайёрлашда уларни майдалаш ва аралаштириш учун дорихоналарда кадимдан маълум бўлган ҳовончадан (мортариа) фойдаланилади (1.2.-расм). Бизни елаки дори технологиясини ўрганиш бўйича қилинган ишларимиз асосида олган натижалар шуни кўрсатадики, уларнинг майдалик даражаси, майдалаш усуллари, аралаштириш усули унинг сифатига биосамарадорлигига таъсир етувчи омил ҳисобланади. Шу сабабдан бу технологик жараён ва майдалик даражасини ҳам таркиби турига қараб меъёрлаштириш керак. Уларнинг майдалиги 0,1-0,3 мм оралигида бўлиши мумкин. Дорихатларда кўп ишлатиладиган елаки дориларни мураккаб таркибларидан дорихонада ярим фабрикатлар тайёрлаб кўйиш мумкин. Бунда елаки дорилар таркиби ўрганилиб унинг кўп учрайдиган маълум бир қисми ярим фабрикат ҳолида тайёрланса бўлади. Елаки дорилар таркибини драже ҳолида ҳам тайёрлаш мумкинлиги Г. С. Юсупова томонидан кўрсатилган. Ҳовончалар ҳар хил ўлчам ва шаклда чиқарилиб, чинни, агат, латундан ясалади. Кундалик амалиётда енг кўп ишлатиладигани чинни ҳовончадир. Чинни ҳовончалар 7 хил ҳажмда чиқарилади. Чинни ҳовончалар юза томонидан силлик, ичи еса говак ва нотекис бўлади. ПЕСТИК–ПИСТИЛЛA- (ҳовонча дастаси) ҳам чиннидан тайёрланади. Чинни қаттиқлиги етарли даражадаги жисм бўлса, мўрт ҳисобланади. Езишга бошқа моддаларга нисбатан чидамли ҳисобланади. Шунинг учун у дорихона ҳовончалари тайёрлашда асосий хом ашё ҳисобланади. Ҳовончада модда даста ва кўл ёрдамида майдаланади, бунда тирсак ва елка кучлари ишлатилмаслиги лозим. Заҳарли ва шиллик пардаларга таъсир кўрсатувчи моддаларни майдалаш учун усти ёпиладиган ҳовончалар ишлатилади. Бу биринчидан модданинг йўколишини камайтирса, иккинчидан ишлаётган ишчини мухофаза қилади. Бундай ҳовончаларнинг дастаси механиқ айлантиргич — "кўл"га уланган бўлиб, асосан катта ўлчамдаги ҳовончаларга (диаметри 300 — 400 мм) мўлжалланган. Ҳовонча ўрнида ишлатиш учун кичик ҳажмли дори майдалайдиган аппаратлар ҳам тавсия қилинган бўлиб, улардан бири М. Х. Исламгулов аппаратидир (1.5.-расм). Майдаланган кукунни яна аппарат қопқоғига тўкиб (аг¬дариб), ичидаги кукун қопқоқка ўтказилади. Уни очиб ичидан майдаланган, аралаштирилган кукун олинади. ПД-2 дозалаш аппарати Бу автоматик дозатор вертикал жойлашган 140 см3 ҳажмдаги бункердан (1), унинг устида ўрнатилган мотор (2) га бириктириб бункерга туширилган аралаштиргич (3) ва шнек (4) дан ташқил топган. Бункер остига кўл тарозисининг бир елкаси ва палласи жойланган. Тарозининг ўнг елкаси бункер тўкилиш огзига келтирилган бўлиб, у дозалашга мўлжалланган туби очиладиган палла (5), чап елкасида еса тошларга мўлжалланган палла (6) жойлашган. Паллалар посангисини келтиришга мўлжалланган микровинт (7) елка ўртасида жойлашган. Бункер, електромотор ва тарозилар бир устунда (8) махкамланган бўлиб, уларнинг тагига фотоелемент ва кукун тўкишни таъминлайдиган механизм жойланган. Ёруглик туйнуги (9) ва ёритиш асбоби (10) устуннинг олд қисми ва улар орасига, тарозининг ўнг елкасига байрокча (11) ўрнатилган. Дозалайдиган палласининг очиладиган тубига мувозанатлантирувчи ричаг ўрнатилган бўлиб, у ричагга қўйилган юк таъсирида палла тубини кукун тўлгунча очилмай туришини ва очилган тубнинг қайта ёпилишини таъминлайди. Дозаторда тинчлантирадиган ва тираладиган механизмлар (12, 13, 14) елка ва паллаларни иш пайтида тинчлантиришга мўлжалланган. Дозаторда ишлашдан олдин, уни керак бўлган дозадаги кукун миқдорига мослаштирилади. Яъни 0,5 гача оғирликдаги кукун учун 1 ёки 2— шнек ўрнатилади. 0,5 гр дан ортиқ шнек учун 3 ёки 4— шнек ўрнатилади. Дозаторнинг ўртача ишлаш меъёри минутига 10-12 кукундан бўлади. Елаки дориларни қадоқлаш Дозаланган кукунларни қадоқлаш учун асосан 7,5*10 см ўлчамда кесилган когоз ёки шу ўлчамда фабрикада тайёрланган когоз капсулалар ишлатилади. Гигроскопик хусусиятга ега бўлган моддалар, учувчан ва кучли ҳидли моддалар мумли (чарта cерата) ёки парафинланган когозларга (чарта параффината), мойсимон хусусиятли моддалар пергамент когозларга (чарта пергамента) ўралади. Ўраш жараёни 1.10.-расмда кўрсатилган. Порошокларни капсулага ураш жараёни. Кукун таркибидаги моддаларнинг ёмон таъми, ҳиди ва мазасини никоблаш, рангли моддаларнинг ифлослантиришини йўкотиш мақсадида (метилен кўки, рибофлавин, фаоллаштирилган кўмир) ҳамда дори моддаларни меъда суюқлиги таъсиридан сақлаш мақсадларида елаки дорилар крахмал ёки желатинадан ясалган капсулаларга жойлаштирилиши мумкин (10-расм). Крахмал капсулалар. Капсулаларга жойланган кукунлар картон кутича еки шиша идишларда берилади. Кукун таркибига учувчан моддалар кирса, улар огзи яхши ёпиладиган шиша идишларга солинади. Таркибида Заҳарли моддалар сақлаган кукунларни қадоқлашда унинг мустахкамлигига еътибор бериш керак. Зарурат бўлса уларни сургич ёки мум билан мухрлаш зарур. Дозаланмаган кукунларни когоз халталарда ҳамда картон кутичада қадоқлаб бериш ёки шиша, пластмасса ва тунука идишларга солиш мумкин. Download 285.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling