Тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти «пахта саноати технологияси» факультети 24-18 гуруҳИ 1-босқичда


Download 97.26 Kb.
bet10/19
Sana24.03.2023
Hajmi97.26 Kb.
#1292301
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Баённомалар

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1.Мураббий ахбороти қабул қилинсин.

3.ЭШИТИЛДИ: Муқимов Н.Б, 3а-18 гуруҳ талабаларига “Талаба-ёшларга вафодорлик фазилати, садоқат, ахду-паймонида, сўзда, ваъдада қатьий туриш, тилни ёлғон, бўҳтон ва ғийбат сўзлардан тийишга ўргатиш” Дунёда глобаллашув жараёнлари кучайиб бораётган, ахборот оқимининг кундан-кунга тезлашиб, кўлами кенгайиб бораётган бугунги даврда бутун инсоният олдидаги энг долзарб, глобал муаммолар қаторида миллатларнинг жаҳон тамаддунида ўзини-ўзи сақлаб қолиши масаласи кун тартибига чиқиб қолгани, ҳеч кимга сир эмас.
Бугун оммавий маданият шаклларида ер юзида мавжуд барча миллатларнинг онгу-шуурига ҳуруж қилиб, уларни миллат сифатидаги хусусиятларини, ўзлигини йўқотишига олиб келаётган “янгича қадриятлар”, “ғарбона урфлар” ИНСОН деган барча маҳлуқотлар ичидаги мукаррам зотнинг ўз рутбасидан пастга тушиши, тубанлашуви, ақл-идрокнинг ҳам қуввати етмайдиган, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган даҳшатли ишларга қўл ураётгани, айниқса, ҳаттоки бу ҳолатнинг оддий, барча бирдай, шунчаки қабул қилиб қўйиши мумкин бўлган “меъёр”га айланиб бораётгани даҳшатнинг ўзгинасидир.
Ижтимоий тармоқларда кишилар орасида “ғайри урф”га айланаётган турли жиноятлар, пичоқбозликлар, хунрезликлар, инсон жонига, молига қасд қилишлар, инсонни масхара қилиб, “ўзининг кундалик ташвишлари билан тинч кетиб бораётган қари кампирнинг бошига пақир кийдириб, уни уриб, ҳушидан кетказишга жазм қилаётган, ҳадди сиғаётган “авлод”, бу воқеани кулиб, яйраб, завланиб, хотиржамлик билан бир-бирига “улашаётган” авлоднинг бу қадар тубанлашувига нима сабаб бўлди?
Албатта, бундай ҳати-ҳаракатларни вужудга келишида жуда кўплаб омилларнинг таъсири бор. Ахборот технологиялари, мафкуравий ҳуружлар, ижтимоий тармоқлар, таълим-тарбиянинг ўз вақтида берилмаслиги, ғарбга тақлид, оммавий маданият ва ҳоказолар. Бироқ, муаммонинг туб илдизи илмсизлик, фикрсизлик, воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англай олмаслик, тафаккур қилмаслик, тўғри, оқилона ёндашувнинг йўқлигидир.
Миллатни қачон маҳв этиш мумкин? ХХ аср бошларида айни саволнинг жавобини ва амалиётини кўрганимизни эсга олайлик. Туркистонни мустамлакага айлантириш мақсадида муқаддас заминимиз тупроғига қадам қўяр экан, рус қўшинларининг нуфузли ҳарбийларидан бири миллий қадриятлар, урф-одатлар, илм аҳлларини йўқотиш орқалигина бу ўз мақсадларига эришиши мумкинлигини ошкор қилган эди.
Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, миллатнинг ўзлигини, унинг яхлитлигини, жипслигини, дунё тамаддунидаги ўрни ва мавқеини сақловчи омил – бу миллий қадриятларга авлодларнинг муносабати қандайлиги билан боғлиқдир.
Яратганга беадад шукурлар бўлсинким, ўзбек миллатида қадрият, тарбия, одоб-ахлоқ, ор-номус, андиша, ибо, ҳаё, ўзаро меҳр-мурувват, оқибат каби инсоний фазилатлар улуғланиб келади. Баъзан ҳамюртламизнинг қилаётган саховатпешаликлари, хайрли амаллари, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, инсон зотигаки эҳтиром кўрсатиши кишининг бўйини тоғларча ўстиради, чексиз қувонч бахш этади. Бироқ бундай кишиларнинг сони чекланган, айни амалларнинг кўлами ўзбек халқининг сонига нисбатан етарли эмас.
Ҳозирги даврнинг кун тартибидаги энг зарур бўлган – ёшларга ана шу фазилатларни юқтириш, уларнинг онгу-шуурига эзгулик, яхшилик, инсонпарварлик ғояларини сингдириш масалалари чиқмоқда.
Таълим-тарбия билан боғлиқ барча бўғиндаги муассасаларда ёшларга вафодорлик фазилати, садоқат, аҳду-паймонида, сўзда, ваъдада қатъий туриш, тилни ёлғон, бўҳтон ва ғийбат сўзлардан тийишга ўргатиш ҳам юқорида таъкидланганидек, миллий тарбиямизнинг ажралмас қисмларидан бири сифатида муҳим аҳамиятга молик бўлган жиҳатдир.
Ўзбек миллати ҳақида гап кетганда, аввало унинг ислом динига эътиқод қилишини назарда тутиш лозим. Гап шундаки, бугунги кунимизга хос бўлган ғайриахлоқий ҳатти-ҳаракатларнинг содир бўлишига, биринчи галда, имон-эътиқоддаги сустлик, маънавий қашшоқлик, жоҳиллик, илм олишга интилмаслик, китоб мутолаа қилмаслик сабаб бўлмоқда, десак, тўғри бўлади. Ислом дини эса барча динлар орасида инсонларни маърифатга ундовчи, тўғри йўл кўрсатувчи, тинчликка чорловчи диндир.
Муқаддас динимизда мўъминнинг барча хислат ва фазилатлари тўғрисида кўпгина ҳадислар, ҳикматли фикрлар, ҳикоят ва ривоятлар келтирилган. Айниқса, бугун баҳсга киришганимиз, вафодорлик фазилати, садоқат, аҳду-паймонида, сўзда, ваъдада қатъий туриш, тилни ёлғон, бўҳтон ва ғийбат сўзлардан тийиш ҳақида ҳам жуда кўп манбаларда баён этилган.
Ҳадиси шарифда келтирилган қуйидаги ҳадислар орқали ҳам инсонларнинг юыорида биз санаган фазилатлари ва қусурлари ҳақида сўз кетади.
Омонат қўйган кишининг омонатини ўз вақтида адо этинг. Ҳаққингизга хиёнат қилган кишига сиз хиёнат қилманг!
Гарчи Хитойда бўлса ҳам илмга интилинглар, чунки илм олишга ҳаракат қилиш ҳар бир мўминга фарздир.
Садақанинг афзали мўмин кишининг илм ўрганиб, сўнг бошқа мўмин биродарларига ҳам ўргатишидир.
Сочи оқарган мўйсафидни, Қуръонни ёд олиб, унинг маъноларига беҳуда чуқур кетмаган ва уни тарк ҳам қилмаган қориларни ва одил подшоҳни ҳурматлаш – Тангрини улуғлаш билан баробардир.


Download 97.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling