ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ахбороти инобатга олинсин.
2. Ўзлаштириши паст бўлган талабаларга қўшимча консультациялар белгиланси
Кафедра мудири М.Ахматов
Котиб И.Хажимуратов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
“Пахта саноати технологияси”факультети
“Меҳнат мухофазаси ва экология”кафедраси
Йиғилишининг 16-СОНЛИ БАЁННОМАСИ
11.04.2017 йил
Қатнашдилар: Кафедра мудири т.ф.н.М.Ахматов, проф.Т.Ғаниев, доцентлар: Р.Розиков, Ю.Махмудов, О.Йулдашева, Ж.Ахмедов, катта ўқитувчилар: Н.Мансурова, Н.Абдуллина, Т.Умаров,Г.Исаходжаева Ассистентлар: М.Джалилова,О.Алимов, Ж.Арабов,Н.Урманов. каб. муд.И.Юсупов. лаб. И.Хажимуратов
КУН ТАРТИБИДА
1.Ўзбекистон Республикасининг Президентининг, Вазирлар Махкамасининг ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарор ва буйруқлари тўғрисида.
2.Ректор буйруқлари бажарилиши хақида.
3.Кафедра маънавий-маърифий тадбирлар режасини бажарилиши тўғриси, Давлат дастурларида белгиланган вазифаларни ижроси тўғрисида.
4. Турли масалаллар кўриб чиқилди.
5. Ўзаро дарсларга кириш.
1-ЭШИТИЛДИ: М.Ахматов Ўзбекистон Республикасининг Президентининг қарорлари билан таништириб ўтди:
1.ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР МАЗМУНИ-Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан бархаётдир. Хотира — кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи — мукаддас китоб зарварақларидек хаётимизни еритиб туради. Қадр — инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик багишлайди.Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз хаётини азиз Ватанимизнинг хар томонлама равнак топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо. килган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш — одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий кадриятларни сақлабқолишимиз кераклиги зарур.Мамлакатимизда 9 май умумхалк байрами — Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи жахон урушининг ҳар бир катнашчиси, фронт орти мехнат фахрийлари хамда мустакиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чогида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва хуқукни мухофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида хурмат бажо келтириш, юртимизда мехр-оқибат, хамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат мухитини янада мустахкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат рухида камол топтириш хамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида:
1.Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайергарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида такидлаб ўтди.
2.Хотира ва Қадрлаш кунига багишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида такидлаб ўтди.1941 — 1945 Йиллардаги Иккинчи жаҳоп урушшшнг хар бир катнашчисига, моддий, маънавий ва бошка турдаги ёрдамлар кўрсатиш максадида тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилот ва харбий кисмлар вакиллари бириктирилсин хамда ушбу тоифадаги шахсларни кутлаш ва кўнглини кўтариш максадида уларнинг яшаш жойига рахбарларнинг ташрифини ташкил этишни гапириб ўтди.
1941 — 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши катнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бир марталик пул мукофотини тантанали равишда топшириши хақида гапириб ўтди. 04.04.2017 йил ПҚ-2865-сон.
Do'stlaringiz bilan baham: |