Тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти «пахта саноати технологияси» факультети 24-18 гуруҳИ 1-босқичда


Download 97.26 Kb.
bet4/19
Sana24.03.2023
Hajmi97.26 Kb.
#1292301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Баённомалар

2. ЭШИТИЛДИ: Парманов А.Э. АҚШ Давлат департаментининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда ҳар йили 650 дан ортиқ террористик ҳодисалар содир этилмоқда. Бу дегани - ҳар куни дунёнинг у ёки бу бурчагида кимларнидир қўрқувга солиш орқали муайян мақсадларга эришишни кўзлаган, камида иккита қўпорувчилик амалга оширилмоқда. Хатарли жиҳати шундаки, уларнинг сони мунтазам ошиб бормоқда. Масалан, 1992-йилда ана шундай нохуш воқеаларнинг умумий сони 362 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 600 дан ошиб кетди. Шиддат билан чуқурлашиб бораётган дунёнинг глобаллашуви, содда қилиб айтганда, унда кечаётган жараёнлар деярли барча мамлакатларни қарийб бирдек қамраб олаётгани бу каби ғайриинсоний ҳаракатларнинг хатарли оқибатларини жиддий оширмоқда. Экстремизм ва терроризм одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончига путур етказибгина қолмасдан, балки халқаро миқёсдаги муаммоларни, жумладан, турли диний эътиқод вакиллари бўлган халқлар, ҳаттоки, цивилизациялар орасидаги ўзаро ишончга соя ташламоқда, жаҳон тараққиётининг тамал тоши бўлган халқаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликнинг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Келтирилган маьлумотлар инобатга олинсин.


2. Олинган маьлумотларни тарғиб қилиб кунлик хаётда улардан унумли фойдаланилсин.
3. ЭШИТИЛДИ: Парманов А.Э. Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва ноқонуний меҳнат миграциясининг аянчли оқибатлари, унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида керакли маълумотлар берилди.
Энг муҳими, эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлмиш ёш авлод янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, шу юртнинг ҳақиқий эгаси, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етмоқда Айни шундай ёшларни ҳал қилувчи куч сифатида тайёрлаш давлат ва жамиятнинг устувор вазифаси даражасига кўтарилгани нақадар узоқни кўзлаган тарихий қадам бўлгани тобора аён бўла бормоқда. 
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Келтирилган маьлумотлар инобатга олинсин.


2. Олинган маьлумотларни тарғиб қилиб кунлик хаётда улардан унумли фойдаланилсин.

Гурух мураббийи: Парманов А.Э.

Гурух сардори: Ғуломов А.



Download 97.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling