Тошкент тиббиет академияси


Download 167.5 Kb.
bet3/11
Sana24.12.2022
Hajmi167.5 Kb.
#1063855
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 Офтальмология фани ва унинг вазифалари Кўз рефракцияси ва акко

Маърузанинг мақсади ва вазифалари
Маърузанинг мақсади: Талабаларни офтальмоло­гия­ тарихининг асосий боскичлари билан таништириш, чунки тарихсиз келажак йукдир. Талабаларга рефракция хакида тушунча бериш, клиник рефракциянинг турлари, уларни кўриниши, коррекция принциплари, даволаш усуллари ва асоратларини еритиш. Пресбиопия хакида тушунча бериш.
Маърузанинг тарбиявий мақсади: Талабаларни илгор давлатлар ва Узбекистон олимларининг офтальмология сохасида килган буюк хизматлари билан таништириш мухим тарбиявий ахамиятга эга. Буюк олимларнинг офтальмология фанига киритган янгиликлари; уларни амалиётга куллаш буйича килган ишлари билан талабаларни таништириш, уларни мустакил фикр юритишга, уз мақсадига эришишда мехнатсевар булишни, катъийятликни, жавобгарлик хиссини ва шахс сифатида шаклланишни ривожлантиради.
Маърузанинг вазифалари:
1. Офтальмологиянинг ривожланиш даврларини ёритиб бериш.
2. Офтальмологиянинг ривожланиш даврлардаги олимлар хиссасини ёритиб бериш.
3. Узбекистон Республикасида яшаб офтальмология фанига уз хиссаларини кушган олимларнинг хизматларини ёритиш.
4. Стоматология факультети талабаларига клиник рефракции турлари: миопия, гиперметропия, ва астигматизм хакида тушунча бериш.
5. Аккомадация, кўришда аккомадациянинг ахамияти ва пресбиопия хакида тушунча бериш.
Мавзуни асослаб бериш.
Талабалар офтальмология­ни яхши узлаштиришлари учун фанни тарихини билишлари лозим. Шунинг учун офтальмология тарихидаги олтита давр ва шу даврда яшаб ижод килган олимларнинг кушган хиссаларини яхши билишлари керак. Шу билан бир каторда Узбекистонда яшаб офтальмологиянинг Республикада ривожланишида катта хизмат кўрсатган олимлар хакида билишлари зарурдир.
Бундан ташкари куз рефракцияси турлари, уларни этиопатогенези, даволаш, коррекция турларини билишлари шарт. Рефракция – бу кузнинг оптик-физиологик холати булиб, бунда кузга тушаетган параллел нурлар кузнинг нур синдириш системасидан (шаффоф кисмлардан) утиб, тур пардада тасвир хосил килиши. Ушбу маруза булажак стоматолог шифокорларга клиник рефракция хакида умумий тушунча бериш, уларнинг коррекция килиш куникмаларига ургатади.


Download 167.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling