Тошкент тиббиет академияси


Download 167.5 Kb.
bet4/11
Sana24.12.2022
Hajmi167.5 Kb.
#1063855
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 Офтальмология фани ва унинг вазифалари Кўз рефракцияси ва акко

Маърузанинг матни:
Офтальмологияни номини Гиппократ офтальмос – куз, логос – фан дегандан келиб чикган холда. Офтальмология умумий ва клиникга булинади. Умумий офтальмология кўрув аъзосини ва ердамчи аппаратини тузилиши, озикланиши, иннервацияси, фаолиятлари ва текшириш усулларини еритади. Клиник офтальмология эса – кўрув аъзосини ва ендош ердамчи аппаратини касалликлари этиологияси, патогенези,клиникаси,асоратлари ва даволаш принциплари, профилактикасини еритади.
Куз ердамида миз атроф мухитдан 85% маълумотни оламиз. Хеч кандай аъзо бундай информативликга эга эмас.
Барча организмни умумий касалликлари кўрув аъзосида узгаришларга ва кўришни пасайишига олиб келиши мумкин, барчаси эса кўрликга хам олиб келади. Шунинг учун УАШ асосий вазифаси бу вактида эрта диагностика ва кўрликни, кузи ожизликни олдини олишдир. Бундан ташкари куп касалликлар ишлаб турган одамларда учрайди. Бу эса социал ахамиятга эгадир.
М.В. Ломоносов айтганки - хар бир фан учун тарихни билиш хозирги холатини тушиниш ва кайси йулдан олдинга юришга ердам беради.
Шунда йкилиб офтальмология тарихи тахминий олтита даврга булинади.

  • «Ўрта аср» офтальмологияси

  • «Янги тарих» давр офтальмологияси

  • Фан сифатида офтальмологиянинг шаклланиши

  • XX аср офтальмологияси


Кадимги давр офтальмологияси: Гиппократ ва Ибн Сино давридаги офтальмология тарихи
Офтальмология кўрув анализаторини урганувчи фандир. Офтальмология хакидаги биринчи билимлар Мисрда 4400 йил аввал фараонлар китобларида – папирусларда уз аксини топган. Биринчи окулист булиб Пепи Анк Ири хисобланади, эрамиздан 1600 йил аввал у папирусларда гилайлик, шох парда чандиклари, геморрагиялар, еш окиш ва куздан йиринг окиш каби касалликлар хакида езган. Эрамиздан 320 йил илгари Гиппократ уз китобида ёзади: «Куз касалликлари ичида бир касаллик борки, унда корачик яшил рангга киради», – шу билан назла касаллигининг асосий белгисини кўрсатиб кетган.
Бундан 1000 йил илгари Абу Али ибн Сино (Авиценна) тиббиёт конуни хакида китоб ёзиб кетган бўлиб, Узбекистонда 5 таси нашр этилган. Шу китобнинг 3 – жилди офтальмологияга багишланган булиб, кўрув аъзоларининг анатомияси, физиологияси, турли касалликларнинг белгилари ва даволаш усуллари батафсил ёзилган.
14 асрда Сальвино Армати – венециан, венециан шишасини яратувчиси куз ойнакни яратган. 15 асрда Лионардо да Винчи шу куз ойнаклар оркали куеш нурини деворга тушириб, куз гавхари нурни синдириб тур пардага туширишини аниклаган. Ойнакларни нисбий ва манфийларга ажратган ва уларни нур синдириш кучини – диоптрияни санаш йулини ишлаб чикган. Рефракция хакида тушунча берган.

Download 167.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling