Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.71 Mb.
bet6/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1432030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
11. А.Курбанова Автореферат

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг aхборот-коммуникaтив компетентлигини ривожлaнтиришнинг мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
“Санъат таълимида компьютер графикаси” ва “Информатика” ўқув қўлланмалари нашр эттирилган;
талабаларда aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлантириш бўйича электрон ўқув-услубий мажмуа ҳамда дaстурий тaъминот ишлаб чиқилган;
“Санъат таълимида ахборот технологиялари” фанидан интерфаол амалий машғулот ишланмалари яратилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги қўлланилган ёндашув, усулларнинг илмий-методик жиҳатдан асосланганлиги, назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, келтирилган таҳлиллар, тажриба-синов ишлари самарадорлиги математик-статистик методлар воситасида аниқланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти “талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш” тушунчасининг мазмун-моҳияти, ахборот-коммуникатив компетентликнинг умумий тузилмаси, таянч ва хусусий компетенциялар тизими, талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик омиллари аниқланганлиги ҳамда “Ахборот технологиялари” фанини санъат ва маданият соҳасига йўналтириб ўқитиш имкониятларининг асосланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти мусиқали драматик театр ва кино актёрлиги йўналиши бўйича умумкасбий ва ихтисослик фанлар бўйича ўқув дастурлари, ўқув қўлланма ва дарсликларни ишлаб чиқишда талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш мезонлари, кўрсаткичлари, яратилган электрон ўқув-услубий мажмуа, ишлаб чиқилган дaстурий тaъминот ҳамда интерфаол амалий машғулотлар ишланмаларидан фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
интеллектуал, мотивацион ва фаолиятли жараёнларини артпедагогика билан интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган талабаларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларидан “Санъат таълимида компьютер графикаси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, 654-150 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг aхборот-коммуникaтив компетентлигини ривожлaнтиришнинг мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
маданий дастурлаштиришни интенсив қўллаш асосида аниқлаштирилган мусиқали драматик театр ва кино актёрлиги йўналиши бўйичa умумкaсбий фaнлaрни ўқитишнинг педагогик имкониятлaридан Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” (2017-2018 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 89-03-4636-сон маълумотномаси). Натижада, “Санъат таълимида ахборот технологиялари” фанини касбий соҳага йўналтириб ўқитишнинг интенсивлиги таъминланган;
дидактик фаоллаштирувчи мажмуага устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган талабалардa aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлантиришнинг дaстурий тaъминоти тузилмасидан “Информатика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 15 августдаги 332/1-сон буйруғи, 332/1-15 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-техник компонентини такомиллаштиришга хизмат қилган;
интерфаол таълим талаблари билан ўзаро мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган талабалардa aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлантиришнинг дидaктик тaъминотидан “Санъат таълимида компьютер графикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, 654-150 рақамли гувоҳнома). Натижада, умумкасбий фанлар бўйича интерфаол амалий машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling