Тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти «пахта саноати технологияси» факультети 24-18 гуруҳИ 1-босқичда


Download 97.26 Kb.
bet8/19
Sana24.03.2023
Hajmi97.26 Kb.
#1292301
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Баённомалар

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1.Мураббий ахбороти қабул қилинсин.
2.ЭШИТИЛДИ: Муқимов Н.Б, 3а-18 гуруҳ талабаларига “Марказий сайлов комиссияси аъзолари дахлсизлик мақоми бўйича олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ва сенати аъзоларига тенглаштирилди”.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз ифодасини топди.
Қарор билан сайлов тизими ва қонунчилиги янада либераллаштирилади, сайлов комиссияларининг фаолияти самарадорлиги оширилади. Марказий сайлов комиссиясининг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнида, ташкилий, ахборот-таҳлилий, услубий, маслаҳат функциялари кучайтирилади, мақоми мустаҳкамланади ҳамда оптималлаштирилади.
Тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, сайловларни бошқариш тизимини модернизация қилиш, сайлов жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам қарордан ўрин олган.
Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш ва ўқитиш тизимини жорий этиш, сайловчилар ҳамда сайлов жараёни бошқа субъектларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга эътибор кучайтирилади.
Қарор билан “Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.
Эндиликда Марказий сайлов комиссияси мажлислар ўтказиш, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан ташриф буюрувчи расмий делегациялар ва кузатувчиларни қабул қиладиган заллар, шунингдек, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган хоналардан иборат алоҳида бинога эга бўлади.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1.Мураббий ахбороти қабул қилинсин.
3.ЭШИТИЛДИ: Муқимов Н.Б, 3а-18 гуруҳ талабаларига “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, юксак профессионал кадрлар салоҳиятини шакллантириш мақсадида:
Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилсин.
“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг янги устувор йўналишлари белгилаб берилди” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 
Давлатимиз раҳбари барча ислоҳотлардан асосий мақсад одамлар ҳаётини яхшилаш экани, сифатли тиббий хизмат бу борада муҳим ўрин тутишини таъкидлади. 
Кейинги икки йилда Президентнинг соҳага оид 50 та фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг 70 дан зиёд қарор ва фармойишлари қабул қилинди. 6 та янги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиб, улар сони 16 тага етди. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда уларнинг 10 та филиали иш бошлади. Туман ва шаҳар шифохоналарида 306 та янги ихтисослашган бўлим, 1 минг 200 та тез тиббий ёрдам шохобчаси очилди. 
Умуман олганда, жорий йилда тиббиёт соҳасига давлат бюджетидан 2017 йилга нисбатан 40 фоиз кўп маблағ ажратилди. Йиғилишда келаси йил соҳага қарийб 30 фоиз кўп маблағ йўналтириш режалаштирилгани қайд этилди. 
Президентнинг яқинда қабул қилинган “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳадаги яна бир ижобий янгилик бўлди. Унга мувофиқ, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 1 декабрдан 20 фоизга, 2019 йил 1 апрелдан яна 15 фоизга оширилади. 
Фармон ва қарорлар чиқарилиб, соҳага шунча имкониятлар яратилди, долзарб масалалар ҳал қилиб берилди. Лекин соғлиқни сақлаш тизимида кутилган натижалар кўринмаяпти. Айниқса, туманлар, чекка қишлоқлардаги аҳоли тиббий хизматдаги жиддий ва туб ўзгаришларни ўз ҳаётида сезаётгани йўқ, деди Шавкат Мирзиёев

Download 97.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling