Тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти «пахта саноати технологияси» факультети 24-18 гуруҳИ 1-босқичда
Download 97.26 Kb.
|
Баённомалар
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1.Мураббий ахбороти қабул қилинсин. 2.ЭШИТИЛДИ: 2019 йил 7-октябр куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Олий Мажлиси вакиллари палатаси раисини фабул қилди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Шавкат Мирзиёев музокарасида Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Президентимиз мамлакатимиз делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ишончли ва узоқ муддатли шерик бўлган Тожикистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини алоҳида таъкидлади. Олий мартабали мехмон Ўзбекистонда олиб борилаётган оқилона сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар нафақат аҳоли фаровонлигини ошириш, мамлакатнинг етакчи давлатлар сафига кириши, балки Марказий Осиёда тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Икки давлатнинг халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этишга доир ёндашувлари яқин ёки мос экани қайд этилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақа давлатларининг изчил тараққиётга эришиши мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди. Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш муҳимлигини қайд этдилар. Минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг муҳим шарти сифатида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш зарурлиги яна бир бор таъкидланди. Бунда олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан тўғридан-тўғри сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш ушбу муаммони ҳал этишнинг бирдан-бир йўли эканига эътибор қаратилди. Кейинги йилларда сиёсий мулоқот фаоллашгани ва бундан буён мунтазамлик касб этиши лозимлиги таъкидланди. Ҳукуматлар ва вазирликлар даражасида мунтазам мулоқот амалга оширилмоқда. Ташқи сиёсий идоралар ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда. Парламентлараро алоқалар изчил ривожланмоқда. Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, технологиялар, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси фаолиятига ижобий баҳо берилди. Ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Мамлакатимиз тарихи ва маданияти халқаро ҳамжамиятда, жумладан, илмий доираларида доимо катта қизиқиш уйғотиб келган. Ташриф доирасида автомобиль транспортида халқаро йўловчи ва юк ташиш, туризм соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар, Тожикистон тараққиёт агентлиги билан 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисида аҳдлашув битими имзоланди. Download 97.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling