- Дарҳол электр токи таъсирини тўхтатиш. Сўнг беморни хавфсиз жойга олиб ўтиб, ҳаётий белгилар аниқланади. Агар нафас ва юрак тўхтаган бўлса, юрак-ўпка реанимацияси ўтказилади. Беморлар албатта кардиореанимация бўлимларига госпитализация қилиниши шарт
ОРГАНИЗМНИНГ УМУМИЙ СОВУҚ ЕЙИШИ - Совуқ температуранинг умумий организмга таъсири натижасида ривожланадиган патологик жараён ҳисобланади.
- Патогенези.
- Совуқ сув ёки ҳавонинг организмга таъсири - музла-ган сувда ўлим 30 дақиқа ичида, асосан ўткир юрак қон-томир етиш-мовчилиги оқибатида, 0° ли ҳавода 10-12 соат ичида асосан узунчоқ мияда температуранинг 23-24°С га пасайиши оқибатида келиб чикади,
Клиникаси. - 4 босқичда кечади:
- I - босқич организмнинг компенсатор механизмларининг ишга туши-ши билан характерланади. Исешушк йўқотилиши термогенез ҳисобига тўлдирилади. Умумий тана ҳарорати нормал кўрсаткичларда қолади. Ҳуши жойида, нафас ва қон айланиши бузилмаган. Шошилинч ёрдам талаб қилмайди.
- II босқич (адинамия босқичи) умумий тана ҳароратининг 30°С гача, ректал температуранинг 33-35°С гача пасайиши кузатилади. Бемор атрофга бефарқ, дизартрия, ҳаракат координацияси бузилган. Териси оқиш, совуқ, брадикардия, гипотония кузатилади.
Клиникаси. - III босқич (ступороз) умумий тана ҳароратининг 29-25°С гача, ректал температуранинг 32°С гача пасайиши кузатилади. Кома, нафас ва қон айланиш тизимида бузилишлар кузатилади. Гипорефлексия, брадикардия, гипотония. 25°С дан ҳарорат камайганда ютиш рефлекси ҳам сусаяди.
- IV босқич (тутқаноқлар босқичи) тана ҳароратининг 25°С ва ундан паст, ректал температуранинг 30°С дан пасайиши. Тоник ва клоник тутқаноқлар, патологик нафас кузатилади. Предагонал давр бўлиб тезликда ўлим юз беради.
Даволаш. - Агар нафас ва юрак фаолияти тўхтаган бўлса, юрак-ўпка реанимацияси ўтказилади. Агар бемор ҳушида бўлса, иссиқ суюқликлар ичирилади. Ректал ҳарорат 34°С га кўтарилгунча 28-45°С ли ванналарга солинади. Кейинчалик бемор иссиқ қилиб ўраб қўйилади. Шокка қарши ва симптоматик терапия умумий ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |