Тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти «пахта саноати технологияси» факультети 24-18 гуруҳИ 1-босқичда
Download 97.26 Kb.
|
Баённомалар
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1.Мураббий ахбороти қабул қилинсин. 3.ЭШИТИЛДИ: Муқимов Н.Б, 3а-18 гуруҳ талабаларига “ Бугунги кунда ер юзида беш мингга яқин тил мавжуд бўлиб, ҳуқуқий мақоми, тутган ўрни, қўлланиш доирасига кўра уч турга бўлинади. Булар: 6 та халқаро тил: инглиз, француз, испан, рус, араб, хитой тиллари, 200 га яқин давлат тили: ўзбек, қозоқ, немис ва бошқа тиллар, қолган 4800 га яқин тиллар-маҳаллий тиллар саналади. Улар на халқаро, на давлат тили мақомига эга эмас. 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга. Кўплаб ривожланган мамлакатларда она тилининг таназзулга юз тутиши айнан ўзга маданиятларга маҳлиёлик, она тилини менсимаслик оқибатида юз берганига тарих гувоҳ. Ўзбекистон мисолида эса бунинг акси бўлди. Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг нутқ ва маърузалари, китобларида, бутун амалий фаолиятида давлат тили асосларини мустаҳкамлаш масаласи доимо эътибор марказида турди. Мустақиллик йилларида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек миллий энциклопедияси”, “Бобур энциклопедияси” сингари жамовий изланишлар маҳсули бўлган қимматли манбалар яратилди, ўзбек тилининг мавқеи учун курашиб шаҳид кетган Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний сингари маърифатпарварларнинг асарлари халқимизга қайтарилди. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши оқибатида илм-фан ва технология соҳасида ўзбек тилининг муомала лаёқати жаҳон тиллари даражасига кўтарилмоқда. 2016 йилнинг 13 майда эълон қилинган “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент фармони ҳам фикримиз исботи. Мазкур Фармоннинг илк жумлалариданоқ шундай сўзларни ўқиймиз: “Ҳар қайси халқнинг она тили ва адабиёти унинг миллий руҳи ва ўзлигининг, маданий-маърифий олами, миллий ғоясининг асоси ҳисобланади. Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадиган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллат тилини йўқотмоқ – миллатнинг руҳини йўқотмокдир” деган ҳикматли сўзлари ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди”. Барчамизга маълумки, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ҳам 30 йил бўлди. Истиқлол йилларида она тилимизнинг нуфузини янада ошириш, оммавий муомалада адабий тил меъёр ва қоидалари бузилишининг олдини олиш борасида амалга оширилган аниқ мақсадли ишлар ўз самарасини берди. “Давлат тили ҳақида”ги қонунга асосан иш юритиш, таълим-тарбия, оммавий ахборот воситалари, ноширчилик соҳаларида ўзбек тили фаол қўлланилмоқда, ўзаро мулоқот воситаси сифатида мавқеи тобора ошмоқда.“Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этилиши ҳам миллий ғуруримиз белгиси ҳисобланган она тилимиз мақомини бунданда юксалтириш йўлида муҳим воқеа бўлди. Тилга эътибор, бу миллатга эътибор демакдир. Ўзбекистон – кўп миллатлик давлат. Республикада 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Ўзбекистон аҳолисининг 80 фоиздан ортиғини ўзбеклар ташкил этиб, уларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши мунтазам ошиб бормоқда. Шунингдек, бошқа миллатларнинг катта жамоалари ҳам мавжуд. 10 фоиздан ортиғи – Марказий Осиё халқларининг бошқа вакиллари: 5 фоизга яқини – тожиклар, 3 фоизга яқини – қозоқлар, 2 фоизи – қорақалпоқлар, 1 фоизи — қирғизлар, шунингдек туркманлар ва бошқалар. Рус ва бошқа славян халқлари вакиллари республика аҳолисининг 10 фоизини ташкил қилади.Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунига (янги таҳрир) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди. Фуқаролар миллатлараро муомала тилини ўз хоҳишларига кўра танлаш ҳуқуқига эгадирлар.Шу билан бирга, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча миллат ва элат тилларига ҳурмат кўрсатилади ва уларнинг ривожи учун шароитлар яратади. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг бир неча тилларида эфирга узатилади ва чоп этилади.Шунингдек, иш юритиш ва кундалик фойдаланишда тилларни танлаш ва ишлатиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд эмас. “Давлат тили тўғрисида” ги Қонунга биноан корхоналарда иш юритиш ва бошқа ҳужжатлар, нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади, зурур ҳолларда рус тилида ёки бошқа тилларда амалга оширилиши ҳам мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасаларига, жамоат бирлашмаларига аризалар, таклифлар, шикоятлар билан давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланади. Қонуннинг “7-моддасида “Давлат тили расмий амал қиладиган доираларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилади.Давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди, шу жумладан, унга ҳамма эътироф қилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий атамаларни жорий этиш ҳисобига таъминлайди.”, -деб ёзилган. Ҳаёт шуни кўрсатмоқдаки, илм-фан, техника тараққиёти туфайли ўзбек тилига сон-саноқсиз янги сўзлар кириб келди ва улар она тилимизнинг луғат таркибидан ўзига хос муносиб ўринни эгаллади.Бир пайтлари маркетинг, лизинг, фермер, рейтинг, маркет, супермаркет, пайнет, бакалавр, магистр каби сўзларни ўзбек тилида ишлатишга ҳадиксираб қараган эдик. Ишбилармон, вазир, ҳоким, вазирлик, тадбиркор, дастур, шоҳкўча сингари сўзларни ишлатишда ҳам эҳтиёткорлик билан иш кўргандик. Мутақиллик шарофати билан она тилимиз ўн минглаб янги сўзлар, терминлар ҳисобига бойиди ва бу жараён бугунги кунда ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Download 97.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling