Тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти «пахта саноати технологияси» факультети 24-18 гуруҳИ 1-босқичда
Download 97.26 Kb.
|
Баённомалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАРОР КИЛИНДИ
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1.Мураббий ахбороти қабул қилинсин. 3.ЭШИТИЛДИ: Таниқли ўзбек педагоги ва олими Абдулла Авлонийнинг педагогикага оид асарлари ичида унинг 1913 йилда ёзган ва 1917 йилда иккинчи бор нашр килинган «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» номли асари XX аср бошларидаги педагогик фикрлар тараққиётини ўрганиш соҳасида катта аҳамиятга моликдир. Бу асар мазмун томонидан муаллифнинг бошқа ижтимоий ва педагогик асарлари билан узвий боглиқдир. «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асари ахлокий ва таълимий тарбиявий асардир. Асарда инсонларни «яхшиликка чакирувчи, ёмонликдан кайтарувчи» илм-ахлок хакида фикр юритилади. Шу жиҳатдан қараганда бу асар Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билик», Кайковуснинг «Қобуснома», Носир Хусравнинг «Саодатнома», Саъдийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Жомийнинг «Баҳористон», Алишер Навоийнинг «Махбуб ул-кулуб», Аҳмад донишнинг «Фарзандларга васият», Воиз Кошифийнинг «Футувватномаи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати» асарлари шаклидаги ўзига хос тарбиявий асардир. Шуни таъкидлаш лозимки, XX аср бошларида бундай асарни яратиш, миллий гоя, миллий руҳ синдирилган таълим-тарбиявий ишларнинг тадбиқ этилиши педагогика оламидаги йирик кашфиётдир. Абдулла Авлоний педагог сифатида бола тарбиясининг роли ҳақида фикр юритиб «Агар бир киши ёшлигида нафси бузилиб, тарбиясиз, ахлоқсиз бўлиб ўсдими, оллоҳу акбар, бундай кишилардан яхшилик кутмоқ, ердан туриб юлдузларга қўл узатмоқ кабидур», дейди. Унинг фикрича, болаларда ахлоқий хислатларнинг таркиб топишида ижтимоий муҳит, оилавий шароит ва боланинг атрофидаги кишилар катта аҳамиятга эга. Ўзбек педагогикаси тарихида А.Авлоний биринчи марта педагогикага «Педагогия», яъни бола тарбиясининг фани демакдир», деб таъриф берди. Табиий, бундай таъриф Авлонийнинг педагогика фанини яхши билганлигидан далолат беради. Абдулла Авлонийнинг кўплаб хорижий тилларни билиши, араб, форс, рус, озарбайжон тилларини мукаммал эгаллаши, Шарқ халқлари илмий меросини чуқур ўрганганлиги «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» китобини яратишда, ўзбек ва тожик адабиёти класссикларининг асарларидан ижодий фойдаланиш имконини берди. У мазкур асарни ёзишда халқ педагогикасидан ўринли фойдаланиб, асарни 64 бобдан иборат тарзда баён этди. Ҳар бир боб ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, таълим-тарбия масалаларини ёритишда бири иккинчисини узвий тўлдиради ва такомиллаштиради. Муаллифнинг хизмати шундаки, у мазкур асарни ёзишда ҳар бир бобнинг максад-вазифаларини илмий, услубий жиҳатдан асослаб, содда ва равон тил билан ўқувчиларга тушунарли ҳолда баён эта билди. Буни биз асарнинг асосий ғояси, йўналишлари, тарбия турлари ҳақида баён этган фикр мулоҳазаларида кўрамиз. Дарҳақиқат, Абдулла Авлоний тарбиясидаги асосий ғоя, бу бизлар учун: «Ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат- ё фалокат масаласидир» дея мушоҳада килиши, унинг тарбия соҳасида жуда катта ва кенг билимга эга эканлиги, комил инсонни тарбиялашда таълим-тарбиянинг ҳар бир йуналишига эътибор бериш кераклигини, онг ва тафаккурни, илмий дунёқарашни шакллантиришда тарбия катта рол уйнашини моҳирона ифодалай билиши, таҳсинга лойикдир. Бу ғоя ўз навбатида ёш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат, инсонпаварлик, одамийлик, олижаноблик, меҳнатсеварлик, иффатли, меҳр-оқибатли, интизомли, адолатпарвар, миллат ғурурини эъзозловчи, улуғ аждодларимиз анъаналари ва илмий меросларини кўз қорачиғидай асраш, ахлоқий пок инсон бўлиб етишиш борасидаги асосий мезон ҳисобланади. Таълим-тарбия онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган олий мақсад- озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди. Кўриб турганимиздек, буларнинг барчаси бир-бири билан занжир каби чамбарчас боғлиқ масалалардир», дея илгари сурган фикр ва мулоҳазалар Абдулла Авлоний ижодига берилган катта баҳодир. Тарбия хусусий иш эмас, миллий, ижтимоий ишдир. Ҳар бир халқнинг тараққий килиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жиҳатдан боғлиқ, шу боис Абдулла Авлоний бола тарбиясига катта эътибор билан қараб, ўзбек зиёлилар орасида биринчи бўлиб,таълим-тарбия ҳақидаги таълимотни, тарбия йўналишларини ишлаб чикиб, ҳаётга тадбиқ этди. Биз буни қуйидаги чизмада кўришимиз мумкин. Демак, Абдулла Авлоний юқорида таъкидлаганимиздек бола тарбиясини нисбий равишда тўрт бўлимга ажратади: 1.«Тарбиянинг замони». 2. «Бадан тарбияси». 3. «Фикр тарбияси». 4. «Ахлоқ тарбияси» ҳамда унинг ахамияти тўғрисида фикр юритади. У «Тарбиянинг замони» бўлимида тарбияни ёшликдан бериш зарурлигини, бу ишга ҳаммани: ота-она, муаллим, ҳукумат, жамоатчилик ва бошқаларнинг киришиши кераклигини таъкидлайди. Муаллиф тарбия зурриёт дунёга келгандан бошланиб, умрининг охирига қадар давом этади, дейди. У бир қанча босқичдан – уй, боғча, мактаб ва жамоатчилик тарбиясидан ташкил топган деб, тарбиянинг доирасини кенг маънода тушунади. Уни биргина ахлоқ билан чегаралаб қўймайди. У биринчи навбатда боланинг соғлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш лозимлигини уқтиради. Авлонийнинг фикрича, соғлом фикр, яхши ахлок, илм-маърифатга эга бўлиш учун баданни тарбия килиш зарур. «Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқимок, ўқутмок, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир». Авлоний бадан тарбияси масаласида болани соғлом қилиб ўстиришда ота-оналарга мурожаат килса, болани фикр томондан тарбиялашда ўқитувчиларнинг фаолиятларига алоҳида эътибор беради. Болаларда фикрлаш қобилиятини ўстириш ва бу тарбия билан мунтазам шуғулланиши бениҳоя зарур ва муқаддас бир вазифа. Бинобарин, у муаллимларнинг «диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур... Негаки фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллимнинг тарбиясига боғлиқдур». Айни замонда муаллиф таълим ва тарбия узвий боғлиқ эканини ҳам таъкидлайди: «Дарс ила тарбия орасида бир оз фарқ бор бўлса ҳам, иккинчиси бир-биридан айрилмайдурган, бирининг вужуди бирига бойланган жон ила тан кабидур», дейди. Авлоний фикрича, инсон бутун борлиқнинг кўрки ва шарафидир. Инсон ўз гўзаллиги ва мураккаблиги билан коинотдаги барча махлуқотлардан афзалдир. Бутун мавжудот инсонга хизмат килиши керак, чунки инсон унинг соҳибидир. Чунки инсоннинг ақли бор. У шу ақл ёрдамида илм эгаллайди, илм туфайли дунёни бошкаради: «Ақл, дейди Авлоний инсонларнинг пири комили, муршиди ягонасидур, руҳ ишловчи, ақл бошловчидир. ...инсонни ҳайвонлардан сўз ва ақл ила айирмишдур. Лекин инсон ақл ва идроки соясида ўзига келадирган зарар ва зулмлардан сақланур. Ер юзидаги ҳайвонларни аср қилиб, бўйнидан боғлаб, ипларининг учуни қулларга берган инсонларнинг ақлидур». Авлоний инсонга ва унинг ақлига ана шундай юксак бахо беради. «Илм инсонларнинг мадори, ҳаёти, раҳбари, нажотидур. Агар ақлингнинг қўли нафсингнинг жиловини ушласа, сени ёмон йўлларга кирмоқдан сақлар. Ҳар нарса кўп бўлса, баҳои арзон бўлур, аммо ақл эса илм ва тажриба соясида қанча кўпайса, шунча қимматбахо бўлур» Авлоний «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» китобида илм ҳақида яна шундай дейди: «Илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидур. Илм инсон учун ғоят олий муқаддас бир фазилатдур. Зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатур. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткур қилур... Илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидур». Авлоний илмнинг амалий ва ҳаётий фойдаларини айтиб, «Бизларни заҳолат, қоронғуликдан қутқарур. Маданият инсониятни маърифат дунёсига чиқарур, ёмон феъллардан, бузуғ ишлардан қайтарур, яхши хулқ ва одоб соҳиби қилур... Алҳосил бутун ҳаётимиз, саломатлигимиз, саодатимиз, сарватимиз, маишатимиз, ҳимматимиз, ғайратимиз, дунё ва охиратимиз илмга боғлиқдур». Мутафаккирнинг образли ифодасига кўра, илм бамисоли бодомнинг ичидаги мағиз. Уни қўлга киритиш учун меҳнат килиш, яъни чақиб уни пўчоғидан ажратиб олиш керак. У илмнинг жамият тараққиётидаги ролини яхши тушунади. Шунинг учун хам у, ёшларни илм сирларини билишга, ҳодисалар моҳиятини ечишга, китоб мутолаа қилишга чақиради. Унинг фикрича, илм агар жамият манфаатига хизмат қилмаса, халк фаровонлиги йўлида қўлланмаса, у уликдир. Авлоний ўз илмини амалда қўллай оладиган кишиларга юксак баҳо беради, уларни доно инсонлар деб атайди. Абдулла Авлоний ўз даврида ёш авлодда чин инсоний ахлокий хислатлар тарбиялашни истайди. У таълим ва тарбия, илм ва маърифат олиш йўли билан ватандошларининг бахтли ва саодатли бўлишини орзу килади. Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» китобининг иккинчи боби инсоннинг ижобий хулқларига бағишланади. Буни «Яхши хулқлар» сарлавҳаси остида баён этадики, унда биз инсоннинг камол топишида муҳим рол уйнайдиган 30 дан ортиқ ахлокий фазилатларнинг моҳиятини, ахлок тарбияси мезонларини, улардан фойдаланиш услубларини моҳирона таърифлаганини билиб оламиз. Авлонийнинг маҳорати шундаки, инсоннинг камол топишида яхши хулқ билан ёмон хулқни бир-бирига таққослаб, ёшларга таълим-тарбия бериш, болаларда ахлоқий фазилатларнинг шаклланишида муҳим восита эканлигини ҳаётий мисоллар, ҳикоялар асосида илмий жиҳатдан асослаб бера олганлигидир. Дарҳақиқат асарда келтирилган 20 дан зиёд сарлавҳа остида баён этилган, яъни ғазаб, шаҳват, адоват, ҳақорат, ҳасад, таъма, зулм каби ёмон хислатлардан тийилиш, уларнинг зарарли оқибатлари ҳақида мушоҳада юритиш, кишини ёмон йўлдан асрашга, ғафлат уйқусидан уйғонишга, миллий ғурури, ўзлигини англашга, онгли, диёнатли, саховатли, маърифатли инсон бўлиб шаклланишига замин деган фикрни илгари сурилади. Биз юқорида мушоҳада қилганимиздек, асарнинг таълимий-тарбиявий аҳамияти беқиёс даражада каттадир. Зеро, Абдулла Авлонийнинг педагогик қарашлари ҳозирги кунда хам янги инсонни камол топтириш йўлида, кишиларни чинакам умуминсоний туйғулар, эзгу-ғоялар руҳида, виждонийлик руҳида, тарбиялаш борасида қимматли манбадир. КАРОР КИЛИНДИ: Музейларга, театрларга ва ҳиёбонларга бундай сафарлар кўпрок уюштирилсин Гурух мураббийи: Муқимов Н.Б Гурух сардори: Йўлдошев Ш. Download 97.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling