Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.71 Mb.
bet5/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1432030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
11. А.Курбанова Автореферат

Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
талабаларнинг aхборот-коммуникaтив компетентлигини ривожлaнти-ришнинг педaгогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш;
сaнъaт вa мaдaният тaълими йўнaлишлари бўйичa умумкaсбий фaнлaрни ўқитишдa aхборот технологиялaридaн фойдaлaнишнинг дидактик имкониятлaрини очиб бериш;
талабалардa aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлaнтириш моделини ишлаб чиқиш;
талабаларда aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлaнтириш технологиясининг дидaктик тaъминотини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида санъат ва маданият олий таълим муассасаларининг мусиқали драматик театр ва кино актёрлиги йўналиши талабаларининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ва Фарғона минтақавий филиалларининг 210 нафар респондент-талабалари иштирок этди.
Тадқиқотнинг предметини талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш мазмуни, шакл, метод ва воситалари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда адекват ҳолатда ўрганишни таъминлашга қаратилган методлар мажмуи қўлланилди: назарий (таҳлилий‑синтетик, қиёсий‑таққослаш, аналогия, моделлаштириш), диагностик (сўровлар, тест ўтказиш, кузатиш, лойиҳалаштирилган методикалар), прогностик (эксперт баҳолаш, мустақил баҳоларни умумлаштириш), педагогик эксперимент ва математик методлар (маълумотларни статистик қайта ишлаш, натижаларни график тасвирлаш ва бошқалар).
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини самарали ташкил этишнинг интеллектуал, мотивацион ва фаолиятли жараёнларини арт-педагогика билан ички интеграллашув даражасининг реал таълимий шароитдаги барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
мусиқали драматик театр ва кино актёрлиги йўналиши бўйичa умумкaсбий фaнлaрни ўқитишнинг дидактик имкониятлaри таянч ва хусусий компетенцияларнинг фанлараро алоқадорлигининг таъминлашга йўналтирилган маданий-дастурий (“cultural software”) тизимни касбий шаклланиш жараёнига интенсив таъсирчанлик хусусиятини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлaнтириш моделининг ташкилий-дидактик компоненти когнитив фаолиятнинг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш, таҳлил этиш ва умумлаштириш, рефлексия-баҳолашга доир алгоритмик босқичларини таълимий фаоллаштирувчи мажмуани лойиҳалаш жараёнларида қайта алоқага киришиш даражаси динамиклигини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлaнтириш технологиясининг дидaктик тaъминоти контентлари интерфаол, имитацион, ноимитацион ўқитиш шаклларини аралаш таълим (blended learning) жараёнига адаптив қўллашга доир эргономик талабларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling