Тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти «пахта саноати технологияси» факультети 24-18 гуруҳИ 1-босқичда


ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ


Download 97.26 Kb.
bet14/19
Sana24.03.2023
Hajmi97.26 Kb.
#1292301
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Баённомалар

ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ
«ПАХТА САНОАТИ ТЕХНОЛОГИЯСИ» ФАКУЛЬТЕТИ
3а-18 ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИНИНГ
7-сонли
Б А Ё Н Н О М А С И

19.10.19 й




Тошкент шаҳри







Гуруҳда 23 нафар талаба

Қатнашдилар: 20 нафар талаба ва гуруҳ мураббийси
КУН ТАРТИБИ

  1. ““Қадимликда ўхшар она тупроққа” мавзусида суҳбат.

  2. Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг фармони. таҳлили

  3. Тил – миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулки

1.ЭШИТИЛДИ: Муқимов Н.Б, 3а-18 гуруҳ талабаларига “ Қадимликда ўхшар она тупроққаДавлатлар олдига йўналишлар ва замонавий глобал жараёнларга қўшилиш вазифасини қўйаётган минтақалашув ва глобаллашув даврида анъанавий қадриятлар ҳамда миллий ва маданий ўзига хосликни сақлаб қолиш каби муҳим жиҳатларнинг жамланмаси инсоният ривожининг асосий омили ҳисобланади.Ўзга тилларни ҳурмат қилган ҳолда, она тилини улуғлаш, ундан фахрланиш миллатнинг келажагини белгилайди. Бугун кўча-кўйда одамлар ўз тилидан уялмай, ҳазар қилмай, бемалол гапираётган бўлса, билингки, бу миллатнинг келажаги бор. Миллатни миллат, давлатни давлат мақомига кўтарадиган асос ва омиллар кўп, албатта. Тил, дин, илм-фан, маданият ва маънавият уларнинг энг асосийларидан саналади. Демак, тилнинг софлиги миллатнинг софлигидир.
Миллат тарихининг муайян бир босқичида ўзбек тили ва унинг ривожига баракали ҳисса қўшган сиймолар бўлган. ХI асрнинг буюк донишманди Юсуф Хос Ҳожиб туркий тилни форс-тожик тили билан пойга ўйнаётган чопқир улоқчи отга қиёс қилган бўлса, Аҳмад Яссавий бир ҳикматида оят, ҳадис маънолари туркий бўлиши мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаган. XIV асрга келиб, Ҳайдар Хоразмий “Турк зуҳуридир очунда бу кун, бошла улуғ йир била туркона ун!” дея фахрланган эди.XV аср тили, шеърияти, умуман, адабиётини эса ҳазрат Алишер Навоийсиз тасаввур этиб бўлмайди. Маълумки, адабиёт тилга таянади. У ёки бу жанрдаги бадиий асарда бизга ҳаяжон бағишлайдиган гўзал ва самовий ҳис-туйғулар, тафаккуримизда янги дунё яратган хаёллар, таассурот ёки тасвирлар фақат ва фақат сўз орқали юзага чиқарилади. Мусиқада оҳанг, расмда ранг, меъморчиликда тош нима бўлса, адабиётда ҳам сўз худди шудир. Ҳис қилиш, англаш, тенгсиз бир хаёл кучига соҳиб бўлмоқ, шубҳасиз, муҳим. Аммо ҳис-туйғу, кайфият, дард, армон ва кечинмалар тасвирида энг мувофиқ сўзларни топиб, танлаб шеър яратиш учун, аввало, тил санъаткори бўлиш лозимдир. Алишер Навоий қўлга киритган ижодий ютуқларнинг бош сабаби унинг тил санъаткори сифатида ўзбек тилининг гўзаллиги ва ифода имкониятларини очишда беҳад илгарилаб кетганлигидир. Ўзбек тили ривожида дилбар шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳам алоҳида хизматлари бор. У ўз шеъриятини халқ жонли тилига янада яқинлаштирди.XVII-XIX асрда яшаб ижод этган Машраб, Ҳувайдо, Амирий, Нодира, Увайсий, Гулҳаний, Махмур, Мунис, Огаҳий, Аваз, Муқимий, Завқий, Фурқат каби шоирлар ўзбек тилининг бой имкониятларини ўз асарларида тўла намоён эта билган эдилар.
XX аср бошларида Абдурауф Фитрат афсус билан: “Бугунги кунда дунёнинг энг бой ва бахт-сиз тили туркий тилидир”, деб ёзган эди “Тилимиз” мақоласида. Ўша кезлари у “Чиғатой гурунги”ни ташкил этиб, ўзбек тилининг софлиги учун курашган эди. Чўлпон, Беҳбудий, Қодирий, Ҳамза, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Ҳуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф каби ижодкорлар ҳам ўзбек тилининг софлигини сақлашда, бор гўзаллигини танитишда самарали меҳнат қилдилар.

Download 97.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling