таъминловчи тизим.
Адабий таълимга кластер ёндашувини татбиқ қилиш инновацион
фаолият механизмларини ишга туширади. У адабий таълимни
мувофиқлаштириш,
интеграциялаш,
илмий
тадқиқотларнинг
самарадорлигини ошириш ва таълимнинг асосий ҳамда ёрдамчи
воситаларини такомиллаштириш имкониятини яратади. Демак, кластер
ёндашуви адабий таълимга яхлит тизим сифатида қараш, унинг кенг
қамровли тушунча эканлигини эътироф этиш, узоқ муддатга мўлжалланган
стратегик йўналиш ва фаолиятга нисбатан янгича ёндашув каби
хусусиятларга эга.
Адабий таълим кластерининг татбиқи интеграция билан боғланар экан,
тадқиқотда таълимнинг ҳозирги шароитидан келиб чиқиб адабий таълимнинг
интеграцион шаклларига аниқлик киритилди. Улар қуйидагилар:
–
илмий-тадқиқот интеграцияси;
–
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси;
–
таълим турлариаро интеграция;
–
алоқадор фанлараро интеграция;
–
адабий таълим бўлимлариаро интеграция;
–
мавзулараро интеграция;
–
мавзу доирасидаги интеграция.
Бобнинг
“Кластер йўналишлари ва тамойилларининг узлуксиз
таълим интеграцион жараёнларига таъсири” деб номланган иккинчи
бўлим.
Ушбу бўлимда адабий таълим кластерининг тузилмаси ишлаб чиқилган,
йўналишлари ва тамойилларига аниқлик киритилган ҳамда уларнинг
интеграцион жараёнларга таъсири масаласи илмий асосда ёритилган.
Тадқиқотимиз давомида педагогик таълим инновацион кластери миллий
модели
4
асосида адабий таълим кластерининг тузилмаси ишлаб чиқилди (2.2-
расм).
Ушбу параграфда мамлакатимизда мавжуд педагогик таълим
шароитидан келиб чиқиб адабий таълим кластерининг стратегик
йўналишлари белгилаб берилган.
Олиб борган тадқиқотларимиз натижасида адабий таълим кластерини
соҳанинг ўзига хослигидан келиб чиқиб қуйидаги йўналишларда олиб бориш
мақсадга мувофиқ деб топилди: 1) таълим йўналиши; 2) таълим воситалари
йўналиши; 3) таълим ва фан йўналиши.
4
Ходжамқулов У.Н. Педагогик таълим инновацион кластерининг илмий-назарий асослари. Пед.фан. бўйича
фан док. (DSc) дисс. – Т., 2021. – Б. 67.
19
Do'stlaringiz bilan baham: |